Category Archives: Зийнатлар

Бу категорияда зийнатлар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Тилла суви югуртирилган қаламларни ишлатиш

Тилла суви югуртирилган қаламларни ишлатиш

Савол: Тилла суви югуртирилган қаламларни ишлатиш жоизми ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 1433–3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилла ва кумуш идишларда овқатланиш ва ичишни таъқиқлаганлар ва шундай деганлар:

«Тилла ва кумуш (қадаҳ)ларда ичманглар ва товоқларида еманглар! Чунки улар бу дунёда у (кофир)лар учун, охиратда эса сизлар учундир» (Имом Бухорий 5110, Имом Муслим 2067, Термизий 1878, Насоий 5301, Абу Довуд 3723, Ибн Можа 3414, Имом Аҳмад 5/408, Доримий 2130);

Бу дунёда тилла вакумуш қадаҳларда ичган одамлар охиратда ича олмаслар: «Бу дунёда тилла ва кумушда ичган одамнинг қорнида жаҳаннам олови ғўлдирайди» (Имом Бухорий 5311, Имом Муслим 2065, Ибн Можа 3413, Имом Аҳмад 6/301, Доримий 2129).

Бизга маълум бўлган нарсалар ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эркак кишиларга мазкур идишлар, кийимлар ва тилла узуклардан бошқа нарсаларда ишлатишни таъқиқлаши келмаган. Шундай бўслада, тилла суви югуртирилган қаламларни ишлатиш ҳақида фикр юритиш ва ижтиҳод қилиш керак. Уни ишлатмаслик авлороқ кўринмоқда. Чунки уни ишлатишда исроф, кибр ва манмансираш кўриниши бор. Шунинг учун ҳам уни мазкур иллатларни ўзида жамлагани боис тилла ва кумуш идишларга илова қилиб, ҳаром қилиш вожиб бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:              Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Тилла суви юритилган қаламни ишлатиш

 

 

 

Тилла суви юритилган қаламни ишлатиш

Савол: Учларига тилло суви юритилган қаламлар бор. Уларни ишлатишнинг ҳукми нима?

Шайх Фавзон алФавзон жавоб беради:

Учларига тилло суви юритилган қаламларни ишлатиш, ишлаб чиқаришда тилло ёки қисман тилло ишлатилган идишлар сингари, эркакларга ҳам, хотинларга ҳаромдир. Уни эркаклар ҳам, хотинлар ҳам ишлатмасликлари керак. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилло ва кумуш идишларда, ёхуд тилло ва кумушдан оз миқдорда бўлса ҳам истеъмол қилинган идишларда (бирон нарсани) ичишни таъқиқладилар. (Мазкур) қалам ҳам шунинг ҳукмидадир

 

 

Тилла тиш қўйдириш ҳақида

 

 

 

Тилла тиш қўйдириш ҳақида

Савол: Тилла тиш қўйдиришнинг ҳукми нима?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Эркаклар тилла тишни зарурат бўлсагина қўйдиришлари керак. Чунки, эркакларга тиллаларни тақиш ва тилла билан зийнатланиш ҳаромдир.

Хотин кишига келсак, урфда тилла тиш тақиш одат ва зийнат бўлса, тишларига тилла қоплама қилдирса ва бунда исрофга йўл қўймаса зарари йўқ. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тилла ва ипак умматимнинг хотинларига ҳалол қилинди»– дедилар (Насоий «Сунан», ҳадис № 5148. Байҳақий «Сунан», ҳадис № 4391).

Бироқ, хотин ёки эркак киши ўлса ва тишлари зарурат учун тилладан қилинган бўлса, мусладан яъни милкларга зарар беришдан қўрқилмаса у тилла тишларни олинади. Агар милкларга зарар бериладиган бўлса олинмайди. Чунки, тилла – мулк ҳисобланади. Мулкни эгаси ўлганидан сўнг ворислар мерос қилиб оладилар. Унинг маййит билан бирга кўмиш, молни зое қилиш бўлади.  

 

Манбаъ: «Мажмуъу фатава ва расаили-ш-шайх ибн Усаймийн» 11 – ж., «Идишлар» боби, савол № 15.