Category Archives: Жинсий алоқа қилмай талоқ қўйиш

Бу категорияда Жинсий алоқа қилмай талоқ қўйиш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Жинсий алоқа қилмаган хотинини талоқ қилиб юборди …

Жинсий алоқа қилмаган хотинини талоқ қилиб юборди …

Савол: Бир киши бир жувонга уйланиб ўртадаги келишмовчилик сабабли жинсий алоқа қилишдан илгари: Бир талоқсан!,– деб талоқ қўйиб юборди. Орадан бир ҳафта ўтгач хотинининг олдига қайтиб келди ва: Мен талоқ қўйишни қасд қилмаган эдим!,– деди. Ҳозир эр хорижда ва хотинини ўша ерга чақирмоқда. (Айтингларчи), мазкур жумла билан талоқ тушадими? Агар талоқ тушса ва жинсий алоқа қилишдан илгари талоқ қўйилган хотиннинг иддаси бўлмаса, эрнинг янги никоҳ ўқиттириши лозимми ёки хотиннинг қайтиб бориши кифоями? Аллоҳ устингиздан яхши мукофотларни ёғдирсин, (бизга тушунтириб берсангиз).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9881–9):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлса, мазкур хотин айирувчи талоқ қилинган бўлади ва идда ўтирмайди. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نَكَحْتُمُ الْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ طَلَّقْتُمُوهُنَّ مِنْ قَبْلِ أَنْ تَمَسُّوهُنَّ فَمَا لَكُمْ عَلَيْهِنَّ مِنْ عِدَّةٍ تَعْتَدُّونَهَا﴾

«Эй мўминлар, қачон сизлар мўминаларни никоҳларингизга олсангизлар-у, сўнгра уларга қўл тегизишдан (яқинлашишдан) илгари уларни талоқ қилсангизлар, у ҳолда сизлар учун уларнинг зиммасида санайдиган идда бўлмас»– деган (Аҳзоб: 49).

Мазкур хотин ўз ризолиги билан эрига янги никоҳ ва янги маҳр билангина ҳалол бўлади. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Жинсий алоқа қилмай туриб қайлиғини уйдан ҳайдади …

Жинсий алоқа қилмай туриб қайлиғини уйдан ҳайдади …

Савол: Мен қайлиғим (С. С.) билан жинсий алоқа қилишдан илгари жанжаллашиб қолдим ва: Отангникига кет!,– дея талоқ қўйишни нийят қилиб айтдим. Ҳозир эса уни қайтирб олмоқчиман. Хотинимни бир талоқ қўйган эдим. Уйланганимдан буён хотинимга жинсий алоқа қилмадим ва у ҳозир уйимда. У мендан тиллаларни сўраб келибди ва агар бермасам кетмас эмиш.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 872):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Хотинини қайтариб олиш ҳақида савол берган одамнинг талоғи бир талоқ ҳисобланади. У, хотини билан ҳануз жинсий алоқа қилмагани ва ёлғиз қолмагани боис, хотинини янги никоҳ ўқитиб ва янги маҳрни бериб қайтариб олиши мумкин.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Иброҳим ибн Муҳаммад Оли Шайх

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Жинсий алоқа қилмай талоқ қўйди …

Жинсий алоқа қилмай талоқ қўйди …

Савол: Биров бокира қизга уйланди ва унга жинсий алоқа қилмай туриб суннат талоқ қўйди. Ҳозир эса уни ўзига қайтариб олмоқчи. Шундай қилиши жоизми? 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 157):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Модомики мазкур киши қайлиғини жинсий алоқа қилишдан илгари талоқ қўйган бўлса, хотини ундан айрилибди. Энди уни никоҳнинг барча шарт ва рукнларини бажо келтириб, янги никоҳ ўқитиш ва янги маҳр билангина қайтариб олиши мумкин.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Мунийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён