Category Archives: Ҳижоб ва кофирлар

Бу категорияда кофирлардан ҳижобланиш ёки ҳижобланмаслик ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Аёллар ҳижобсиз бозорлик қиладилар …

Аёллар ҳижобсиз бозорлик қиладилар …

Савол: Шаҳримиздаги аёлларнинг бир одати бор. Улар эҳтиёжларини сотиб олиш учун бозорларга ҳижобсиз чиқадилар. Биз уларнинг бундай чиқишлари ҳаром эканини биламиз, бироқ камбағал бўлганимиз учун хизматкор ёллай олмаймиз. Биз эркаклар эса бозорликларни қила олмаймиз. Бундан ташқари, исломий ҳижоб билан чиқсалар кофирлар тарафидан туҳмат ва зулмга дучор бўлишларидан ҳам қўрқамиз. Чунки (яшаётган жойимизда) бизнинг сонимиз оз ва кучсизмиз.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 5868-2):

Сиз тилга олган нарсалар хотин-қизларларнинг бозорларга ҳижобсиз чиқишларига узр бўла олмайди. Улар кўчага чиқишга эҳтиёжлари бўлса, фақатгина ҳижоб билан чиқишлари кеарк. Акси тақдирда чиқмаслиги шарт. (Ҳижобли) чиққанида эса ёнида маҳрамининг бирга бўлиши авлодир. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Кофира қайнона олдида ҳижобланиш керакми?

Кофира қайнона олдида ҳижобланиш керакми?

Савол: Муслима аёл кофира хотин олдида юзини ёпиши керакми ёки йўқми? Шунингдек кофира қайнонаси олдида юзини ёпиши фарзми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 16774):

Муслима аёлнинг муслима ёки кофира бўлган аёл олдида юзини ёпиши фарз эмас. Чунки муслималарнинг номаҳрам эркаклардангина юзларини ёпишлари фарздир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آبَائِهِنَّ أَوْ آبَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ أَوْ نِسَائِهِنَّ

«Кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар! Улар зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ўзларининг оға-иниларига ё оға-иниларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё ўзлари (каби) аёлларга (кўрсатишлари жоиздир)» (Нур: 31).

Аллоҳ таоло муслималарни оятда зикр қилинган маҳрамлари ва бошқа далилларда келтирилган эмикдошларидан бошқа эркаклар олдида юзлари ва кўкракларини рўмоллари билан ёпишга буюрди. Мазкур оятдаги «аёллар»дан муслима ва кофира бўлган барча аёллар назарда тутилган. Валлоҳу аълам. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдулазиз Оли Шайх

Аъзолар:       Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Кофира аёлдан ҳижобланиш керакми?

Кофира аёлдан ҳижобланиш керакми?

Савол: Муслима кофира аёлдан ҳижобланиши керакми ёки у билан ҳам худди муслималардек муомала қилиниши зарурми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3250-1):

Бу ҳақда уламоларнинг икки фарқли кўришлари мавжуд бўлиб, ҳижобланиш фарз эмасдир. Чунки бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар рафиқаларининг Мадиндаги яҳудийя ва бутпараст аёллар билан учрашганларида ҳижобланганлари ривоят қилинмаган. Агар ҳижобланишганида эди, ҳижобдан кўра оддий нарсалар ҳам ривоят қилинганидек, нақл қилинган бўлур эди. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Қаъуд