Category Archives: Бизга мактуб йўллабсиз

Бу бўлимда ўқувчилар томонидан юборилган саволларга жавобларимиз билан танишасиз. 

Ота–онанинг қизларини севган йигитига бермаслиги ҳақида (630)

Мактуб : 000 000 630

Мавзу   : Ота–онанинг қизларини севган йигитига бермаслиги ҳақида

Тарих : 5 зулқаъда 1432 ҳ. й. / 2 октябрь 2011 м. й.

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, Аллоҳнинг изни билан икки дунё саодати сари чорлаган пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин …

Сўнг …

Ҳурматли меҳмонимиз, « … » электрон унвон эгаси!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бизга ҳижрий 5 зулқаъда 1432 ҳ. й. / 2 октябр 2011 м. й. да « …. » электрон унвони орқали: «ассаламу алайкум менинг дустим бир кизни севади турмуш куришмокчилар йигитнинг оиласи рози лекин кизнинг оуа-онаси унамаяпти саволим агар розилигисиз никохлансалар жоизми илтимос мумкин булса ханафий мазхаб фикрини хам келтирсангиз Аллох рози булсин» дея ёзилган мактубингизни ўқидик (рисолангизнинг матни электрон унвонингиздан айнан кўчирилди).

Ҳурматли меҳмонимиз, биз бу масъалага батафсил жавоб беришимиз учун дўстингизни шахсан таниган бўлишимиз керак. Биз уни танимаганимиз боис умумий жавоблар билан кифояланамиз: агар дўстингиз исломий ибодатларини бажо келтираётган ва намунали ахлоқ эгаси бўлса, мазкур қизнинг ота–онаси қизини у билан унаштириши, диний талабларга кўра яхши бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар сизларга диндорлиги ва ҳулқига рози бўлганингиз биров келса, уни уйлантиринглар!»– деганлар (Термизий 1084, Ибн Можа 1967). Агар дўстингиз исломий вазифаларни бажармайдиган ва аҳлоқи манзур бўлмаган йигитлардан бўлса, хусусан намоз ўқимаса, гарчи севсада, мазкур қизни бермасликлари шариатга зид эмас, балки таҳсинга сазовордир.

Агар йигит динда боамал ва гўзал аҳлоқли бўлиб қизни унга беришмаётган бўлса, халқимиз ичида бундай ишларда оқилона ва тадбирли ишлар қилиб, орани ислоҳ этган кекса отахон ва онахонларимиз бўлиб, дўстингиз уларнинг ўзлари ва ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиши мумкин.

Қизга ота–онасининг розилигисиз уйланиш, жоиз эмас.

Кенгроқ маълумот учун:

http://hikmatnuri.com/index.php?option=com_content&view=category&layout=blog&id=160&Itemid=230

боғламадаги мақолалардан фойдаланишингиз мумкин.

Ҳурматли меҳмонимиз, юбораётган мактубимиз билан сизни қониқтира олсак, бу, Аллоҳнинг фазли бўлиб, хато ва камчиликлар нафсу амморамиз ва шайтондандир. Бу хато ва камчиликларимиз учун Аллоҳга сиғинамиз.

Аллоҳ барчамиздан, жумладан, Аллоҳга Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хоҳлаганидек ибодат қилишга ҳаракат қилаётган барча мўъминлардан рози бўлсин.

Ҳурматли меҳмонимиз, мактубимиз сўнггида Сиз ва дўстларингизнинг www.hikmatnuri.com веб саҳифангизни такрор ва такрор зиёрат қилиб туришингиз ва Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратига муҳтож бўлган бизларни эса солиҳ дуоларингизда ёд қилишни унутмаслигингизни умид қилиб қоламиз.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига ҳамда уларга яхши йўлларида Қиёмат кунигача издош бўлган мўъмину мусулмонларга салавоту саломлар йўлласин.

Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

www.hikmatnuri.com веб саҳифаси таҳририяти

Таржимадаги хато ҳақида (629)

Мактуб : 000 000 629

Мавзу   : Таржимадаги хато ҳақида

Тарих : 4 зулқаъда 1432 ҳ. й. / 1 октябрь 2011 м. й.

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, Аллоҳнинг изни билан икки дунё саодати сари чорлаган пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин …

Сўнг …

Ҳурматли меҳмонимиз, « … » электрон унвон эгаси!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бизга ҳижрий 4 зулқаъда 1432 ҳ. й. / 1 октябр 2011 м. й. да « … » электрон унвони орқали: «assalamu alaykum varahmatulloh! qoriakalar, quyida yozilgan jumlalarni tushuna olmaganim uchun qayta qayta o’qidim, vallohua’lam 7-8 marta o’qidim lekin ma’no chiqmadi. yaxshilab ahamiyat bersam «savobli» va «gunoh» kalimalarining o’rni almashib qolga bo’lsa kerak dep o’yladim. Agar tahminim xato bo’lsa bu jumlalarni qanday tushunishimiz to’g’ri bo’ladi!

Alloh qilayotgan shari’y ishlaringizga quvvat bersin va ustilaringizdan ajrlar yog’dirsin.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «тим қора» дейишларидан мақсад, у қалбда ифлосликлар уюлиб, ранги қабоҳат рангига айланади. «Эгилган хумча» дейишларидан мақсад эса, (бирон нарсани тўкиш учун) эгилган ёки қийшайтирилган, демакдир. Сув эгилган хумчага кирмаганидек, ҳидоят ҳам бундай қалбнинг ичига кирмайди. Натижада, савобли иш унинг хоҳиши истаган нарса, гуноҳ иш эса нафси нафратланган нарса бўлиб қолади. Ундай қалб ишларни шариат, Қуръон ва суннат тарозиси билан ўлчамайди» дея ёзилган мактубингизни ўқидик (рисолангизнинг матни электрон унвонингиздан айнан кўчирилди).

Ҳурматли меҳмонимиз, ҳадис таржимаси тўғридир. Матндан мақсад, оғзи пастга қараб турган хумчага бирон ичак (шланг) билан сув қуйсангиз ҳам пастга оқиб, тушиб кетаверади. Ҳидоятланмаган қалб гўё қийшайтирилган хумчага ўхшатилаяпти. Яъни унга Аллоҳнинг ҳидояти кирмайди. Натижада, банда ишларни шариат, Қуръон ва суннат тарозиси билан ўлчамай, нафсу ҳавосини меъёр қилиб олади–да, қайси нарса кўнглига хуш ёқса ўшани ҳидоят, қайси нарсадан нафратланса ўшани гуноҳ деб ҳисоблайди. Зеро жаннат қийинчиликлар, жаҳаннам эса кўнгилхушликлар билан ўралгани ҳадисларда нақл қилинган.

Аллоҳ сиздан ҳам рози бўлсин ва солиҳ ишларни қилишга муваффақ айласин. Сиздан сайтимиз ҳақида фикр ва мулоҳазалар туғилгани пайт доимо бизга ёзиб юборишингизни илтимос қилиб қоламиз. Аллоҳ мададкорингиз бўлсин!

Ҳурматли меҳмонимиз, юбораётган мактубимиз билан сизни қониқтира олсак, бу, Аллоҳнинг фазли бўлиб, хато ва камчиликлар нафсу амморамиз ва шайтондандир. Бу хато ва камчиликларимиз учун Аллоҳга сиғинамиз.

Аллоҳ барчамиздан, жумладан, Аллоҳга Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хоҳлаганидек ибодат қилишга ҳаракат қилаётган барча мўъминлардан рози бўлсин.

Ҳурматли меҳмонимиз, мактубимиз сўнггида Сиз ва дўстларингизнинг www.hikmatnuri.com веб саҳифангизни такрор ва такрор зиёрат қилиб туришингиз ва Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратига муҳтож бўлган бизларни эса солиҳ дуоларингизда ёд қилишни унутмаслигингизни умид қилиб қоламиз.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига ҳамда уларга яхши йўлларида Қиёмат кунигача издош бўлган мўъмину мусулмонларга салавоту саломлар йўлласин.

Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

www.hikmatnuri.com веб саҳифаси таҳририяти

Чақалоқ қулоғига азон ва такбир айтиш ҳақида (628)

Мактуб : 000 000 628

Мавзу   : Чақалоқ қулоғига азон ва такбир айтиш ҳақида

Тарих : 2 зулқаъда 1432 ҳ. й. / 29 сентябрь 2011 м. й.

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, Аллоҳнинг изни билан икки дунё саодати сари чорлаган пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин …

Сўнг …

Ҳурматли меҳмонимиз, « … » электрон унвон эгаси!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бизга ҳижрий 2 зулқаъда 1432 ҳ. й. / 29 сентябрь 2011 м. й. да « … » электрон унвони орқали: «Assalamu alaykum!

Uzb da chaqaloq tug’ulgan vaqtda emas ancha vaqtdan kn chaqaloq qulog’ga azon aytishadi shunday holatda yangi tuqqan ayol kishi chaqaloq tug’ilishi bilanoq qulog’iga azon aytsa buladimi? Yoki eh bulsa ham erkaka kishi aytgani maqulmi? Kech azon aytilsa hech bir zarari yuqmi? Jazakallohu khayron» дея ёзилган мактубингизни ўқидик (рисолангизнинг матни электрон унвонингиздан айнан кўчирилди).

Ҳурматли меҳмонимиз, янги туғилган чақлоқнинг қулоғига азонни илк туғилган пайтида айтиш мустаҳаб бўлиб, кейинроқ айтишнинг ҳам зарари йўқдир. Зеро чақалоқнинг қулоғига азон айтиш ҳақида нақл қилинган ҳадисларнинг айримлари мавзуъ ва айримлари заифдир. Абу Рофеъ разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Онам айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотима туққан пайтида Ҳасан ибн Алийнинг (ўнг) қулоғига азон айтдилар» (Имом Аҳмад 6/9, Абу Довуд 5105, Термизий 1514).

Чақалоқнинг қулоғига азон айтиш суннат бўлиб, уни одатда отаси айтиши керак. Агар чақалоқ туғилган пайтда отаси ёки бирон эркак киши бўлмаса, туғруқ қони келаётган онасининг товушини баланд кўтармай азон айтиб қўйишинниг зарари йўқ. Чунки, намоз учун аёлларнинг азон айтиши ҳақида таъқиқ, макруҳ ва мубоҳлик борасида фарқли фикрлар бўлсада, таҳоратли ёки таҳоратсиз бўлсада айтилган азоннинг раволиги ҳақида уламолар ўртасида ихтилоф йўқдир.

Мабодо, туғилган кунида чақалоқнинг қулоғига азон айтилмай қолса, азон айтиш мустаҳаб бўлгани боис на ота ва на онага бирон каффорат буюрилмайди.

Ҳурматли меҳмонимиз, юбораётган мактубимиз билан сизни қониқтира олсак, бу, Аллоҳнинг фазли бўлиб, хато ва камчиликлар нафсу амморамиз ва шайтондандир. Бу хато ва камчиликларимиз учун Аллоҳга сиғинамиз.

Аллоҳ барчамиздан, жумладан, Аллоҳга Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хоҳлаганидек ибодат қилишга ҳаракат қилаётган барча мўъминлардан рози бўлсин.

Ҳурматли меҳмонимиз, мактубимиз сўнггида Сиз ва дўстларингизнинг www.hikmatnuri.com веб саҳифангизни такрор ва такрор зиёрат қилиб туришингиз ва Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратига муҳтож бўлган бизларни эса солиҳ дуоларингизда ёд қилишни унутмаслигингизни умид қилиб қоламиз.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига ҳамда уларга яхши йўлларида Қиёмат кунигача издош бўлган мўъмину мусулмонларга салавоту саломлар йўлласин.

Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

www.hikmatnuri.com веб саҳифаси таҳририяти

Аср намозидан кейин нафл намоз ўқиш ҳақида (526)

Мактуб : 000 000 626

Мавзу   : Аср намозидан кейин нафл намоз ўқиш ҳақида

Тарих : 2 зулқаъда 1432 ҳ. й. / 29 сентябрь 2011 м. й.

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, Аллоҳнинг изни билан икки дунё саодати сари чорлаган пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин …

Сўнг …

Ҳурматли меҳмонимиз, « … » электрон унвон эгаси!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бизга ҳижрий 18 шаввол 1432 ҳ. й. / 16 сентябрь 2011 м. й. да « … » электрон унвони орқали: «assalamu alaykum, asrdan keyin nafl namoz uqisa buladimi?» дея ёзилган мактубингизни ўқидик (рисолангизнинг матни электрон унвонингиздан айнан кўчирилди).

Ҳурматли меҳмонимиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Аср (намози)дан сўнг Қуёш ботгунича нафл ўқилмайди» ҳадисига биноан аср намозини ўқилганидан сўнгра нафл намозларини ўқилмайди (Насоий (Албоний) 518, Ибн Можа 1249, Имом Аҳмад 6970). Бироқ шартлари қоим бўлган жаноза, қазо ёки таҳийятул масжид намозларини ўқиш жоизлигини уламоларимиз айтиб ўтишган. Валлоҳу аълам.  

Ҳурматли меҳмонимиз, юбораётган мактубимиз билан сизни қониқтира олсак, бу, Аллоҳнинг фазли бўлиб, хато ва камчиликлар нафсу амморамиз ва шайтондандир. Бу хато ва камчиликларимиз учун Аллоҳга сиғинамиз.

Аллоҳ барчамиздан, жумладан, Аллоҳга Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хоҳлаганидек ибодат қилишга ҳаракат қилаётган барча мўъминлардан рози бўлсин.

Ҳурматли меҳмонимиз, мактубимиз сўнггида Сиз ва дўстларингизнинг www.hikmatnuri.com веб саҳифангизни такрор ва такрор зиёрат қилиб туришингиз ва Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратига муҳтож бўлган бизларни эса солиҳ дуоларингизда ёд қилишни унутмаслигингизни умид қилиб қоламиз.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига ҳамда уларга яхши йўлларида Қиёмат кунигача издош бўлган мўъмину мусулмонларга салавоту саломлар йўлласин.

Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

www.hikmatnuri.com веб саҳифаси таҳририяти

Ҳадис таржимаси ҳақида (627)

Мактуб : 000 000 627

Мавзу   : Ҳадис таржимаси ҳақида

Тарих : 2 зулқаъда 1432 ҳ. й. / 29 сентябрь 2011 м. й.

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, Аллоҳнинг изни билан икки дунё саодати сари чорлаган пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин …

Сўнг …

Ҳурматли меҳмонимиз, « … » электрон унвон эгаси!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бизга ҳижрий 17 шаввол 1432 ҳ. й. / 15 сентябрь 2011 м. й. да « … » электрон унвони орқали: «assalamu alaykum, Allohim sizlardan rozi bulsin.va Uzi rozi buladigan foydalik ilmda davomiy etsin.berayatgan javobinglarga rahmat..men arab tilida endi endi mutoalam chiqayatgan odamman shunga bazi chiqara olmay qolayatgan hadis yoki jumlalarni sizlarga yuborsam imkoninglar bulsa qanday tarjima qilishini yozib yuborsagizlar.في الحديث المتفق عليه: «الأنبياء أولاد علاتshu hadisi tarjima qila olmadim,shunday shaklda yuborib tursam buladimi?» дея ёзилган мактубингизни ўқидик (рисолангизнинг матни электрон унвонингиздан айнан кўчирилди).

Ҳурматли меҳмонимиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

(الأَنْبِيَاءُ أَوْلاَدُ عَلاَّتٍ)

«Пайғамбарлар кундошларнинг ўғилларидир»– дедилар (Имом Муслим 6279, Абу Довуд 4677). Яъни оталари битта бўлсада, бир неча онадан туғилган ўгай ака–укалар. Масалан: Исмоил ва Исҳоқ алайҳимассаломлар.  