Category Archives: Наслни чеклаш

Бу категорияда наслни чеклаш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Эмизикли даврда ҳомиладорликни тўхтатувчи дорининг истеъмоли

 

Эмизикли даврда ҳомиладорликни тўхтатувчи дорининг истеъмоли

 

Савол: Муайян замон – эмизикли даврда ҳомиладорликни тўхтатувчи дорини истеъмол қилишнинг ҳукми нима? Шундай қилиш жоизми? Чунки янги ҳомила, чақалоқнинг эмиш даврини тугаллашига монеъ бўлиши мумкин.

 

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

 

Аввало, шуни билишимизки керакки, ҳомиладорлик чақалоққа таъсир қилмайди. Иккинчидан, она эмизикли даврда ҳомиладорлик машаққатини тортишдан қийналса ҳайз ёки ҳомиладорликни кечиктирувчи дориларни истеъмол қилишининг зарари йўқ. Бироқ у, эрининг розилигини олиши шарт. Чунки, эрнинг фарзандлар орттиришда ҳаққи бордир.

 

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

 

Ҳомиладорликни тўхтатувчи дорининг истеъмоли

 

Ҳомиладорликни тўхтатувчи дорининг истеъмоли

 

Суҳандон: Миср Араб Жумҳуриятининг Қано музофотидан Носир Аҳмад шундай савол бермоқда: Мен хотин кишининг ҳомиладорликни кечиктирувчи дориларни истеъмол қилишининг шаръий ҳукми ҳақида сўрамоқчи эдим: Уларни истеъмол қилиш жоизми ёки йўқми?

 

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

 

Хато ёки тўғри айтиши мумкин бўлган олимга шариат ҳукми ҳақида савол берилар экан, уни аниқ қилиб: Сизнинг назарингизда шариатнинг ҳукми нима?,– деб айтилиши керак. Шунга кўра бизнинг фикримиз шуки, ҳомиладорликни бутунлай тўхтатадиган дориларни истеъмол қилиш таъқиқланган. Чунки уларни истеъмол қилиш таъсириҳомилага ҳам ўтиб, уни ногирон қилиши мумкин бўлган соғлик муаммолари ҳамда ҳайз тартибининг бузилиб, хотин кишининг ибодат қилишининг чалкашиб, ўзида келган қон ҳайз ёки бошқа қон эканини билмаслик каби шаръий муаммолар пайдо бўлиши мумин. Натижада, у, намозларини ўқиши керак бўлган пайтда ўқимай, ўқимаслиги керак бўлган пайтда ўқийди. Агар хотин киши бирон шаръий омил туфайли камроқ ҳомиладор бўлишни хоҳласа, ҳомиладорликни тўхтатадиган мазкур дорилардан бошқа воситалардан фойдалансин.

 

 

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

 

Эру хотин дори ичишга қарор қилишди …

 

Эру хотин дори ичишга қарор қилишди …

Савол: Эр ва хотин, хотиннинг бирон касаллиги бўлмасада, ҳомиладорликни тўхтатадиган дори ичишга қарор қилишди. Улар ўзларининг тўрттагина фарзанди бўлишига келишишди ва орзулари амалга ошди. Хотин ўшандан кейин эрининг ризолиги билан ҳомиладорликни тўхтатувчи дориларни истеъмол қила бошлади. Бунинг ҳукми нима? Агар хотин киши эрининг розилигисиз мазкур дориларни истеъмол қилса–чи? Бундай қилиш шариатга хилофми ёки бу билан банда гуноҳкор бўладими?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Хотин кишининг эрининг розилигисиз ҳомиладорликни тўхтатувчи дориларни истеъмол қилиши ҳаромдир. Чунки фарзандлардаги ҳақ, эрникидир. Кўплаб эркаклар фарзанд кўриш илинжида уйланадилар. Хотин кишининг эрининг розилиги билан туғруқ қийнагани ёки кетма–кет бўлгани, хусусан тез–тез ҳомиладор бўлиши сабабли бўлса, ҳомиладорликни кечиктирувчи дориларни истеъмол қилишининг зарари йўқ. Агар у дорини ичишга бирон омил ёки сабаб бўлмаса, уни истеъмол қилмаслик керак. Чунки бу, шаръан талаб қилинган нарса – серфарзандликка зиддир. Зеро серфарзандлик – марғуб ва ҳаётда давом этиб келаётган жараёндир. У – Умматнинг шарафидир. Аллоҳ таоло Исроил ўғилларига миннат қилиш асносида:

﴿وَجَعَلْنَاكُمْ أَكْثَرَ نَفِيراً﴾

«… бола-чақа билан мадад бериб сон-саноқларингизни кўпайтирдик»– деди (Исроъ: 6). Шуъайб алаҳиссалом эса қавмига қарата:

﴿وَاذْكُرُوا إِذْ كُنتُمْ قَلِيلاً فَكَثَّرَكُمْ﴾

«Озчилик (яъни куч-қувватсиз, ночор) бўлган пайтингизда сизларни кўпайтирганини (яъни куч-қудратли, азиз қилганини) эсланг»– деб айтишни эслатди (Аъроф: 86).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса, Қиёмат кунидабошқа пайғамбарларга умматининг кўплиги билан фахрланадилар. Мазкур эр ва хотин фарзандлари тўрттагина бўлишига ўзаро келишибдилар. Бу – уларнинг хатосидир. Чунки, у тўртта фарзандларининг барчаси ёки баъзилари ўлиб қолиши мумкин! Бундан ташқари: «Фарзандларнинг энг кўпи – тўртта бўлиши керак!»– деб ким айтибди? Уларнинг сони қанчалар кўп бўлса, шунчалар яхши ва одам учун шарафдир. Шояд Аллоҳ таоло у фарзандларга яхшилик, барака, билимдонлик ва Аллоҳ йўлида курашишни муяссар қилар. Шу боис мазкур ота–она юқоридаги фикрларга бормасликлари керак.       

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Қуръон, ҳомиладорликни тўхтатувчи дориларни ичишга рухсат берадими?

 

Қуръон, ҳомиладорликни тўхтатувчи дориларни ичишга рухсат берадими?

 

Савол: Биз Қуръон Каримдан чақалоқни эмизишлик даври тўла икки йил эканини биламиз. Айтингчи, бу, эмизиш даврида ҳомиладорликни тўхтатувчи дориларни истеъмол қилишга ҳужжатми? Ҳолбуки эмизиш даврида хотин киши ҳомиладор бўлиб қолса, онанинг сути тўхтайди ва чақалоқ ўзининг биринчи ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Аллоҳ таоло устингиздан баракалар ёғдирсин, бизга шуни тушунтириб берсангиз?   

 

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

 

Савол берган киши ишора қилган оят Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир:

 

﴿وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ أَوْلادَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ لِمَنْ أَرَادَ أَنْ يُتِمَّ الرَّضَاعَةَ﴾

 

«Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу ҳукм) эмизишни бенуқсон қилмоқчи бўлган кишилар учундир» (Бақара: 233) ва у, эмизиш даврида ҳомиладорликни тўхтатувчи дориларни истеъмол қилиш мумкин эканини ифодаламайди. Чунки ҳомиладорликни тўхтатувчи дориларни истеъмол қилиш, қилиниши керак бўлган ишнинг аксидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суюкли ва пуштли аёлга уйланишга рағбатлантирганлар. Серфарзандлик – Уммат учун иззат, қувват ва ҳимоядир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Исроил ўғилларига миннат қилар экан:

 

﴿وَجَعَلْنَاكُمْ أَكْثَرَ نَفِيراً﴾

 

«… бола-чақа билан мадад бериб сон-саноқларингизни кўпайтирдик»– деди. (Исроъ: 6). Шуъайб алаҳиссаломга эса қавмига:

 

﴿وَاذْكُرُوا إِذْ كُنتُمْ قَلِيلاً فَكَثَّرَكُمْ﴾

 

«Озчилик (яъни куч-қувватсиз, ночор) бўлган пайтингизда сизларни кўпайтирганини (яъни куч-қудратли, азиз қилганини) эсланг»– деб айтишни эслатди (Аъроф: 86). Шунинг учун Ислом Уммати наслларни кўпайтириш воситаларини имкони қадар кўпайтириши керак. Агар эмизиклик даврида онадан сут келмай қолишини фараз қилсак, Аллоҳ таоло бу чақалоқнинг эмиши учун бошқа йўлларни яратиб қўяверади. Ҳолбуки Аллоҳ таоло:

 

﴿وَإِنْ تَعَاسَرْتُمْ فَسَتُرْضِعُ لَهُ أُخْرَى﴾

 

«Агар (келиша олмасдан) танг ҳолга тушсангизлар, у (ота) учун (боласини) бошқа (бир аёл) эмизур. (Яъни ота боласини бошқа — бегона аёлга эмиздурур)»– деган (Талоқ: 6). Чунки, Аллоҳ таоло, қуйидаги оятида таъкидлаганидек, бандаларини ризқидан маҳрум қилмайди:

 

﴿وَمَا مِنْ دَابَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللَّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا كُلٌّ فِي كِتَابٍ مُبِينٍ﴾

 

«Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур» (Ҳуд: 6).

 

 

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

 

Ёталоқ бўлиб қолган ўғилдан кейин фарзанд кўришдан бош тортиш

Ёталоқ бўлиб қолган ўғилдан кейин фарзанд кўришдан бош тортиш

Савол: Мен жарроҳлик билан шуғулланадиган докторман. Уйланганман ва тўртта фарзандим бор. Аллоҳ таоло бизга охирги фарзандим – Умарни тақрибан икки ойча олдин ато этди. Чақлоқ туғилганидан кейин қаттиқ касал бўлиб қолди ва ҳанузгача касалхонада даволанмоқда. Алҳамдулиллаҳ, кундан кунга аҳволи яхшиланиб бормоқда. Докторларнинг айтишича, касалликнинг омили ичган она сути бўлиб, мендан ёки хотинимдан ўтган ирсий касаллик сабабли эмиш. Чақлоқ тузала бошлаган бўлсада, махсус сутни эмиши, бирон турдаги гўштни ёхуд тухумни ёда пишлоқни истеъмол қилмаслиги керак эмиш. Ейиши мумкин бўлган нарсалар эса мева ва полиз маҳсулотлари эмиш. Лекин, Аллоҳнинг изни билан, табиий суратда улғаяверармиш. Мени бу мактубни ёзишга ундаган нарса, хотиним яна фарзанд кўришни хоҳлаяпти. Боз устига янги чақалоқнинг ҳам Умарникига ўхшаган касаллик билан оғриши учун 25 фойизлик натижа бор. Шунинг учун бутунлай ҳомила бўлмаслиги учун сизлардан мендаги эркаклик уруғи каналини ёки рафиқамдаги бачадон каналини боғлатиб олиш ҳақида сўрамоқчи эдим. Чунки Аллоҳ таоло бизга тўртта фарзанд берди ва Умарга ўхшаган фарзандимиз дунёга келмаслигини хоҳлаймиз. Бунинг нафақат биз учун, балки бола учун ҳам жуда оғир яралари бўлади. Чунки, у ҳаёти давомида оддий болалар ҳам тоқат қила олмайдиган шафқатсиз ҳолатлар сабабли қийналиб ўтади. Эркак ва хотин уруғлари каналини боғлаш ҳалол ёки ҳаром экани ҳақида фатво беришингизни умид қилиб қоламиз.     

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6457):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сиз бу эҳтимолга таянмаслигингиз керак. Чунки, ҳомиладорлик, она қорнидаги ҳомила ва туғилганидан кейинги чақалоқнинг бошига келадиган барча нарсалар ғайб ишларидан бўлиб, уларни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Бандаларнинг барча ишлари Аллоҳнинг қўлида бўлиб, уларни бир ҳолатдан иккинчисига хоҳлаганидек айлантираверади. Сизнинг ҳар иккингизнинг Аллоҳдан умидингиз катта ва Ундан гумонингиз яхши бўлиши керак. Чунки Аллоҳ таоло банданиннг Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлишини суяди. Шу боис бошқа гумон ва эҳтимолларни бир тарафга қўйинглар ва иримлар ва шум фикрлар тўртинчи фарзандларингизнинг бошига келган касаллик сабабли ўзингиз тилга олган ва бошқа, ҳомиладорликни олдини олиш воситаларига бош уришга ундамасин. Чунки, Аллоҳ таолонинг марҳамати кенгдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён