Category Archives: Тўй

Бу категорияда никоҳ тўйи ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Насроний уканинг тўйида иштирок этиш …

 

Насроний уканинг тўйида иштирок этиш …

         Савол: Аллоҳга шукур, Ислом динини қабул қилганман. Бироқ, оилам ҳануз насроний динида. Яқинда укам уйланади. Тўй черковдаги диний маросим билан бошланиб, ортидан зиёфат берилади. Мен оиламга диний маросимда иштирок этмаслигимни айтдим. Сиздан шуни сўрамоқчиман: Ислом дини менинг, турмуш ўртоғим ва фарзандимнинг укамнинг айрим насронийлар учун ароқ тортиладиган тўй зиёфатида иштирок этишимизга ижозат берадими? Агар ижозат бермаса, менинг нима қилишимга насиҳат қиласиз? Менга далиллар билан жавоб беринг. Бу мавзу мен учун жуда муҳим. Чунки, отам мени олти йилдан буён яқинига йўлатмайди. Мен эса уларни Ислом динига даъват қилишни хоҳлайман. Аллоҳ таоло бошингиздан яхши мукофотлар ёғдирсин.    

Шайх Муҳаммад Солиҳ ал–Мунажжид жавоб беради (Фатво № 6992):

Алҳамдулиллаҳ …

Биринчидан: сизни Ислом динига ҳидоят қилгани учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтиб, Ундан динида устивор бўлиш неъматини, оилангизни ҳидоят қилиб, мусулмон бўлишларини сиздан дариғ тутмаслигини сўраймиз.

Иккинчидан: тўйнинг черковдаги диний маросимларига қатнашмаслик билан кўрсатган муносабатингиз, мақтовга сазовордир. Чунки ғайри муслимларнинг диний маросимларида иштирок этиш камида катта гуноҳ бўлсада, кофир бўлишгача олиб бориши мумкин.

Учинчидан: гумонингизча ароқ тортиладиган тўй зиёфатида, худди черковда иштирок этишдан бош тортганингиздек, иштирок этмаслигингизни насиҳат қиламиз. Чунки ундай йиғинларда иштирок этиш ҳаром ва катта гуноҳлардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло бу ҳақда:

  ﴿فَلَا تَقْعُدْ بَعْدَ الذِّكْرَى مَعَ الْقَوْمِ الظَّالِمِينَ

«Эслатилганидан сўнгра золим қавмлар билан бирга ўтирманг!» (Анъом: 68), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Бировингиз мункарни кўрса уни қўли билан ўзгартирсин! Агар қодир бўлмаса тили билан ўзгартирсин! (Бунга) қодир бўлмаса кўнгли билан ўзгартирсин! Бироқ, бу ‒ иймоннинг энг кучсизидир!»‒ деганлар (Имом Муслим 49

Мазкур йиғинларда иштирок этган одамнинг, кўпинча, мункарни қўли ёки тили билан ўзгартишга кучи етмайди. Фақатгина, кўнгилдаги ўзгартиш қолади, холос. Бу эса ўша мункарда иштирок этишдан тўса олмайди.

Бундан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган одам ароқ ичилаётган дастурхонда ўтирмасин»‒ деганлар (Имом Аҳмад 14241. Бу ҳадисни аллома Албоний раҳимаҳуллоҳ «Ирваул ғалил» китобида саҳиҳ деган: 7/6).

У ерда иштирок этишни ҳаром қилиш омили эса, мункарга рози бўлишди.

Тўртинчидан: савол берган биродаримиз тарафидан бундай ҳолатларда таъвиз бериш шаръан жоиз эмасдир. Чунки таъвиз оиласини Исломга чорлаётган пайтида уни ўсал қилиб қўйиши мумкин. Даватчи ўзи ва Роббиси билан чин муомалада бўлар экан, бошқаларга қилаётган даъвати таъсирчан бўлаверади. Масъала ва муносабатлардаги беқарорлик, бошқаларнинг унга бўлган ишончларини йўқотади.

Аллоҳу аълам. 

 

Манбаъ: http://islamqa.com/ar/ref/6992

 

Никоҳ маросимларини мусиқа ва даф билан ўтказиш

 

Никоҳ маросимларини мусиқа ва даф билан ўтказиш

Савол: Никоҳ маросими ўтказилаётган кечани (чолғу асбоблари воситасида) қўшиқ куйлаш, дафларни истеъмол қилиш ёки баъзи хонандаларни базм учун чақириш билан жонлантириш ҳамда исроф ва нобудгарчилик қилишнинг ҳукми нима?

Аллома Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаваалий жавоб беради:

Бу мавзуга жавоб бериш бир неча мулоқотни ўз ичига олиши мумкин. Шояд биз бу ерда унинг айрим қисмигагина жавоб бера олсак.

Аввало, Аллоҳ таоло:

﴿ قُلْ بِفَضْلِ اللَّهِ وَبِرَحْمَتِهِ فَبِذَلِكَ فَلْيَفْرَحُوا هُوَ خَيْرٌ مِمَّا يَجْمَعُونَ

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, Ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан — мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир»» деган (Юнус: 58).

Айрим муфассирлар тарафидан «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати»нинг Қуръон Карим, бошқалари тарафидан эса пайғамбарлик ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, яна бошқалари тарафидан эса Ислом дини экани айтилган. Буларнинг барчаси ҳақиқатдир. Мусулмонларнинг ўта севинган нарсалари эса, Аллоҳга иймон келтириш, Аллоҳдан тақво қилиш, Аллоҳни лойиқ бўлганидек танишдир: «Мана шу неъмат билан шоду хуррам бўлсинлар» (Юнус: 58).

Сўнгра, Аллоҳ таоло бизга изн берди ва пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни очиқ соғлом дин билан юбориб, бизга бу динда шоду хуррам бўлишимиз учун кенг майдонни ато этди. Қувонишимиз учун жоҳилиятнинг икки куни бадалига икки Ҳайитни жорий қилди. Аллоҳ таолога бунинг учун ҳамду санолар айтамиз.

Бинобарин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга уйланиш ёки Аллоҳ ато этса чақалоқ ва шунга ўхшаш мубоҳ─ҳалол нарсалар билан қувонишни ҳам машруъ қилди.

Энди шу минтақаларда яшаётган бизлар нима қилиб олдик? Шодиёналарни, яхши ва обрўли хонадонга Аллоҳ таоло ато этган диёнатли қизни олиб келиш ва уйланишни, барча ёмонлик ва қўшалоқ маъсиятларни ўз ичига олган сайилга айлантириб олдик.

Аллоҳ таоло уларнинг хонадонига уйланишни насиб этибди. Бу, Аллоҳ берган улкан неъматдир. Ҳатто, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шоду хуррамлик бўлиши керак деб хабар берган дунёнинг энг хайрли нарсасидир. Бунинг учун узоғу яқиндаги барча танишлар эшитиши учун қувонч аломатлари бўлиши керак.

Никоҳ маросимларида исроф ва нобудгарчиликка йўл қўйиш мумкин эмас. Аллоҳ таоло Қуръон Каримида:

﴿ إِنَّ الْمُبَذِّرِينَ كَانُوا إِخْوَانَ الشَّيَاطِينِ

«Чунки исроф қилгувчилар шайтонларнинг дўстлари бўлган кимсалардир»─ демоқда (Исро: 27).

Гоҳида одамзот Аллоҳ таоло берган молу мулкда исрофга қўл урган бўлиши мумкин. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло исроф ва нобудгарчиликни ҳаром қилган. Никоҳни эълон қилишнинг асли эса, ҳалол ва буюрилган ишдир. Бу шодиёнани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилганларидек, дуф билан ифодалашимиз керак. Лекин даф чалиш эркакларнинг ишими?! Бундай қилишдан мен Аллоҳга сиғинаман! Агар эркак киши даф ёки ноғора чалаётган бўлса, бу маъқул ишми?!

Баъзиларнинг эркак кишиларнинг футбол ўйинлари чоғида бундай даф чалаётганини айтганида тасдиқлай олмадим, бироқ, даф ва ноғора чалаётган эркакни кўриб ёқамни ушладим!

Никоҳ марсимларида даф чалиш фақатгина аёллар учун хосдир. Чунки уни чалишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларгагина хослаб рухсат бердилар. Бу маросимларда одамлар тўпланишади, қувонишади, кечки пайт ёки эрталаб таомлар тортилади, сўнгра одамлар оила учун баракот тилаб, янги келин ёки куёвни табриклаб, хурсанд бўлганларини ифодалашади. Биз буни биламиз ва алҳамдулиллаҳ, бизга шунигина машруъ қилинган.

Берилган саволда маросим учун тайинланган йиғинни «жонлантириш» деб аташ деб аталди. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло:

﴿ أَوَمَنْ كَانَ مَيْتًا فَأَحْيَيْنَاهُ وَجَعَلْنَا لَهُ نُورًا يَمْشِي بِهِ فِي النَّاسِ

«Аввал ўлик (кофир) бўлган, сўнгра Биз уни (динга ҳидоят қилиш билан) тирилтириб, унга одамлар орасида ўзи билан бирга олиб юрадиган нурни (иймонни) бериб қўйганимиз бир киши …» деди (Анъом: 122). Улар эса: Фалончи хонанда келиб кечани жонлантирди!,─ дейишмоқда. Аллоҳ номига айтиб ўтаманки, бу ўлим ва қотилликдир! Яъни, шу хонанда, ўйин ва кулгу сабабли қалбларнинг ўлганидир!

Жонланиш, Қуръон Карим ва Аллоҳнинг зикри билан бўлади:

﴿ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوب

«Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур» (Раъд: 28). Шу боис агар вақт муносиб бўлса, одамлар тўпланган пайтда Аллоҳ таоло билим ато этган олимлардан бири бизга ваъз қилиб Аллоҳнинг динини эслатса ва бу ваъз никоҳ маросимини ўтказиш дастури ичида бўлса, биз тўйни икки марта: ташрифимиз, табиригимиз, тортиқларни ейишимиз, яхшиликка ҳамкор бўлишимиз ва Аллоҳни эслаганимиз билан жонлантирган бўламиз. Бироқ, воъизнинг иштирок этишини никоҳ маросимларини ўтказиш учун асос ёки «суннат» қилиб олмаслигимиз керак.

Аммо эркак хонандани: «У эркаклар ичида куйлайди»─ деб, сўнгра хотин қўшиқчини, ундан кейин эркак ва аёл хонандаларни олиб келиш, бундан ташқари, келган меҳмонларнинг эркагу аёл аралашиб юришлари …

Буларнинг барчаси, шайтоннинг биринчи қадам билан бошланган ва кейингиларини чиройли қилиб кўрсатган йўлидир. Бирдан қарасак ўзгаришлар бўлибди ва улар айтишаётганидек «маданият ва тараққиёт поғоналарида» юксалибмиз!

Бундан ташқари қаерда бўлса ҳам тўпланаяпмиз. Одамларнинг баъзилари: Никоҳ маросимларини ўтказиш учун меҳмонхона ёки тўйлар саройи шарт, дейишмоқда. Яхши, сарой бўлсин. Сўнгра: «Хонанда ҳам бўлиши шарт!» дейишмоқда! Хонанда нима қилиб беради?! Хонандаларни олиб келиш жоиз эмас. Уларни олиб келган одам ҳам, хонанданинг куй ва хиргойиларини тинглаган одам ҳам гуноҳкор бўлади! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни айтган ва қуйидаги ҳадисларида замона охиридаги кишиларни ундан огоҳлантирган эдилар: «Улар зино қилиш, шойи кийиш, ароқ ичиш ва чолғу асбобларини (ишлатишни) ҳалол деб ҳисоблайдилар» (Имом Бухорий 5590; Имом Муслим ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур ҳадисларида чолғу асбобларидан чиқаётган куйни тинглашни зинога ҳамда эркаклар кийиши мусулмонлар тарафидан таъқиқланган шойига боғлаб тилга олдилар. Аллоҳ бу гуноҳдан бизни асрасин! У хонандаларни тинглаган одам, гуноҳкордир. «Хонанда ва уни никоҳ маросимларида тинглаган одамларгина гуноҳкор бўлади» дейдилар. Агар шундай бўлса эди, иш енгил бўлар эди. Бироқ ичимиздан гуноҳларни қайтарадиган одамлар чиқмаса, биз жамият ўлароқ ёппасига гуноҳкор бўламиз! Гуноҳдан қайтариш аввало жамиятга етакчилик қилаётган раҳбарлар зиммасига тушади.

Мен бу ерда идора ва ташкилотларни назарда тутмоқдаман. Улар масъулиятлари бўлгани учун, илк ўлароқ гуноҳ ишларнинг йўлини тўсишлари керак. Аллоҳ таоло:

﴿ الَّذِينَ إِنْ مَكَّنَّاهُمْ فِي الْأَرْضِ أَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ وَأَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنِ الْمُنْكَرِ

«Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар»─ деган (Ҳаж: 41).

«Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак»: улар султон бўлиб, ҳукм қилсалар.

Шу боис депара ёки шаҳардан жавобгар бўлган раҳбар, бу гуноҳни таъқиқламагани учун гуноҳкордир. Ўз вазифасини бажармаётган ташкилотлар, арбоблар ва илм аҳллари ҳам гуноҳкордирлар.

Бундай маросимларда содир бўладиган муаммолардан яна бири, обрўли ва етакчи бўлган шахсларнинг мункарни қайтармасликларидир. Аллоҳ учун ғазаб қиладиган ва мункарга сабр қила олмайдиган ҳамда мункарни қайтармаган одамга Аллоҳ таоло тайёрлаб қўйган азобларни билган ёшлар келиб, мункарни журъат билан қайтармоқчи бўлишаяпти. Улар: Биз бордик ва фақатгина мункардан қайтардик. Ҳақиқатни айтдик. Аллоҳдан қўрқинглар, бундай қилиш ҳаром ва гуноҳ, дедик,─ деяптилар. Хўш, бунинг натижаси нима бўлаяпти?

Натижаси ─ муаммо, гина, адоватдан бошқа нарса бўлмаяпти. Бу ёшларни «Улар ундай ва бундай», дея айбланмоқда. Ҳатто айрим уламолар ва давлат арбоблари гуноҳдан қайтарган одамларни ёмон кўриб қолмоқда! Қаранг, давлат ёки бирон ташкилот ёхуд идора ёхуд миршаблик бўлинмаси ёхуд маҳалла қўмитаси ёда қандайдир маҳаллий идоралардаги масъул одамларнинг битта телефон қўнғироғи билан тўхтатиб қўйиш имкони бўлган оддий гуноҳ, қай даражага етиб бормоқда!

Агар мавзуга чуқурроқ назар ташласак, икки катта гуруҳга ажралиб қолганимизни кўрамиз:

Биринчи гуруҳ: обрўлик одамлар ва улар билан бирга омма.

Аллоҳ таоло айтди:

﴿ وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الْأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ

«Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар» (Анъом: 116). Одамларнинг (тасаввурида уларнинг) аксарият қисми мусиқани хоҳлайди. Демак, учта ёки тўртта одамнинг уни хоҳламаслиги эътиборга олинмаса ҳам бўлаверади!!

Мен эса ўша ёшлардан биттасини ҳам эътиборга оламан. Зеро ҳар биримиз гоҳида хато қилишимиз ва журъатли бўлишимиз, гоҳида даъватга ҳам зарар берадиган даражада нотўғри ҳаракатларга йўл қўйишимиз ва баъзида, мункар ўз ҳолатидан кўра каттароқ бўлган бошқа мункарга айланиб қолиши мумкин.

Менинг фикрим шундай: Фараз қилингларки, биз мункарнинг йўлини тўсиш учун бошқа бир мункарнинг келиб чиқишига сабабчи бўлдик. Шундай бўлсада, гуноҳ ва вабол мункарни қайтарадиган кучга эга бўла туриб мункарни қайтармаган шахсгадир. Биз эса уларнинг гуноҳкор бўлишлари ва бошларига вабол келишини хоҳламаймиз.

Унутманглар, қандай бўлишидан қатъий назар мункарга сукут сақлаш мумкин эмас. Даъват давом этмоқда ва исломий уйғониш реал ҳақиқатга айланди. Мусулмон ёшларнинг билими ортмоқда ва бу ҳақиқатни бирон киши инкор эта олмайди…

Шуни ҳам унутмаслик керакки, жамият ҳаётида ошкора бўлган мункарлар бор ва уларни айрим ёшлар ўзлари билган услублар билан қайтаришмоқда. Улар гоҳида бирон муфтий ёки шайх ёхуд олимдан маслаҳат олмай бу ишларни қилишмоқда. Бунинг оқибатида эса гоҳида фитналар бош кўтараяпти. Хўш, бунинг чораси нима?

Бу ишлар ўзимизнинг ёки давлат раҳбарининг ёхуд уйланаётган куёв боланинг ёда тўй саройи эгасининг қўлидадир… Келинглар, мункарни ўзгартишни бошлайлик! Агар биз ўзгартирмасак ёки унинг олдини олишга ҳаракат қилмасак, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, билим ва ҳақиқатлар юзага чиқиб, бирон кимсанинг уларни қилишга ҳужжати, ёшларни айблашга маломати қолмаяпди. Шундай экан, ёшларга ҳам яхши муомала қилайлик. Чунки ҳақиқат уларнинг томонидадир. Ахир, ким ҳам мункарни рад этишга қарши тура олади?!

Биз шундай деймиз: Ҳа, ёшлар айрим хатоларга йўл қўйишаётган бўлиши мумкин. Бироқ биз мункарни қайтаришимиз ва мункар йўқ бўлиши керак. Агар мункарни қайтаришга лойиқ бўлган одамлар чиқмаса, нолойиқ бўлган одамлар қайтаришга бел боғлайдилар.  Шунинг учун бу соҳада барча одамларнинг масъулиятини зиммамизга олайлик. Ҳолбуки, ҳар бир одам бу минтақада ва бошқа барча жойларда жавобгардир. Бу, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло шариат қилган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган ишдир: «Қайси бирингиз мункарни кўрса уни қўли билан, кучи етмаса тили билан ўзгартирсин!» (Имом Муслим 186; Абу Довуд 1142). Қўли билан салтанат соҳибигина ўзгартиради. Қўли билан мункарни ўзгартиришга кучи етмай тили билан ўзгартирадиганлар эса, олимлар ёки воъизлардир.

Менинг гапириб қўйишим етарли эмас. Бугунги кунда ушбу мавзу ҳақида хатиблар хутба ирод этишлари ва бу мункарлардан халқни огоҳлантиришлари зарур. Воъизлар ва оталар бу ҳақда гапиришлари керак.

Ҳар биримиз никоҳ маросимларида мункар бўлса, одамлар аччиқлансалар ҳам уларда иштирок этмаслик ва оила аҳлини жўнатмаслик борасида қатъиятли бўлишимиз ва: У ерда мункар бор ва шу мункарни йўқотсангиз никоҳ маросимингизга ўзимиз ҳам борамиз, оиламизни ҳам юборамиз. Акси тақдирда кела олмаймиз,─ деб айта олишимиз керак.

Шодиёналардаги мункарлар сони кўп бўлиб, шулардан бири эркагу аёл иштирок этаётган, видео ёки фото тасвирларга олинаётган ва шунга ўхшаш шарҳлашимизга ҳозир вақтимиз бўлмаган кўплаб нарсалар бўлаётган тўйлардир. Муҳими, биз Аллоҳ таолонинг олдида жавобгар, Пок Минтақамиз (Макка ва унинг атрофлари назарда тутилмоқда) зиммамиздаги омонат эканини унутмайлик. Шу боис маъсиятлар ва «маёвка» ва «саёҳат» номлари остида гуноҳларга қўл уриш билан ўтказилаётган тадбиру сайиллар билан фахрланишдан эҳтиёт бўлайлик. Акси тақдирда, Аллоҳ таоло ҳаром қилган ўйин–кулгуларга тушиб қолган ва Аллоҳ сақласин, ўз динларини масхара қилган ва ибодатлари Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятида ифода этилган кимсалардек бўлиб қоламиз:

﴿ وَمَا كَانَ صَلَاتُهُمْ عِنْدَ الْبَيْتِ إِلَّا مُكَاءً وَتَصْدِيَةً

«Уларнинг Байтуллоҳ олдида қилган «ибодат»лари фақат ҳуштак ва чапак чалиш бўлди» (Анфол: 35).

Аллоҳ таолодан афву офият тилаймиз.

 

Манбаъ:  Илм излашнинг аҳамияти

Келиннинг валийсига пул бериш

Келиннинг валийсига пул бериш

Савол: Бир қабила қилиб берган тўйи эвазига қизнинг валийсига тўй кечаси 6 000 риёл пул беради. Бу маблағ ўша қабиладаги уйланган ҳар бир камбағал ёки боён йигитдан бир хил тўпланади. Бу ҳақда шариатнинг ҳукми қандай? Аллоҳ устингиздан савоблар ёғдирсин, бизга фатво берсангиз. Бир нарсани ҳам айтиб қўяй: Улар тўйни қизнинг валийсиникида ўтказишади.   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 18834):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Бу иттифоқда одамларни Аллоҳ машруъ қилмаган нарсага мажбурлаш бор. Бу эса қабила одамлари ўртасида низо, парчаланиш, гина ва адоватнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Гоҳида пул бирон кишининг норозилиги билан олиниши мумкн. Бундан ташқари бадавлату камбағаллар бир хил пул беришар экан. Бу ҳам адолатдан эмас. Шунга кўра бу иттифоқ машруъ эмас ва унинг давом этишига барҳам бериш керак.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдулазиз Оли Шайх

Аъзолар:         Бакр Абу Зайд ва Солиҳ Фавзон

Тўйлардаги мусобақалар

Тўйлардаги мусобақалар

Савол: Тўйларда тўй эгаси туя мусобақаларнии ўтказади ва куёв бола мусобақа ғолибларига пул ёко қопланган арпа мукофотлари беради. Уларн аксари тўйларини қарз олиб ўтказадилар. Шундай қилиш тўғрими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 16655):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Тўйларда туя мусобақаларини мусобақа муносабати бўлмагани учун, ўтказиш машруъ эмас. Бундан ташқари бундан қилишнинг куёв боланинг ғолибларга мукофотлар бериши каби ортиқча харажати ва бошқа фасод ишлари ҳам бор.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдулазиз Оли Шайх

Аъзолар:         Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Совринни орттириб қайтариш

Совринни орттириб қайтариш

Савол: Бизда куёв болага ёрдам бўлиши учун пул берилади. Орадан вақт ўтиши билан соврин берган одам ҳам уйланади ва соврин олган куёв бола унга берган совринидан кўра кўп ёки озгина ошириб пул беради. Масалан, менга уйланаётганимда ёки ўғлимни уйлаётганимда ёрдам учун биров 500 риёл берган бўлса ва бир ой ўтгач ўша одамнинг ўзи ёки ўғли уйлангудек бўлса, мен ҳам ёрдам беришим керак. Унга 500 риёл ёки ундан кўра кўпроқ пулни ёрдам учун беришим керак. Унга берган пулини қайтаришимнинг ўзи бўлмайди балки унга яна беш юз риёл ёки ундан кўра озроқ пулни қўшиб беришим керак. Агар унга берганидек 500 риёлни қўшимчасиз қайтарсам, кўнглида норозилик бўлиб: Менга ўзимнинг ҳаққимни қайтариб, бирон ёрдамда бўлмади, деб ўйлаб қолади. Бундай одат Саудия Арабистони Қироллигининг жанубий минтақаларида уйланиш ва уйларни қуришга ёрдам беришда кенг ёйилган. Саволим шундан иборат: Ёрдам кўрсатган одамга берган пулидан орттириб қайтариш билан ёрдам кўрсатиш жоизми ёки у: Фойда олиб келган ҳар қандай қарз – судхўрликдир, деб айтилган қоидага кўра рибоми? Чунки, орттириб қайтирш мажбуриятдек туюлиб, қарзга олса ҳам ўша маблағни ортиғи билан қайтариш керак бўлади. Хотинлар ҳам ҳар бири бошқасига пул жўнатишади ва тўйда ўша маблағ ортиғи билан қайтарилади. Иккинчиси ҳам бир ой ёки ундан кўра кўпроқ вақт ўтгач тўй қилганида, совринни олган унинг берган пулини ортиғи билан қайтаради. Аллоҳ сизларни ўз паноҳида асрасин, масъаламизга ойдинлик киритиб берсангиз.       

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11367–2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Мусулмоннинг ўз биродарига ҳадя бериши ва яхшиликлар қилиши, хусусан муҳтож бўлган пайтида, машруъ ишдир. Бу ёрдамни қабул қилиш ва ёрдам қилган одамни тақдирлаш лозим. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳадяларни қабул қилар ва унга кўра тақдирлар эдилар» (Имом Бухорий 2445; Термизий 1953; Абу Довуд 3536; Имом Аҳмад 6/90).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадя берган одамга орттириб қайтарганлари ва: «Одамларнинг яхшироғи яхши қилиб қарзни узганлари» деганлари ҳам ривоят қилинган (Имом Бухорий 3/61, 83, 84, 139, 140; Имом Муслим (Нававий шарҳи) 11/36 – 38;  Абу Довуд 3/641, 642 (3346); Термизий 3/607 – 609 (1316, 1318); насоий 7/291–292, 318 (4617, 4619, 4693); Ибн Можа 2/809 (2423); Доримий 2/254; Имом Молик 2/680; Имом Шофиий «Рисалаа» 1606; Имом Аҳмад 2/377, 393, 416, 431, 476, 509 4/127, 6/390; Байҳақий 5/351, 353, 6/21; Асбаҳоний «Ҳиля» 7/263, 8/280–281; Бағавий 8/194 (2137)).  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий