Category Archives: Никоҳ ўқитиш

Бу категорияда никоҳ ўқитиш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Янги мусулмоннинг хотини

Янги мусулмоннинг хотини

Савол: Насронийлардан бири Ислом динини қабул қилгач, мусулмончиликка қатъий риоя қила бошлади. Буни кўрган хотини ҳам мусулмон бўлди. У одам динимизни ва Қуръонни пухта ўрганди ҳамда Қуръонни жуда ҳам чиройли ўқий бошлади. Одамлар унинг динимиздаги саъю ҳаракатларини кўришгач ўзларига имом қилиб тайинладилар. Лекин одамлар ҳануз унга бутунлай ишонмайдилар ва гоҳида имомлигидан шубҳаланадилар ва Ислом динини қабул қилганидан кейин никоҳини янгиламаганини танқид қилиб: У, мусулмон бўлганидан кейин қайта никоҳ ўқитиши керак эди. Чунки у насронийлик ёки жоҳилият давридаги никоҳи билан яшаяпти, дейдилар. (Айтингларчи), Ислом динида жоҳилий никоҳ билан қолиш мумкинми ёки Ислом у никоҳни бекор қиладими?  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 16654–2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Насроний ёки бошқа диндаги кофир мусулмон бўлгач, никоҳларини қайта қилдиришга буюрилмайдилар. Балки, кофирлик ҳолатларидаги никоҳлари билан қолаверадилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида ҳам кофирларнинг ўзлари ва хотинлари Ислом динини қабул қилишар, бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан биронтасини қайта никоҳ қилиб олишга буюрмас эдилар.

Агар мазкур одам Исломга яхши риоя қилаётган бўлса, унинг орқасида намоз ўқишнинг зарари йўқ.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзолар:        Бакр Абу Зайд, Абдулазиз Оли Шайх, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Маст одамни никоҳ қилиш

Маст одамни никоҳ қилиш

Савол: Никоҳ қилинадиган ёки ундан кейинги кунларда куёв ўзи ҳам ароқ ичган ва дўстларига ҳам «қуйиб берган» бўлса ва буни никоҳ қилаётган домла билса, бунинг қилинган никоҳга таъсири борми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 102-6):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар никоҳ куёв ва қайлиқнинг мастлик пайтида ўқилган бўлса, бундай никоҳ никоҳ эмасдир. Бироқ, ичкилик ичмаган маҳалларида ўқилган бўлса, никоҳлари раводир. Унутмангки, ичкилик ичиш Аллоҳнинг берган неъматларига нонкўрлик бўлиб, Аллоҳга берган неъматлари эвазига гуноҳ қилиш билан қарши чиқишдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Иброҳим ибн Муҳаммад Оли Шайх

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Мунийъ  ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қарамоғидаги етимларга ўғлини уйлантирмоқчи …

Қарамоғидаги етимларга ўғлини уйлантирмоқчи …

Наҳш шаҳридан Абдуллоҳ Алий Ҳашшоший: Биз тарафда етим қизларни қарамоғига олган васий бор. У, етимларга болалик чоғларидан буён васийлик қилади. Етим қизлардан бирини у одам ўз укасига берган берса, ҳозир биттасини ўғлига мажбуран турмушга узатмоқчи. Бунинг сабаби ўша етимларнинг катта пуллари бор. Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин, бизга тушунтириб берсангиз: у шундай ишларни қилишга ҳақлими ёки йўқми? Олдиндан раҳмат.  

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Ҳеч бир валий ёки васийнинг ҳатто отанинг, ўз қарамоғидаги қизни қиз хоҳламаган йигитга турумшга чиқариш учун мажбурлаш ҳаққи йўқдир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бокирадан рухсат олинмагунича турмушга чиқарилмайди»– деганлар (Имом Бухорий 6453). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу билан ота ва бошқалар, қиз ва жувонлар ўртасини айирмадилар. Балки Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ҳадислар девонида: «Бокира билан отаси маслаҳат қилади»– деган ҳадис бор. Бу ҳадис «қиз» ва «ота» сўзларини аниқ тилга олди. Ушбу ҳадислар эркакнинг ота ёки ака ёхуд амаки ё ўғил бўлсин, ўз қарамоғидаги қизни ўзи хоҳлаган кишисигиа узатишдан илгари, қиз билан маслаҳат қилиши кераклигини кўрсатмоқда. Саволда тилга олинган ва етимларга васийлик қилаётган кишининг уларга ажнабий экани кўринмоқда. У одам ўз ўғлига узатиш учун, етим қизлардан биронтасини мажбурлашга ҳаққи йўқ. Чунки, унинг мажбурлаши – ҳаромдир. Етим қизлардан биронтасини узатмоқчи бўлса, у қиз билан маслаҳат қилиши, куёвнинг тавсифлари ва ҳаётини айтиб, қизнинг розилигини олиши керак. Қиз куёвдан бехабар: Мен сени фалончига узатмоқчиман!, дейишнинг ўзи кифоя қилмайди. Балки куёвнинг қабиласи (қариндошлари), (ижтимоий) ҳолати, аҳлоқи ва хотин киши ўрганиши керак бўлган барча тарафлари билан тушунтириш бериши керак.         

 

        Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Онам айтган қизга уйланайми?

Онам айтган қизга уйланайми?

А. М. Л.: Мен уйланиш чоғидаги йигитман. Холамнинг қизи менинг олдимда улғаймоқда. Яъни, болалигимиздан буён битта хонадонда бирга яшаймиз. Онам шу қизга уйланишимни қаттиқ талаб қилмоқда. Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин, менга тушунтириб берсангиз: Шу жоизми ёки йўқми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Онаси бу биродаримизни болалик чоғидан буён бирга ўсган холаваччаси билан уйлантиришга қаттиқ ҳаракат қилаяпти экан. Хўш, бу – жоизми? Бу саволга шундай жавоб берамиз: Агар сизнинг: Жоизми?,– деб савол беришингиздан мақсадингиз, онангизнинг шу қизга сизни уйлантиришга мажбурлаши бўлса ва сиз хоҳламасангиз, бунинг жавоби: Онанинг бу ишни қилиши ва ўғлини ўғли ёқтирмаган қизга уйлантириш учун мажбурлаши, жоиз эмас. Чунки бу, умумий манфаатларга зиддир. Зеро йигит ўзи ёқтирмаган қизга уйлангани маҳал, келин ва куёв ўртасида кўзда тутилган бахт-саодатга эриша олмасликлари мумкин.

Агар саволдан мақсад, ўзингизга боғлиқ масъала бўлса, яъни, болалик чоғидан буён битта хонадонда бирга ўсган қизга уйланишингиз ҳақида бўлса, бунга жавобимиз шуки, сиз унга уйлансангиз бўлаверади. Чунки сизларнинг бир хонадонда болалик чоғингиздан буён бирга ўсган бўлишингиз, уйланишингизни ҳаром қила олмайди. Агар сиз у қизга бировларни рози қилиш учун уйланмоқчи бўлсангиз, насиҳатимиз шуки: Онахон сизни мажбуран уйлантиришдан воз кечсин! Сиз бундан кўра кўнглингиз истаган бошқа аёлга уйланинг. Бироқ, онангиз қаттиқ турса ва шу қизгагина уйланишингизни талаб қилса, унинг талабларига жавоб бериш учун Аллоҳдан мадад сўраб, шу қизга онангизга итоат ва яхшилик қилиш нийятида уйлансангиз, иншааллоҳ, сизга савоблар берилишини умид қилиб қоламиз.       

 

        Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Мени, мен йўқ экан уйлантиришди …

Мени, мен йўқ экан уйлантиришди …

Суданлик А. Ж.: Мени амакимнинг қизига мендан маслаҳат олмай ва менга хабар қилишмай унаштиришди. Бу, отамнинг воситаси билан бўлди. Мен отамнинг розилиги учун уйланишга рози бўлдим. Айтингчи, бу ўқилган никоҳнинг ҳукми қандай? Бу никоҳнинг барча шартлари тўкис деса бўладими? Шуни ҳам айтишим керакки, никоҳ ўқилган пайтда мен бошқа жойда эдим. Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин.    

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Бир қавлга кўра агар сиз рози бўлган бўлсангиз, ўқилган никоҳ раво, бошқа қавлга кўра эса раво эмасдир. Шунинг учун отангиз сизнинг номингиздан никоҳ ўқитган қиз билан жинсий алоқа қилишингиздан илгари, эҳтиётдан қайта никоҳ ўқитиб олишингизни тавсия этамиз.

 

         Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.