Category Archives: Совчилик

Бу категорияда совчилик ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Совчи қўйиб, ғойиб бўлди …

Совчи қўйиб, ғойиб бўлди …

Савол: Бир киши бир жувонга уйланиш учун совчи юборди. Ота-она унга рози бўлдилар. Совчи қўйган киши бир ёки бир неча йилга сафарга чиқди. Шу аснода бошқа бир киши мазкур жувонга совчи қўйди. Ота-она иккинчи кишига қизларини берса бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3116-4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар келишилган йигит фақатгина совчиликдан нарига ўтмаган бўлса, қиз отасининг иккинчи кишининг совчилигини қабул қилиши ва қизининг манфаатларига муносиб бўлса, унга беришга розилик изҳор этиши мумкин. Иккинчи кишининг эса биринчи совчининг воз кечгани ёки қиз тарафнинг биринчи совчи қўйган йигитдан воз кечишганини билиши ёки биринчи кишининг рухсат бериши билангина совчи қўйиши керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам совчи қўйилган қизга совчи қўйишни таъқиқлаганлар.

Агар биринчи йигит никоҳ ўқиттирган бўлса, отанинг қизини иккинчи йигитга узатиши мумкин эмас. Уни фақатгина биринчи эри талоқ қўйса ёки вафот этса ва иддаси тугаган бўлсагина турмушга узатиши мумкин.    

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Совчи қўйган қизни укасига бериш …

Совчи қўйган қизни укасига бериш …

Савол: Мен бир қизга совчи қўйган эдим. Кейинроқ ҳозирги кунда уйланиш иштиёқим бўлмагани учун, ундан укамнинг уйланиши учун воз кечсам бўладими? У қиз ҳам шу кунларда балоғат ёшига етган.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6969-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Совчи қўйган йигит қиздан укаси ёки бошқаси учун воз кечиши мумкин. Агар хоҳласа (улар воз кечишса) кейинроқ ўзи ҳам уйланиши мумкин. Агар сиз унга никоҳ қилдирган, жинсий алоқа қилган ва қиз сизга эр ўлароқ рози бўлган бўлса, улар хотинни талоқ қўйганингиз ва у иддасини тугатгани ҳамда шаръий никоҳнинг бошқа шартларини амалга оширилганидан кейингина уйланишлари мумкин.    

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қизларнинг турмуш қилиш ҳақидаги эълонлари

Қизларнинг турмуш қилиш ҳақидаги эълонлари

Савол: Қизларнинг рўзнома ва ойномаларда ўз тавсифларини уйланмоқчи бўлаётган қаллиқлар учун баён қилишларининг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 17930-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Қизларнинг рўзнома ва ойномаларда турмуш қуриш истагида эълон беришлари ҳамда ўз тавсифларини баён қилишлари ҳаё ва ориятга зид бўлиб, мусулмонлар одатидан эмасдир. Шунинг учун ундай қилишдан воз кечиш афзалдир. Бундан ташқари, бу иш валийсининг унга нисбатан етакчилигига путур етказиб, совчи бўлаётган йигит валийнинг рухсатисиз қизнинг ўзидан қўлини сўрайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзолар:       Бакр Абу Зайд, Абдулазиз Оли шайх, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Совчи қўйиб, узук бериш

Совчи қўйиб, узук бериш

Тингловчи йигит: Мен бир қизга совчи қўйиб, шаръий никоҳ ўқиттирмай, унга узук бериб унаштирилдим. Бу ҳақда сизнинг фикрингиз қандай?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Бизнинг фикримиз, агар никоҳни шаръий усуллар билан, яъни қизнинг валийси (отаси, акаси, укаси, тоғаси ёки амакиларидан бири ёки қизни қарамоғига олган қариндоши) ва иккита одил гувоҳ иштирокида ўқитилса, никоҳ пайтида, қизнинг исмини аниқ айтилса ва қиз рози бўлса, қизнинг валийси: Қизимни сизга бердим! (ёки Сизга тани маҳрамликка бағишладим!), дегач, йигит: Мен унга уйландим (Тани маҳрамликка қабул қилдим) деса, никоҳ раво бўлади. Шундай қилинсагина, никоҳ соғлом бўлади. Агар (халқ орасида никоҳ узуги дея ёйилган) узукни: «Хотин киши эрининг номи ёзилган ушбу узукни тақиб олса, уни чиқармагунича номи ёзилган одам унинг умр йўлдоши бўлиб қолади» деган эътиқод билан берса, бу эътиқод фосид ва ботил эътиқод бўлади ва инсоннинг бундай ёмон фикрни ташиб юриши жоиз эмасдир. Бироқ, одатдаги (кўзли) узуклар бўлса ва йигит уни қизга тақтириб қўйса, бунинг зарари йўқ.      

 

         Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Онам танлаган қизга уйланмасам оқ бўламанми?

Онам танлаган қизга уйланмасам оқ бўламанми?

Суданлик тингловчи: Онам бир қизга совчи бўлди. Мен эса ўзимнинг шахсий фикрларимга таяниб, унга уйланишни рад этдим. Онам эса қаттиқ туриб, менга ситам қилди. Мен эса у қизга уйланмаслик учун қасам ичдим. Шундай қилиш билан онамга оқ бўламанми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Онангиз хоҳламаган қизга уйланиш нийятида, онангиз топган қизга уйланмаслик билан оқ бўлмайсиз. Чунки оила қуриш сиз билан қайлиғингизга хос масаладир. Худди сизга сиз ёқтирмаган пишириқни олиб келишса ва уни емасангиз оқ бўлмаганингиздек, бунда ҳам на гуноҳкор бўласиз ва на оқ.

Мен ушбу муштипар онага насиҳатимни йўлламоқчиман: Сиз ўғлингизни ёқтирмаган қизга уйлантирманг. Чунки бунинг оқибати хатарли бўлиши мумкин. Яна Аллоҳ билади. Онгли инсоннинг бундай ҳассос ишларида, бошқалар аралашмаслиги керак. Чунки биров унинг манфаатини била олса, бошқалар била олмайдилар. Шунингдек, бирон она келинини шаръий сабабсиз талоқ қўйишга мажбурласа, ўғли хотинини севиб, онасининг талабини бажо келтирмаса, онасига оқ бўлмайди. Балки, онанинг ўзи оила ўртасини шаръий омилларсиз бузишга ҳаракат қилгани учун гуноҳкор бўлади. Шунинг учун ҳам, Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ)га бир киши: «Ҳой Абу Абдуллоҳ, отам мени хотинимни талоқ қилишга буюрмоқда. Мен эса хотинимни севаман. (Нима қилай?)»– деб савол берганида, у: «Хотининг билан ажрашма!»– деб жавоб берди. – Ахир, Умар разияллоҳу анҳунинг амри билан ўғли Абдуллоҳ хотини билан ажрашмаганмиди?,– деганида эса: «Умар сенинг отангми?»– деб жавоб берди. Яъни, Умар разияллоҳу анҳу бирон шаръий сабаб бўлмай туриб, ўғлини хотини билан ажралишига буюрмас эди. Сенинг отанг ўз хоҳиши ёки келини билан яхши алоқада бўлмагани ёхуд сен ортиқроқ севганинг учун келинига ҳасад қилган бўлиши мумкин.

Хуллас, ўғилнинг ота-онасининг хотини билан ажралиш талабларига шаръий сабаб бўлмаса, итоат қилиши шарт эмас. Шаръий сабаб бўлсагина ота-онасига итоат этиб, хотини билан ажралиши мумкин.            

 

          Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.