Category Archives: Никоҳ ва бенамоз

Бу категорияда уйланган бенамозлар ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Қишлоғимиз қизларининг кўпи намоз ўқимайди …

Қишлоғимиз қизларининг кўпи намоз ўқимайди …

Савол: Қишлоқнинг кўпгина қизлари турмуш қурганларидан кейингина намоз ўқийдилар. Ўз қишлоғимиз ёки қўшни қишлоқлардан диндор қизларни топиш амри маҳол. Айтингчи, намоз ўқимайдиган қизга уйланиб, кейин намоз ўқишни ўргатилса бўладими? Ёки қизнинг валийсига совчи юборилганидан кейин намоз ўқишни ўргатишга буюришим керакми? Мен нима қилай? Аллоҳ сизни муносиб тақдирласин, менга тушунтириб берсангиз.    

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 179732):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Мусулмон эркакнинг намоз ўқимайдиган хотинга, Аллоҳ таоло қуйидаги оятларида таъкидлаганидек, никоҳдан илгари чин юракдан тавба қилиб, намозларни ўз вақтида ўқий бошлаганидан сўнграгина уйланиши мумкин:

﴿وَلَا تَنْكِحُوا الْمُشْرِكَاتِ حَتَّى يُؤْمِنَّ﴾

«Мушрикаларга иймон келтирмагунларича уйланманглар!» (Бақара: 221).

Намозни тарк қилиш – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига кўра куфрдир:

«Киши билан ширк ва куфр ўртасидаги фарқ – намозни тарк қилишдир» (Имом Муслим 82; Термизий 2620; Абу Довуд 4678; Ибн Можа 1078; Имом Аҳмад 3/370; Доримий 1233);

«Биз билан у (кофир ва мушрик)лар ўртасидаги аҳд – намоз (ўқиш)дир. Ким намозни тарк қилса кофир бўлибди» (Термизий 2621; Насоий 463; Ибн Можа 1079; Имом Аҳмад 5/346). Бу ҳадиснинг санади саҳиҳдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Солиҳ Фавзон ал-Фавзон

Аъзолар:         Бакр ибн Абдуллоҳ Абу Зайд ва Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх

Хотини намоз ўқимайди

Хотини намоз ўқимайди

Савол: Сизлардан қуйидаги саволларга жавоб беришингизни сўрайман: Хотин намоз ўқимаса, эрига итоат этмай ўжарлик қилса, эридан бир неча марта талоқ қўйишини талаб қилган бўлса ва унинг бу талабини онаси ва аммасидан бошқаси эшитмаган бўлса, мен у билан уйини ташлаб кетмаслигига шартлашган бўлсаму, у ташлаб кетган бўлса, маҳри ва катта маблағни беришга Аллоҳ менинг ва хотинимнинг ишини ҳал қилгунича сабр қилаётган бўлсам, талоқ қўйиш ёки қўймаслик ҳақида истихора намозларини уч кун мобайнида ўқиган бўлсам ва (тушимда) чаён в илонларни кўраётган бўлсам, мен бу ишдан қутилишим учун нима қилишим керак?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 10952):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, хотин киши намоз ўқимаса у билан ажралишингиз керак. Чунки у, намозни тарк қилиш билан Ислом динидан қайтган муртадга айланади ва Аллоҳ таоло сизга унинг ўрнига яхши хотинни бадал қилади. Агар у намоз ўқиса ва ундан уйдан рухсатсиз чиқиш, эрига маъруф нарсаларда бўйинсунмаслик каби айрим итоатсизликларни қилаётган блўса, ундан ажралмаслик, унга яхшилик қилишга тиришиш, ўртамиёна тирикчилик ўтказишга ҳаракат қилиш, насиҳат қилиш, ўртангизда бир-бирингизни тушуниш муҳитини вужудга келтириш ҳамда Аллоҳдан қўрқитиш керак. Сиз бу ишларни амалга ошириш учун ёрдамчи бўлиши мумкин бўлган ўзингизнинг ва хотинингизнинг қариндошларидан ёрдам олишингиз мумкин. Шояд Аллоҳ таоло ўртангизни ислоҳ қилиб, Ўзи суйган ва рози бўлган ишларга муваффақ қилса.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.     

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қиз ва унинг ота-онаси намоз ўқимайди

Қиз ва унинг ота-онаси намоз ўқимайди

Савол: Мен холамнинг қизига уйланиш ва динимни сақлаш учун совчи қўйдим. Бироқ қиз ва унинг ота-онаси намоз ўқимайдилар. Қиз ҳануз балоғат ёшига етмагани учун уйлангандан кейин унга намоз ўқишни нийятимга тугиб қўйганман. Мен совчи юборишдан аввал ота-онаси ва ўзи намоз ўқимаган қизга уйлансам бўладими ёки йўқми, билмоқчиман?   

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9347-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сиз бошқа солиҳа қизга уйланинг. Ўшагина сиз учун яхшидир. Чунки бу қиз ота-онасига тобеъдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Намоз ўқимайди ва рамазон рўзасини чала тутади …

Намоз ўқимайди ва рамазон рўзасини чала тутади …

Ироқда ишлайдиган мисрлик муҳандис Аҳмад Масъад Солиҳ: Номига мусулмон бўлиб, намоз ўқимайдиган, закот бермайдиган ва рамазон рўзасини ҳам чала тутадиган одамнинг диндор хотини бор. Хотини Ислом динининг барча ибодатларини қилишга ҳаракат қилади. Улар ўртасидаги никоҳ равоми? Уларга Аллоҳ таолонинг Мумтаҳана сурасидаги ушбу оят муносиб келадими:

﴿فَإِنْ عَلِمْتُمُوهُنَّ مُؤْمِنَاتٍ فَلا تَرْجِعُوهُنَّ إِلَى الْكُفَّارِ لا هُنَّ حِلٌّ لَهُمْ وَلا هُمْ يَحِلُّونَ لَهُنَّ﴾

«Бас, агар сизлар улар­нинг (ҳақиқий) мўмина эканликларини билсангизлар, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар!— У мўминалар (кофирлар) учун ҳам ҳалол эмас ва у (кофир)лар (мўмина)лар учун ҳалол эмасдир» (Мумтаҳана: 10)?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Ушбу саволдан эр ва хотиннинг иккисидан бири – эрнинг номига мусулмон бўлиб, намоз ўқимаслиги, закот бермаслиги, рамазон рўзасини чала тутиши , хотинининг эса диндор боамал эканини тушундик. Эрнинг бенамозлиги, закот бермаслиги ёки рамазон рўзасини чала тутиши ё никоҳдан илгари, ёки никоҳдан кейин бўлиши мумкин. Агар никоҳдан илгари бўлган бўлса, унга намозни тарк қилган одамнинг кофир бўлиши ҳақидаги ҳукм муносиб бўлади. Агар унинг кофир бўлганига ҳукм берсак, унинг муслимага қилдирган никоҳи ботил бўлиб, муслима аёл унга ҳалол эмасдир. Сабаби, мусулмонларнинг Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларига таяниб қилган ижмоъларига биноан, кофирнинг муслима аёлга уйланиши ҳаромдир:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا جَاءَكُمْ الْمُؤْمِنَاتُ مُهَاجِرَاتٍ فَامْتَحِنُوهُنَّ اللَّهُ أَعْلَمُ بِإِيمَانِهِنَّ فَإِنْ عَلِمْتُمُوهُنَّ مُؤْمِنَاتٍ فَلا تَرْجِعُوهُنَّ إِلَى الْكُفَّارِ لا هُنَّ حِلٌّ لَهُمْ وَلا هُمْ يَحِلُّونَ لَهُنَّ﴾

«Эй мўминлар, қачон сизларга (Макка кофирларининг қўли остида қолган) мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, сизлар улар(нинг иймонлари)ни имтиҳон қилиб кўринглар (яъни улар ўз эрларини ёмон кўриб ёки сизлардан биронтангизга ишқи тушиб қолгани учун эмас, балки фақат дини Ислом учун ҳижрат қилганлари ҳақида сизларга қасам ичсинлар).— Аллоҳ уларнинг (дилларидаги) иймонларини (ҳам) жуда яхши билгувчидир.— Бас, агар сизлар улар­нинг (ҳақиқий) мўмина эканликларини билсангизлар, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар!— У мўминалар (кофирлар) учун ҳам ҳалол эмас ва у (кофир)лар (мўмина)лар учун ҳалол эмасдир» (Мумтаҳана: 10).

Аслида кофир экани ёки муртад бўлиб кофир бўлган одамнинг муслима аёлга уйланиши ҳалол эмаслиги, қилинган никоҳнинг ботил экани ҳақида мусулмонлар ўртасида фарқли кўришлар бор. Намозни фарзлигига иқрор бўла туриб тарк этган одамнинг кофир бўлиши ҳақидаги гап, Қуръон Карим, суннат ва саҳоба разияллоҳу анҳумлар ижмоъси далолат қилган ҳукмдир. Бу Имом Аҳмад мазҳабида машҳур бўлган, Имом Шофиийнинг икки қавлидан бири далолат қилган ҳукмдир.

Агар эр мўътадил мусулмонлик пайтида мазкур хотинга уйланган ва кейин намозни ва закотни тарк қилиб, рамазон рўзасини чала тутган бўлса, биз унга ҳам кофир ҳукмини берамиз ва бу ҳукм тўғридир. Бундай пайтда унинг никоҳи талоқсиз бузилади. Агар у, хотинининг идда ўтириши фарз бўлиб, иддаси тугашидан илгари тавба қилиб, Ислом динига қайтиб, намозини ўқиса хотини ўзиники, агар тавба қилиши ва намоз ўқишидан илгари иддаси тугаса, хотини устидаги раҳбарлиги ҳамда ҳаққи қолмайди ва никоҳи бузилади. Бироқ уламолар бу масъалада: «Идда тугагач никоҳ бузилиб, эр бу хотинини янги никоҳ билан ўзига қайтариб олади» ва: «Идда тугаши билан эр хотини устидаги раҳбарликни йўқотиб, Ислом динини қайта қабул қилса аввалги никоҳи билан яшаб кетиши мумкин» дея фарқли фикрлар билдирдилар. Биз бу фарқли фикрларни, бу ерда мубоҳаса қилишни хоҳламаймиз. Зеро ҳар икки тараф ҳам ўз далилларини келтирган.

Агар эр боамал диндор бўлган пайтида хотинга уйланган ва жинсий алоқа қилишдан илгари намозни ўқимай, закотни бермай ва рамазон рўзасини чала қўядиган бўлиб қолган бўлса, унинг намозни тарк қилиши биланоқ никоҳ бузилади. Жинсий алоқа қилишдан илгари никоҳ бузилган бўлса, идда ўтириш шарт эмас. Хуллас, намозни тарк қилган эрнинг ҳолати учта нарсадан холий бўлмайди:

Биринчи ҳолат: намозни никоҳ қилдиришдан илгари тарк қилган. Бундай пайтда унинг никоҳи никоҳ ҳисобланмайди ва муслима хотин ҳам унга ҳалол бўлмайди.

Иккинчи ҳолат: намозни никоҳ қилдирганидан кейин, жинсий алоқа қилиш ёки идда ўтиришни тақозо этган ёлғизликдан илгари тарк қилган. Бундай пайтда намозни тарк қилишнинг ўзи биланоқ никоҳ бузилади.

Учинчи ҳолат: намозни никоҳ қилдириб, жинсий алоқа қилгани ёки иддани тақозо этадиган ёлғиз қолишдан кейин тарк қилган. Бундай пайтда иш идданинг тугашига боғлиқ бўлиб қолади: агар идда муддати тугашидан илгари тавба қилиб, намоз ўқиса хотин унинг хотини, агар идда тугагунича тавба қилиб, намоз ўқимаса, Аллоҳ сақласин, унинг муртадлиги маълум бўлганидан бошлаб никоҳи бузилади. Бундай пайтда уламолар ўртасидаги фарқли кўришларга биноан: ё хотин мазкур эри учун идда ўтирмайди, ёки қайта Ислом динини қабул қилса эрнинг агар хоҳласа мазкур хотинига қайтиш рухсати бўлади. Айтиб ўтганимиздек, бу масъалада илм аҳллари ўртасида ихтилофлар бор.

Булар ичидан биз қувватлаганимиз: намозни тарк қилган одам Ислом миллатидан чиқарадиган куфр амални қилган бўлади. Мен бу масъала ҳақида кўп ўйландим ва талайгина китобларни мутолаа қилдим. Шу изланишим натижасида, бундай одамнинг кофир экани қувватлироқ эканини, кофир эмас деган одамларнинг қавллари тўрт қисмдан холи эмаслигини топдим:

–        асло далиллари йўқ;

–        далиллари намозни тарк қилиш маҳол бўлган маънога боғланган;

–        далиллари намозни тарк қилиш рухсатли бўлган ҳолатга боғланган;

–        далиллари умумий бўлиб, намозни тарк қилган одамнинг кофир бўлишини ифодалаган далиллар билан хосланган.

– Ҳурматли шайх, яна иккинчи савол ҳам бор. Фараз қилайликки, мазкур хотин ҳукмларни билмай, муртад бўлган эри билан бирга яшади. Эри эса ғазабнок, ўзини йўқотиб қўядиган даражада муаммолари кўп одам. У аччиқланиб турган пайтида, Аллоҳ сақласин, Аллоҳни ҳам, бошқа нарсаларни ҳам сўкаверади. Ўзини йўқотиб, хотинига: «Талоқ қўяман!» деб қасам ичаверади. Агар санамоқчи бўлсак, унинг талоқ билан қасам ичиши шу яқин ўртада ўн мартадан кўпроқ бўлган. Айтингчи, бу билан талоқ тушади?

— Биз: «Намозни ўқимаслик билан кофир бўлди!»– деган пайтимизда, хотини ундан йироқлашиши ва у билан бирга қолмаслиги керак.Чунки, никоҳ бузилган. Никоҳ бузилган экан никоҳи бузилган эри билан у қандай қолиши мумкин? Модомики, эрнинг кофир эканига ҳукм қилар эканмиз, унинг у ёки бу ишни қилишига ёхуд талоқ қўйишига мажбурламаслигимиз керак. Чунки, ҳамма иш ўртада. Бу ерда бирон шубҳали нарса йўқ. Модомики, бировнинг Аллоҳнинг Қуръони ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ҳамда саҳобаларнинг ижмоъси билан Ислом миллатидан чиққан кофир экани аниқ бўлар экан, унинг ўзи билан хотини ўртасидаги никоҳнинг бузилгани ҳақида ҳеч тараддуд қилмаслик керак.

 

        Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Эрим бамдод намозини ўқимайди …

Эрим бамдод намозини ўқимайди …

Тингловчи: Эрим билан турмуш қурганимизга ўттиз етти йил бўлди. У, араб давлатларининг бирида мулозим бўлиб ишлайди. Ўртада болаларимиз бор. Мен турмуш қурганимда эрим ҳеч ҳам намоз ўқимас, Аллоҳ сақласин, ароқ ичишга муккасидан кетган, сигаретни бурқситиб чекар, бошқа кўплаб маъсиятларни қилар ва рўза тутишга лоқайд эди. У ҳозирги кунда намоз ўқимоқда ва бамдод намозидан бошқа барча намозларни ўз вақтида масжидда ўқимоқда. Бамдод намозини эса уйда, қасддан вақтини ўтказиб ўқимоқда. Мен унга бамдодни жамоат билан масжидда ўқишига насиҳат қилсамда, насиҳатимни олмаяпди. Ҳолбуки, уйимиз масжидга қўшнидир.

Унинг ароқ ичиб. Сигарет чекишига келсак, уларни ҳали ҳам ташламади. Қайта-қайта насиҳат қилган бўлсамда, фойдаси бўлмади. Унинг азият ва ҳурматсизликларига сабр қилмоқдаман. Ҳолбуки у, на мени ва на оиламни ҳурмат қилади. Ҳурматли шайх, менга бунчалар уқубат чектирган одамга қандай муомала қилишим керак, маслаҳат беринг?  

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Агар гапингиз тўғри бўлиб, сиз унга бенамозлик пайтида турмушга чиққан бўлсангиз, бирга қолиш истагингиз бўлса у эрдан айрилиб, янги никоҳ ўқиттиришингиз керак. Чунки намоз ўқимаётган одамнинг муслимага қилдирган никоҳи, кофирнинг муслимага уйланиш учун қилдирган никоҳига ўхшайди. Муслиманинг кофир билан никоҳ қилиниши эса ҳаром бўлиб, муслима кофирга ҳалол эмасдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا جَاءَكُمْ الْمُؤْمِنَاتُ مُهَاجِرَاتٍ فَامْتَحِنُوهُنَّ اللَّهُ أَعْلَمُ بِإِيمَانِهِنَّ فَإِنْ عَلِمْتُمُوهُنَّ مُؤْمِنَاتٍ فَلا تَرْجِعُوهُنَّ إِلَى الْكُفَّارِ لا هُنَّ حِلٌّ لَهُمْ وَلا هُمْ يَحِلُّونَ لَهُنَّ﴾

«Эй мўминлар, қачон сизларга (Макка кофирларининг қўли остида қолган) мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, сизлар улар(нинг иймонлари)ни имтиҳон қилиб кўринглар (яъни улар ўз эрларини ёмон кўриб ёки сизлардан биронтангизга ишқи тушиб қолгани учун эмас, балки фақат дини Ислом учун ҳижрат қилганлари ҳақида сизларга қасам ичсинлар).— Аллоҳ уларнинг (дилларидаги) иймонларини (ҳам) жуда яхши билгувчидир.— Бас, агар сизлар улар­нинг (ҳақиқий) мўмина эканликларини билсангизлар, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар!— У мўминалар (кофирлар) учун ҳам ҳалол эмас ва у (кофир)лар (мўмина)лар учун ҳалол эмасдир» (Бақара: 221).

Менинг ушбу сўзларимни эшитганидан кейин, бу хотин зудлик билан эридан айрилиши зарур. Агар яна эри билан қолишни хоҳласа, янги никоҳ ўқиттириши керак. Агар у эри билан қайта яшаш истаги бўлмаса, бошқа эркакларга ҳалол бўлаверади.

Мен намоз ўқиб, намози билан Исломга кирган эрга, хотини тўғри айтаётган бўлса, ароқ ичиш, сигарет чекиш ва шунга ўхшаш гуноҳлардан воз кечишини насиҳат қиламан.

 

          Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.