Category Archives: Кафтаки

Бу категорияда кафтаки ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Зино ва кафтакидан қутилиш йўли

Зино ва кафтакидан қутилиш йўли

Савол: Одамни зино ва кафтаки каби шаҳвоний иллатлардан йироқлаштирадиган нарсалар борми? Буларни қилган одам билан, қилмаган одам ўртасидаги фарқ нима? Мен айрим кунлари намоз ўқисам ҳам, бошқа кунлари канда қиламан. Намозларни тўкис ўқишимга ёрдам берадиган воситалар нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 14778):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Одамзотни бундай ҳаромлардан йироқлаштирадиган нарса Аллоҳдан қўрқиш, Аллоҳ даргоҳида итоатлилар учун тайёрлаб қўйилган неъматлар орзуси ва осийлар учун тайёрлаб қўйилган қийноқларни тасаввур қилишдир. Агар мусулмон Роббисини «Якто, банданинг хуфёна ва ошкора ишларидан Огоҳ, енгилмас Кучли, барча нарсага Қодир, барча нарсани Билган, бандаларини бу дунёда Ўзига ибодат қилишлари учун яратган, уларни бу дунёда синовга қўйган: фармонларига итоат этиб, осийлик қилмаганларни жаннат билан тақдирлайди, амрига қарши чиққан ва таъқиқларни қилган осийларни эса жаҳаннам билан жазолайди; жаннатда эса туганмас мангу неъматлар, жаҳаннамда эса тоқат қилиб бўлмайдиган мангу қийноқлар бор»– деб билсагина унда Аллоҳдан қўрқиш, Аллоҳ даргоҳидаги неъматларга бўлган умид пайдо бўлади.

Сиз шаҳватни қўзғайдиган яланғоч хотинлар юрадиган, қўшиқлар куйланадиган, мусиқа ижро этиладиган жойларга борманг, номаҳрамларга тикилманг, солиҳ одамлар билан суҳбатдош бўлинг, нафсингизни дунё ва дин ишларига фойдали бўлган нарсалар билан банд қилиб, ўзингизга фойдали бўлган «Риёзус солиҳийн» каби китобларни мутолаа қилинг. Бундан ташқари, Қуръон Каримни кўп тиловат қилинг.

(Саволда қаламга олинган) мазкур гуноҳлардан қутилган одамга охиратда яхшиликлар ва мақомларнинг кўтарилиши умид қилинади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Етти киши борки, Аллоҳ таоло уларга соя бўлмаган кунда Аршининг соясидан жой беради»– дедилар (Имом Бухорий 629; Имом Муслим 1031; Термизий 2391; насоий 5380; Имом Аҳмад 2/439; Имом Молик 1777) ва улар ичида: «Аллоҳга ибодат қилиш билан улғайган йигит ва мансабли ва гўзал бир аёл нафси учун чақирган пайтда: Мен Аллоҳдан қўрқаман!,– деган одам»ни тилга олдилар (Имом Бухорий 1357; имом Муслим 1031; Термизий 2391; насоий 5380; Имом Аҳмад 2/439; Имом Молик «Мваттоъ» 1777).

Намозни тарк қилиш эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига кўра, Аллоҳга кофир бўлишдир: «Биз билан у (мушрик ва кофир)лар ўртасидаги аҳд намоздир. Ким уни тарк қилса, кофир бўлибди» (Имом Бухорий 629; Имом Муслим 1031; Термизий 2391; насоий 5380; Имом Аҳмад 2/439; Имом Молик «Муваттоъ» 1777).    

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Номаҳрамларга қарамайман, бироқ шаҳват асириман …

Номаҳрамларга қарамайман, бироқ шаҳват асириман …

Савол: Менинг ёшим йигирмада. Номаҳрамларга боқмайман, бироқ, уйқу пайтида ва ухлашдан илгари шаҳват ҳақида ўзоқ ўйлаб қоламан. Бу ёмон одатдан қандай қутилишим ва шайтонни ўзимдан қандай узоқлатишим мумкин? Ҳолбуки, ухлашдан илгари Қуръон ўқийман?!

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 14704):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, сиз ҳаром нарсаларга қарамаслигингиз, шунингдек, хотин-қизлар расми билан тўлиб-тошган ойнома ва рўзномаларни ўқимаслигингиз лозим. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта Аллоҳ улар қилаётган ҳунарлардан хабардордир» (Нур: 30),– деган.

Иккинчидан, агар кучингиз етса уйланинг! Чунки уйланиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ҳадисларида баён қилганларидек, ҳаром нарсаларга кўз тикмасликка ёрдамчидир: «Ҳой ёшлар жамоаси, уйланишга қудрати етганингиз уйлансин! Чунки уйланиш кўзни юмдиргувчи, таносил аъзосини пок тутгувчироқдир. Уйланишга кучи етмаган эса рўза тутсин! Чунки рўза, у одам учун тутқичдир!» (Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий 1806; Имом Муслим 1400; Термизий 1081; Насоий 2239; Абу Довуд 2046; Ибн Можа 1845; Имом Аҳмад 1/424; Доримий 2166).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Кафтакининг ҳукми

Кафтакининг ҳукми

Савол: Кафтакининг ҳукми нима?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Инсоннинг ўз қўли билан манийсини чиқаришга ҳаракат қилиши, жоиз эмас. Чунки бундай қилиш, ҳаддан ошиш ҳисобланади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ • إِلاَّ عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ • فَمَنْ ابْتَغَى وَرَاءَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الْعَادُونَ﴾

«Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфту-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас улар маломат қилинмаслар. Энди ким шундан ўзгани (зино ва шу каби шариати Исломийяда ҳаром қилинган нарсаларни) истаса, бас ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир» (Мўъминун: 5 – 7; Маъориж: 29 – 31). Яъни, рафиқалари ва чўриларидан нарига ўтганлар ҳаддан ошганлардир.

Бундан ташқари, кафтакининг, докторларга маълум бўлганидек, инсон соғлиғига ҳам катта салбий таъсири бор. Чунки у жинсий табиатни вайрон қилади. Ҳатто докторлар бир марта қилинган кафтаки инсон танасини табиий жинсий алоқадан кўра ўн икки баравар барбод қилишини таъкидлаганлар. Шунинг учун ҳам мўъмин сабр қилиши, Аллоҳдан савоб умидида бўлиши ва шаҳватини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрганларидек енгиши керак: «Эй, ёшлар жамоаси! Ичингиздан бировингиз уйланишга қодир бўлса, уйлансин! Чунки уйланиш кўзни юмишга ва таносил аъзоларини (зинодан) пок тутишга ёрдамчидир!»– деганлар (Имом Муслим 2485, 2486).

Агар эркакнинг шаҳвати кучли бўлиб, униниг суръатини пайсайтира олмай зинога қўл уришдан қўрқса ва уйланишга қурби етмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, рўза тутади. Шаҳват истаги кучайгани сайин, бошқа бир иш билан шуғулланиб, Аллоҳ қулайлик бергунича, нафсини чалғитишга ҳаракат қилиши лозим. Чунки Аллоҳ таоло покдомон қолган инсонларга боён ҳаётни ваъда қилган:

﴿وَلْيَسْتَعْفِفْ الَّذِينَ لا يَجِدُونَ نِكَاحاً حَتَّى يُغْنِيَهُمْ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ﴾

«Никоҳ (учун лозим бўлган мол-давлатни) топа олмаган кишилар то Аллоҳ уларни Ўз фазлу-карами билан бой-бадавлат қилгунича ўзларини (ҳаромдан, зинокорликдан) пок тутсинлар!!» (Нур: 33).

 

         Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.