Category Archives: Уйланиш

Бу категорияда уйланиш ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Уйланишнинг тиббий ва ижтимоий фойдалари

Уйланишнинг тиббий ва ижтимоий фойдалари

Савол: Уйланишнинг тиббий ва ижтимоий фойдалари нима?

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради (Фатво: 2):

Аллоҳ таоло инсонда шаҳватни яратиб, уни ҳалол никоҳ билан қондиришни мубоҳ қилиб, ундан қутилиш учун шартлар қилиб қўйган. Уйланишнинг фойдалари талайгина бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир:

–        Наслни ҳимоя қилиш, зинодан фарқли ўлароқ насаблар ва қариндошларни таниш –зинода насаблар йўқолиб боради–, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Туғадиган ва севимли хотин–қизларга уйланингиз! Чунки Мен сизларнинг кўплигингиз билан Умматлар олдида фахрланаман!» ҳадиси билан рағбатлантирганларидек, Уммат сонининг кўпайиши.

–        Кўзни юмиш. Одатда бўйдоқ, нигоҳи ҳаром нарсаларга тушиб қийналади ёки алам ичида қолади. Шоир бу ҳақда:

Барча ҳодисаларнинг бошланиши нигоҳдандир,

Ёнғин кичик учқунга эътиборсизликдандир.

Ҳадисда айтилишича, нигоҳ – Иблис ёйларидан бири бўлади.

–таносил аъзосини ҳаром қилинган жимоъдан ҳимоя қилиш. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ҳой ёшлар жамоати, уйланишга кучи етганингиз уйлансин! Чунки у кўзни юмдиргувчи, закарни сақловчидир!» ҳадиси ҳужжатдир (Имом Бухорий 4677; Имом Муслим 2485; ).

–        танадаги шаҳват сувини чиқариш. Чунки бу сув шаҳватни кучайтиради. Унинг танада тўпланиб қолиши соғлиққа зарар бериб, баданни заифлатади. Докторларнинг айтишича, шаҳват сувининг танада тўпланиб уни чиқармаслик, инсонда телбалик, эпилепсия, васваса, ваҳима каби касалликларга сабаб бўлади. Унинг тўпланиб қолиши ёмон касалликларга сабаб бўладиган заҳарга айланади. Аллоҳ таоло уни эҳтилом билан чиқиб кетишини тақдир қилмаса эди, унинг тана бўлган зарарлари аниқ бўлар эди.

–        ҳалол жимоъдан сўнгра нафсни ҳаромга интилиш, ҳаром ҳақида гапириш, ҳаром йўллар билан нафсни қондиришдан тийиш.

–        жинсий шаҳватни қондириш учун эркакларга бўлган ва эр ва хотинни бир–бирига яқинлаштирадиган мойиллик ва шаҳват туйғуси кучайган хотинни халос қилиш.

–        энг катта фойда: пайғамбарларга хусусан сўнгги пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ва издош бўлиш. Чунки У: «Лекин Мен рўза ҳам тутаман, оғзим очиқ ҳам бўлади, тунлари ибодат ҳам қиламан ва ухлайман ҳам. Хотин–қизларга уйланаман. Ким Менинг суннатимдан юз ўгирса, Мендан эмасдир»– деган, соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Имом Бухорий 4675; Имом Муслим 2487).

Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан марфуъан ривоят қилади: «Дунё лаззатларининиг энг яхшиси – солиҳа хотиндир» (Имом Муслим 2668).

Ибн Можа раҳимаҳуллоҳ эса Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ушбу ҳадисни марфуъан ривоят қилди: «Бир–бирини суйганлар учун уйланиш каби нарса йўқдир» (Ибн Можа 1847).

Уйланишнинг бундан бошқа фойдалари ҳам кўпдир. Валлоҳу аълам.             

 

Манбаъ: «ал-Фатаваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 2 жузъ.

Рамазон ойида уйланиш

Рамазон ойида уйланиш

Савол: Муборак рамазон ойида уйланса бўладими? Бу ҳақда диннинг ҳукми қандай? Одамлар ичида ёйилганидек, макруҳми? Аллоҳ сизларга мададкор бўлсин, менга тушунтириб берсангизларр.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8901):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳужжатлар келмагани боис, рамазон ойида уйланишнинг зарари йўқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Биринчи эридан сўнгра турмушга чиқмаслик

Биринчи эридан сўнгра турмушга чиқмаслик

Савол: Ёш келинчак биринчи эрининг вафотидан кейин турмушга чиқишдан бош тортиши жоизми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4921-5):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Шариат турмуш қуришга чақириб, рағбатлантирган. Бу келинчакнинг валийси унга турмушга чиқиши яхши эканини тушунтириши ва турмушга чиқишга рағбатлантириши керак. Агар келинчак бош тортса ва нафсининг фитнага тушишидан қўрқмаса, ўз ҳолига қўйиши мумкин.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Уйланган одам динининг ярмини адо этибди

Уйланган одам динининг ярмини адо этибди

Савол: Уйланмоқчи бўлган одамнинг: Мен динимнинг ярмини тўкис қилмоқчиман,– деб айтишининг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 18121):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Суннат, уйланишнинг машруъ ва пайғамбарлар суннати эканини кўрсатди. Аллоҳнинг тавфиқи сабабли уйланган одам, кўплаб ёмон туйғулар устидан ғолиб бўла олади. Чунки уйланиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилганларидек, кўзни юмдиради ва таносил аъзосини покдомон қилади. Ҳоким (раҳимаҳуллоҳ) «Мустадрак» китобида марфуъан Анас разияллоҳу анҳудан нақл қилади: «Аллоҳ кимга солиҳа хотин насиб этган бўлса, унинг динининг ярмига ёрдамчи бўлибди. Бас, (у одам) Аллоҳдан (динининг) иккинчи ярми ҳақида қўрқсин!» (Ҳоким 2/161; Табароний «Авсат» 1/294 (972)).

Байҳақий (раҳимаҳуллоҳ) «Шуъабул иймаан» китобида Руқошийдан ушбу лафз билан ривоят қилди: «Банда уйланса динининг ярмини тўкис қилибди. Бас у, иккинчи ярми ҳақида Аллоҳдан қўрқсин!» (Табароний «Авсат» 7/333, 8/335 (7647, 8794); Байҳақий «Шуъабул иймаан» 2/84, 10/111 (5100)).        

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзолар:       Бакр Абу Зайд, Абдулазиз Оли Шайх, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Уйланишга кучим етмаса нима қилай?

Уйланишга кучим етмаса нима қилай?

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой ёшлар жамоаси, уйланишга қудрати етганингиз уйлансин! Чунки уйланиш кўзни юмдиргувчи, таносил аъзосини пок тутгувчироқдир. Уйланишга кучи етмаган эса рўза тутсин! Чунки рўза, у одам учун тутқичдир!», деганлар (Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий 1806; Имом Муслим 1400; Термизий 1081; Насоий 2239; Абу Довуд 2046; Ибн Можа 1845; Имом Аҳмад 1/424; Доримий 2166). Менинг уйланишга кучим етмайди. Саволим шундан иборат: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйланишга қурби етмайдиган одамларни рўза тутишга буюрганлар. Бу рўзани қандай тутилади? Умр бўйими ёки бошқачами? Буни менга ойдинлатиб беришингизни сўрайман. Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Аллоҳ сизни яхши мукофотлар билан тақдирласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 12523):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар уйланишга кучингиз етмаса Аллоҳдан тақво қилиб, Унинг сизни кузатиб турганини унутманг. Кўзларингизни ҳаром нарсаларга тикманг. Кучингиз етганича рўза тутинг. Рўзаларнинг энг афзали, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек, Аллоҳнинг пайғамбари Довуд алайҳиссаломнинг рўзаси бўлиб, у бир кун рўзадор бўлса, иккинчи кун рўза тутмас эди. (Яъни, кун оша рўза тутар эди). Унга ва пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин!

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён