Category Archives: Идда

Бу категорияда идда ҳақидаги фатволар билан танишасиз

Идда ўтирган аёл нималарга риоя қилиши керак?

Идда ўтирган аёл нималарга риоя қилиши керак?

Савол: Эри вафот этиб идда ўтирган жувон нималарга риоя қилиши керак?

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради:

Идда – азадор хотиннинг бошқаларнинг нигоҳини тортадиган барча зийнатлардан йироқ туриши, хина ва сурма қўймаслиги –касаллиги бўлса сурма қўйиши мумкин–, атир ҳиди ёки рангги бўлган мушк, райҳон, гул ва бошқа пардоз нарсаларни истеъмол қилмаслиги, юзлари ва сочларини пардозламаслиги, йиғинлар ёки бегоналар олдида киядиган зийнатли кийимларни киймаслиги, қўли, бўйни ва қулоқларига тилла ва бошқа тақинчоқларни тақмаслиги, қизил, сариқ, яшил ва мовий бўёқларни ишлатмаслиги, хушбўй совун билан ювинмаслиги, хушбўй ёғларни истеъмол қилмай зайтун ёғи каби ёғларни ишлатиш билан кифояланиши лозим. У хоҳлаган пайтида ювиниши ва бунда сидр (нилуфар) ва ҳиди бўлмаган ишқорларни ишлатиши мумкин. У зарурат бўлмаган пайтда эри билан бирга яшаган уйидан ташқарига чиқмаслиги керак. Агар ҳаёти хавф остида бўлса хоҳлаган пайтида бошқа уйда идда ўтириши мумкин. У ўз маҳрамлари ва хотинлар билан гаплашиши мумкин. Эҳтиёжига қараб телефонда ҳам гаплашиши мумкин. Кечалари уйидан чиқиши ва хонадонининг хоҳлаган жойида тунаши раводир. Унинг бемор ёки кекса қариндошларини бориб кўриши, тунда эмас, кундузи эҳтиёжини олиш учун ташқарига чиқиш ҳаққи бўлсада, ўз уйида тунаши шарт. Унинг доктор ёки маҳкама ёхуд бошқа бирон жойга эҳтиёжи қадар бориши раводир. Валлоҳу аълам.     

 

Манбаъ: «ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ.

Тўққиз ёшлик бола иддалик хотин олдига кирмайдими?

Тўққиз ёшлик бола иддалик хотин олдига кирмайдими?

Савол: Олимлардан бири тўққиз ёшлик ва ундан катта боланинг эри ўлган хотиннинг олдига киришини таъқиқлади ва:  Етти ёшдан бошлаб ўғил болаларнинг иддалик хотинлар олдига киришлари таъқиқланган,– деб ҳам айтилди. (шу гап тўғрими?).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 14767–2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ўлим иддаси ўтираётган бева идда ўтирмаган барча хотинлар каби, ажнабий эркаклар олдида юзини очмаслигии керак. Фақат, идда ўтирган аёл эрининг уйида қолиши, танаси ва кийимларига пардоз қилмаслиги шарт. Хотин-қизлар аврати ҳақида тасаввури бўлмаган кичик ёшдаги болаларнинг хотин-қизлар ҳузурига киришлари таъқиқланмайди.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Куёвнинг идда ўтирган қайнанаси билан ўтириши

Куёвнинг идда ўтирган қайнанаси билан ўтириши

Савол: Ҳам амаким ва ҳам қайнатам бўлган дадамнинг акаси яқинда вафот этди. Қайнанам идда ўтира бошлади. Мен у билан бирга ўтириб, гаплашишим жоизми ёки йўқми? Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин, бизга тушунтириб берсангиз.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 14100–3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар мақсад қанангиз ёки хотинингиз бўлса, сизнинг улар билан бирга ўтиришингиз ёки гаплашишингизнинг зарари йўқ. Чунки сиз уларнинг маҳрамисиз.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Иддадаги хотиннинг пардоз қилиши

Иддадаги хотиннинг пардоз қилиши

Савол: Ўлим иддасини ўтирган беванинг эрининг уйида пардоз ва зийнатларни қилмай истиқомат қилиши кераклигини биламиз. Бироқ, ўзининг ёки эрининг маҳрам бўлмаган қариндошлари зийрат қилиб, унинг ҳолидан хабар олишса ва саволлар беришса, мазкур бева уларга ўз эҳтиёжларини айтиб жавоб бериши, бетоб бўлса ўзини кўрсатиш учун доктор аёли бўлмаса эркак докторнинг олдига бориб ўз шикоятини айтиши ҳамда оғриган узвини кўрсатиши мумкинми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8630–2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат сиз айтгандек бўлса у беванинг шаръий ҳижоб кийиб шубга йўл қўймайдиган даражада сипо жавоб бериши жоиздир. Бундан ташқари агар докторга боришга эҳтиёжи бору, лекин доктор аёлни топа олмаса, эркак докторнинг олдига бориши ва оғриган узвини очиши мумкин.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Қаъуд

Онам қаерда идда ўтирсин?

Онам қаерда идда ўтирсин?

Савол: Отам вафотидан бир оз аввал имкониятлари тўкис бўлмаган эски уйимизга кўчишни талаб қилди ва биз кўчиб ўтганимиздан кейин вафот этди. Онам ўша ерда идда ўтиришга маҳкам туриб олди. Менинг эса оилам бор. Эски уй эса яшашга яроқсиз. Айтингчи, онамни ўзим билан бирга олиб иккинчи уйга кетсам бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2724–2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аслида, хотин киши эри вафот этган уйда идда ўтириши керак ва уйдан қараётган одами бўлмаса нон ва бошқа нарсаларни сотиб олиш ёки касаллигини даволатиш учун докторга бориши каби заруратлардан бошқа нарсалар учун чиқмаслиги керак. Чунки Фурайъа Молик қизи разияллоҳу анҳо шундай ривоят қилган: «Эрим қулларини қидириб чиқди ва улар эримни ўлдирдилар. Мен оиламдан бўлган Шосиъанинг хонадонида турганимда эримнинг ўлгани ҳақидаги хабарни олдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб: Эрим на менга нафақа ва на ворисларига мерос ташлаган эди. Унинг уйи ҳам йўқ эди. Оиламнинг ва акаларимнинг олдига қайтсам баъзи ишларда менга қулайлик бўлар эди»– дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Уларникига) боравер!»,– дедилар. Мен масжидга ёки ҳужрага кирай деганимда чақирдилар ёки мени бировга чақиришни буюрдилар ва: «Эрингизнинг ўлим хабари етиб келган пайтда турган уйда Аллоҳнинг амри келгунича идда ўтиринг»,– дедилар. Мен ўша уйда тўрт ою ўн кун идда ўтирдим. (Кунларнинг бирида) Усмон разияллоҳу анҳу менга бу масъала ҳақида сўраб одам юборган экан, айтиб бердим ва у ҳам бу масъалага риоя қилди» (Термизий 1204; насоий 3530; Абу Довуд 2300; Ибн Можа 2031; Имом Аҳмад 6/421; Имом Молик «Муваттоъ» 1254; Доримий 2287). Ушбу ҳадисни беш «Сунан» муаллифлари ривоят қилдилар ва Термизий бу ҳадисни саҳиҳ деди. Насоий ва Ибн Можа (раҳимаҳумаллоҳ)лар Усмон разияллоҳу анҳунинг одам юборганини нақл этмадилар (Имом Молик «Муваттоъ» 2/591; Шофиий «Муснад» 2/53, 54 (1214); Имом Аҳмад 6/370, 420, 421; Абу Довуд 2300; Термизий 1204; Насоий 3528, 3530, 3532; Ибн Можа 2031; Доримий 2/168; Ибн Ҳиббон 4292, 4293).

Шнга кўра онангизнинг отангизнинг уйидан иддаси тугагунича янги уйга сиз қаламга олган сабаблар туфайли чиқиши жоиз эмас.    

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён