Category Archives: Маҳр

Бу категорияда маҳр ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Қабиламиз бир хил маҳрга келишишди …

Қабиламиз бир хил маҳрга келишишди …

Савол: Бизнинг қабиламиз Саудия Арабистони Қироллигининг жанубида яшайди. Қабиламизда яқин кунларгача жаҳолат ва зулм ҳукмрон бўлиб, кўп тортишар ва жанжаллашар эдик. Ҳатто бир онадан туғилган ака–укалар бир–биридан узоқлашган ҳатто ҳайит кунлари ҳам бир–бирларининг хонадонларига киришмас эди. Лекин Аллоҳ таоло уларнинг фарзандларини ўзаро меҳру муҳаббат, ҳамкорлик ва эзгу ишларни қилишга ҳидоятлаб, барча уларга ижобат қилди. Ҳозир қабилдошлар бир ёқадан бош чиқариб, ўзаро маслаҳат билан иш қилмоқдалар. Ишлар табиий ўзанида юра бошлагач, бириларининг хонадонида тўпланишиб, айрим ҳаётий ишларни кўтардилар. Айтилган пайтда ҳозир бўлган кўпчилик, қуйидаги бандларга келишиб тарқалдилар:

А) Маҳр бокира учун ўттиз минг риёл бўлиб, бева учун ундан кўра озроқ бўлади. Тўй оши эса эҳтиёжга кўра қилинсада, тўртта жонлиқдан ортиқ ҳайвон сўйилмайди.

Б) Ўтган йиллар давомида ўлим сабабли мусибат тушган хонадонларда қилиб келинган ва ўтган–кетганни ҳам тўйдирилган одатлар бекор қилинади. Таъзия уч кун давом этади ва бу муддат давомида бирон жонлиқ бўғизланмайди. Уч кун ўтганидан кейин эса садақа берилиши мумкин.

В) Хайрия иона сандиғи уюштирилиб, ҳар бир давлат мулозими унга ҳар ойда эллик риёлдан пул ташлайди. Бу сандиқдан турли фалокатлар ортидан фойдаланилади. Масалан, бирон автоҳалокат рўй берса ва бунда шу қабиланинг одами ё беихтиёр иштирок этса ва жабрларган ё ўлса ёки яраланса фидя ўлароқ берилади. Агар сандиқдаги маблағ фидя учун етмаса, қабиланинг барча мансублари яна ўрталарида пул тўплаб берадилар. Аммо ўлган ёки жароҳат олган шу қабила мансуби бўлса, ишини ўзига топширилади: хоҳласа афв этади, хоҳласа фидяни олаверади. Агар қабила мансублари билан бошқа киши ўртасида жанжал бўлса ва унда қон тўкилиб, уни пулга бичилса, ўртани ислоҳ қилиб, жанжални тинчитилганидан сўнграгина сандиқ унинг ёрдамига келади.  

Агар жанжал қабиладошлар ўртасида бўлса, икки тараф бир–бирини афв этишади. Агар қабиладагиларнинг биронтасининг уйида ёнғин чиқса ўша ерда ҳозир бўлган қабиладошлар биродарига ёрдам беради ва сандиқ ионасидан кийим–кечак олиши учун ёрдам беради. Ҳурматли шайх, шу ерда битта савол туғилади: Бу ишлар ҳақидаги сизнинг фикрингиз нима? Аллоҳ таоло сизларга ҳайрли мукофтлар берсин, бизга тушунтириб беринглар.            

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 11252):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳаққида фатво сўралган ва қабила аҳли келишган мазкур бандлар, тўғридир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Маҳрни дўстлар берса бўладими?

Маҳрни дўстлар берса бўладими?

Савол: Менинг дўстларим никоҳ харажатларимнинг кўп қисми учун пул беришмоқчи. Мен уйланиш учун мазкур пулларни олсам бўладими? Эслатиб ўтаман, уларнинг барчаси фарз намозларни вақтида ўқишсада, бамдод намозини кун чиққанидан кейин ўқишади. Мен уларга бир неча марта бу ишнинг хатарли эканини хотирлатган бўлсамда, улар эрта тура олмаётганларини баҳона қиладилар. Аслида, дунёвий ишларини ўз вақтида бажариш учун эрта тура оладилар. Мазкур маблағ улардан қарз эмас ҳиба бўлса, уни олиб уйлансам бўладими?      

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 14044):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сиз, фарз бўлган бамдод намозини ўз вақтида ўқишлари ҳамда унга уйғотадиган воситалардан фойдаланишлари зарурлигини уқтириб, дўстларингизга насиҳат қилишда давом этинг. Агар муҳтож бўлсангиз, улар қилаётган кўмакдан уйланиш харажатларини қоплашда фойдаланишингизнинг бирон зарари йўқ.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Мажбурий ионалардан уйланишда фойдаланиш

Мажбурий ионалардан уйланишда фойдаланиш

Савол: Мен ёзги таътилда, Аллоҳнинг изни ва тавфиқи билан, уйланишга қарор қилдим. Қабиладошларимиз ўртасида ўтмишда тузилган шартнома бўлиб, унинг матни қуйидагичадир: «Қабиланинг барча мансублари шунга келишдилар: агар қабиладаги йигит уйланмоқчи бўлса уйланганлар тўйдан илгари беш юз риёл миқдорида иона берадилар. Ўз навбатида бу уйланаётган йигит ҳам, келажакда қабиладошларига бу ишда ҳамкор бўлади».

Бу модда қабилага мансуб уйланмоқчи бўлган барчага тегишлидир. Эслатиб ўтаман, мазкур пулни бераётган қабиладошларимнинг айримлари намоз ўқишга лоқайд, бомдод намозини масжидда жамоат билан ўқимайди, шариатга зид бўлган соқолларни қириб олиш, шимларни пойчасидан тушириб кийиш ва сигарет чекиш каби ишларни қиладилар. Бундан ташқари мазкур иона тўйхоналарни киралаш, дуф чалиб қўшиқ куйлайдиган отарчи хотинларни чорлаш (уларга 2 минг риёл берилади) ва бундан келиб чиқадиган мункар ишлар, масалан: куёвнинг қайлиғи билан хотин–қизлар турган саройга кириб келиши учун сарфланади. Саволим шундан иборат: уйланишим учун мазкур ионадан фойдалансам ва уни шаръан мубоҳ ишларга сарф этсам бўладими? Эслатиб ўтаман, мен у ионадан олдим ва келгусида шартномада кўрсатилганидек уйланмоқчи бўлган ва мен юқорида баён қилган куёвларга ёрдам бериш учун беш юз риёлдан бераман. Сизларча қабила мансублари иттифоқ қилишган мазкур шартнома амалда қолиши учун нима қилиш керак? Мен сизларнинг фатво ва ўгитларингизни тез кунда етиб келишини умид қилиб қоламан. Аллоҳ таоло сизларни тўғри йўлдан айирмасин ва оёқларингизни тойдирмасин.            

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 14571):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтганингиздек бўлса, мазкур ҳамкорлик жоиз эмасдир. Бироқ биров ўз дўсти ёки қариндоши ёхуд бошқаларга мажбуриятсиз ва беминнат ёрдам қилмоқчи бўлса, бундай кўмаклашишнинг зарари йўқ.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ота қизининг маҳридан олиши мумкинми?

Ота қизининг маҳридан олиши мумкинми?

Савол: Ота ёки никоҳ ўқитилаётган пайтдаги валий қизнинг маҳридан олиши мумкинми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3113–1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Қизнинг отаси ёки валийсининг, қизнинг розилиги билангина маҳридан олиш ҳаққи бор. Ота бошқа фарзандларига бермаслик шарти билан, қизига зарар бермайдиган даржада маҳридан олиши мумкин. Аммо никоҳ пайтида қизга валийлик ёки васийлик қилаётган одамнинг, агар қиз вояга етган бўлса, қизнинг маҳри ёки бошқа молларини қизнинг розилиги билангина ишлатиши лозим. Шунингдек отасидан бошқа валийлари ҳам, қизнинг маҳридан унинг ижозатисиз олишлари мумкин эмас.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Ўғирланган пулни маҳр қилиб бериш

Ўғирланган пулни маҳр қилиб бериш

Савол: Бировни отаси уйлантирса ва маҳрнинг бир қисми ҳаром яъни ўғирланган бўлса, ўқилган никоҳ бекор бўладими? Эслатиб ўтишим керакки, маҳрни куёвнинг отаси берган.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9416–2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлса, ўқилган никоҳ раводир. Ўғирлаган ёки тортиб олган одам пулни ўз эгасига ёки унинг ворисига қайтариб бериши ва Аллоҳ таолога чин юракдан тавба қилиб, истиғфорлар айтиши фарздир. Шояд Аллоҳ таоло унинг тавбаларини қабул қилар.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён