Category Archives: Валий

Бу категорияда қиз ёки жувониннг валийлари ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Қизнинг онаси валий бўла оладими?

Қизнинг онаси валий бўла оладими?

Савол: Айрим ёшлар никоҳ ўқитиш учун бокира насроний қизларни олиб келадилар. Улар билан бирга қизнинг отаси келмайди ёки онасигина келади. Унинг валий ўлароқ отаси ёки биронта эркак қариндоши никоҳ пайтида ҳозир бўлмайди. Ундай қизларнинг никоҳини валийсиз ўқиш равоми ёки онасининг валий ўрнида бўлиши жоизми?  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 17971-4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Мусулмон эркакнинг насронийяларнинг покдомонлари, яъни зинога қўл урмаганларигагина уйланиши жоиздир. Бундан ташқари унга никоҳ ўқитишда валийси бўлган отаси, агар у бўлмаса амакиси каби ота тарафдан эркак қариндошлари иштирок этишлари шарт. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Никоҳни валий бўлсагина қилинади»– деганлар (Термизий 1101; Абу Довуд 2085; Ибн Можа 1881; Имом Аҳмад 4/418; Доримий 2182).

Агар қизнинг валийси бўлмаса мусулмонларнинг муфтийси ёки сизлар тарафдаги Исломий Марказ раиси эрга бераверади. Валийси бўлмагани боис унинг онасининг эрга бериши жоиз эмасдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Аъзолар:        Бакр Абу Зайд, Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх ва Солиҳ Фавзон ал-Фавзон

Отаси туриб қозига мурожаат этди …

Отаси туриб қозига мурожаат этди …

Савол: Гоҳида йигит ва қиз турмуш қурар экан, қизнинг ота-онасига хабар бермай никоҳ қилдирадилар. Чунки, ота-она қизларининг бу йигит билан турумуш қуришига норози бўладилар. Натижада, йигит ва қиз (мусулмон) қозининг олдига борадилар ва қози, қизнинг валийлари бор ва бу турмушга қарши бўлишига қарамай, уларга ота-онанинг розилигини олмай никоҳ ўқийди. Бундай ҳолатда ўқилган никоҳнинг ҳукми нима бўлади?  

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Агар валий қизини бирон йигитга узатишга рози бўлмаса, қаралади: йигит диндорлик ва ахлоқда қизнинг тенгги бўлса, валийлик қозига эмас, ундан кейингисига ўтади. Масалан, қизнинг отаси ва акаси бўлиб, йигит қизнинг диндорлик ва аҳлоқ бобида тенги бўлса ва ота бу турмушга қарши чиқса, қондош акаси ёки амакиси қизни мазкур йигитга узатаверади. Агар қизнинг акаси бўлмаса, амакиси узатаверади. Шу тартибда қондош валийларнинг кейингиси масъулиятни олаверади. Қизнинг қондош валийлари бўлмасагина, қози турмушга узатиши мумкин. Чунки қози, валийси бўлмаган қиз (ёки жувон)нинг валийсидир. Бироқ, қизнинг турмушга беришга рози бўлган биронта валийси бўла туриб, валийлик масъулияти қозига ўтмайди. Чунки бундай пайтда қозининг қизни узатишга бош-қош бўлиши жоиз эмас.

– Ҳурматли шайх, қозининг валийлиги билан, отадан бошқа валийларнинг фикрига мурожаат этилмай ўқитилган бу никоҳга қандай ҳукм берамиз?

– Бунга шундай ҳукм берамиз: Бу ишдан, қози масъулдир. Бизнинг мусулмон қозилар чиқарган ҳукмга аралашишга ҳаққимиз йўқдир.       

 

 

        Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Ўгай ака валий бўла оладими?

Ўгай ака валий бўла оладими?

Савол: Қизга совчи келса онаси бир, отаси бошқа акаси қизга валийлик қила оладими? Ёки қизнинг отаси бир акаларигина валий бўлишлари керакми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Қизни битта қондан бўлган валийларигина турмушга узата оладилар. Она тарафидан ўгай бўлган акалари эса, қизнинг ўз қондош валийлари ижозат берсаларгина валий бўла олиши мумкин. Чунки никоҳдаги валийлик – қондош бўлганларникидир. Отаси бошқа бўлганлар эса, қизга қондош ҳисобланмайдилар. 

 

        Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Қирқ ёшли жувон ўзи турмуш қурди …

Қирқ ёшли жувон ўзи турмуш қурди …

Савол: Ҳурматли шайх, қирқ ёшли жувон бир киши билан валийлари ва гувоҳлар иштирокисиз никоҳ қилдирди. Бу никоҳ равоми ёки йўқми? Аллоҳ устингиздан савоблар ёғдирсин, бизга насиҳат қилинг!

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Тўғриси, бу никоҳ валийсиз ўқитилгани учун раво эмасдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Никоҳ – валий (ота, ака, ука, амаки ёки қизни ўз қарамоғига олган бошқа кишининг розилиги) билангина бўлади»– деб айтганлар (Термизий 1020, 1021; Абу Довуд 1785; Ибн Можа 1870; Имом Аҳмад 2148, 18697; Доримий 2182, 2183).

Бироқ, ҳур ва ҳаёт тажрибасига эга бўлган соғлом фикрли ва балоғат ёшига етган хотинлар ўзларини турмушга узатишлари мумкин деган фикрни айтган уламолар ҳам бор. Агар савол берган хотин шундай одамлар ичида яшаётгна бўлса унинг қилдирган никоҳи жоиз ҳисобланади. Чунки, омининг мазҳаби – ўзи яшаётган шаҳар аҳолисининг мазҳабидир. Агар у яшаётган шаҳар аҳолиси валийсиз никоҳ қилишга рухсат бермайдиган бўлса, бу хотин эридан ажралиб, никоҳини қайта қилдириши керак. У эри билан ўтказган кунлари, шубҳа сабабли бўлган ўтгани учун мағфират қилинади.шу давр мобайнида орттирган фарзандлари мазкур хотин ва унинг эрининг фарзандлари ҳисобланади.       

 

          Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Бокира қиз ўзи турмуш қуриши мумкинми?

Бокира қиз ўзи турмуш қуриши мумкинми?

Савол: Бокира қиз ўзини турмушга узатиши мумкинми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Бокира ёки жувонларнинг ўзларини ўзлари турмушга узатишлари жоиз эмасдир. Балки, никоҳда уларнинг валийси иштирок этиши шартдир. Валий – қизга қондош бўлган эркакдир. Агар улар бўлмаса, султон валийси бўлмаган хотин-қизларнинг валийси ҳисобланади. Султон – давлатнинг энг юқори мартабали аъёни ёки никоҳ ишларида султон номидан иш бошқарадиган мулозимдир. Улар валий ўрнига ўтадилар. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Никоҳ – валий (ота, ака, ука, амаки ёки қизни ўз қарамоғига олган бошқа кишининг розилиги) билангина бўлади»– деб айтганлар (Термизий 1020, 1021; Абу Довуд 1785; Ибн Можа 1870; Имом Аҳмад 2148, 18697; Доримий 2182, 2183).

Бу гапимизни Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ҳам қувватлайди:

﴿وَأَنكِحُوا الأَيَامَى مِنْكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ﴾

«Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизни яхшиларини уйлантиринглар» (Нур: 32).

Аллоҳ таоло «Ўз ораларингиздаги тул-беваларни … уйлантирингиз» деб ,уларни уйлантириш масъулиятини бизга юклади. Туллар – эрларидан айрилган жувонлардир. Агар уларнинг ўзларини ўзлари турмушга бериш ҳақлари бўлса эди, Аллоҳ таоло уларни турмушга узатиш масъулиятини валийларига юкламаган бўлар эди. Хуллас, хотин кишини никоҳ қилинар экан уни қарамоғига олган эркак валийси иштирок этиши керак.  

   

 

         Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.