Category Archives: Рафиқанинг ҳақлари

Бу категорияда рафиқанинг оиладаги ҳақлари ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Хотин кишининг маошини сўраб олинади!

Хотин кишининг маошини сўраб олинади!

Савол: Эри ишламайдиган ишчи хотин маошининг ҳукми нима? Хотини ишламайдиган ишчи эр маошининг ҳукми–чи?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 16818–2):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Хотин кишининг меҳнати эвазига топган бойлиги унинг ўз мулки ҳисобланиб, эри бу маблағларни хотинидан сўрабгина ишлатиши керак. Ёхуд агар ўрталарида маошини эрига бериш шарти қўйилган бўлса, эри хотиннинг пулидан сўрамай олиши мумкин.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзолар:        Бакр Абу Зайд, Абдулазиз Оли Шайх, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Хотиннинг ўз ҳақларидан воз кечиши

Хотиннинг ўз ҳақларидан воз кечиши

Савол: Мен бир жувонга уйланмоқчиман ва унга бирга тунаш ёки муайян вақтда бирга бўлишни шарт қилмоқчи эмасман. Фақатгина, қачон истасам ўша пайтда келиш ҳамда кундошлари билан зиммамда бўлган нафақа ва бошқа нарсаларда тенг кўрмасликни шарт қилдим. У жувон бунга рози бўлди. Менинг шундай қилишим шаръан жозими? Шундай қилсам гуноҳкор бўламанми ёки йўқми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 18484–4):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар жувон бу шартларга ва зиммангиздаги ўз ҳуқуқларидан воз кечишга рози бўлса ҳамда бу шартлар никоҳ ўқитиш пайтида ёки бошқа пайтда айтилган бўлса, бунинг зарари йўқ. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿وَإِنِ امْرَأَةٌ خَافَتْ مِنْ بَعْلِهَا نُشُوزًا أَوْ إِعْرَاضًا فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا أَنْ يُصْلِحَا بَيْنَهُمَا صُلْحًا وَالصُّلْحُ خَيْرٌ﴾

 «Агар бирон аёл эри томонидан кўнгилсизлик ёки юз ўгириб кетиш содир бўлишидан қўрқса, у иккови ўзаро бир сулҳга келишиб олишлари зарарсиздир. Сулҳ (ажралиб кетишдан) яхшироқдир», деган (Нисо: 128).  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдулазиз Оли Шайх,

Аъзолар:         Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон

Хотин эрига хизмат қилмаслиги керакми?

Хотин эрига хизмат қилмаслиги керакми?

Сухандон: Риёзлик Мозин Туркий мактубида шундай демоқда: Бир китобда хотин кишининг эрига ва эрининг хонадонидаги фарзандларига хизмат қилишдан бош тортиши мумкин, бошқача қилиб айтсак, Ислом дини ҳанафий, шофиий ва ҳанбалий каби уч мазҳабда баён қилинган хизмат турларини хотиннинг зиммасига юкламаган, деб ёзилибди. Албатта, бу – муаллифнинг фикри ва китобида ёзганлари. Айтингчи, исломий нуқтаи назардан бу гаплар қай даражада тўғри?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Бу саволга жавоб беришдан илгари диний ва илмий даражаси катта бўлишига қарамай биров тарафидан ёзилган ёки бирон олим тарафидан берилган фатвони: Ислом – шудир, дея исломга боғламаслик керак. Чунки фатвони берган одам: Шу Исломдандир ёки Аллоҳнинг ё Расулининг ҳукмидир дея тушунган бўлсада, Аллоҳ ва расулининг ҳукмига мувофиқ бўлмаслиги ва исломий аҳкомлардан бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун уларни бирданига Исломга нисбатланмай, «фиқҳий аҳкомлар» деб аталса яхши бўлади. Чунки Ислом дини номидан гапира оладиган ягона шахс – Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. Илм аҳллари эса Қуръон ва суннат далолатларига кўра ўз фикрларини айтадилар ва уларнинг фикрлари хато бўлиши ҳам мумкин.

Энди саволга жавоб беришга келсак: Хотин киши ўз эрига хизмат қилиши лозимми ёки йўқми? Бу масъала ҳаққида уламолар ўртасида фарқли кўришлар бор. Уларнинг айримлари хотин кишининг эрига оз ёки кўп хизмат қилиши, ҳатто нонушта ва кечки овқатларини пишириб тайёрлаши мажбурий эмас десалар, бошқалари: Хотиннинг хизмат қилиши ҳақида урфу одатда ейиш, ичиш, кийиниш ва бошқа одатлар одамлар орасида замон ва маконларга кўра қандай бўлса, хотин ўшани қилиши керак. Бу одатлар хотинлар учун нимани мажбурият қилиб юклаган бўлса ва ундан бош тортиш унинг зулм қилганига далолат қилса, хотин у мажбуриятларни бажариши вожиб,– деганлар. Бу қавл – қувватлидир. Чунки, хотин эрига урфлар ва одамлар ўртасидаги одатларга биноан замон, ҳолат ва маконга кўра хизмат қилиши керак. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ﴾

«Улар билан тинч-тотув яшанглар»– деган (Нисо: 19). Эр хотини билан тотув яшаши керак бўлганидек, хотин ҳам эри билан тотув яшаши керак. Бу тотувлик кўриниши замон, макон, ҳолат, қабила ва урфу одатларга қараб фарқли бўлиши мумкин. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ﴾

«Ва яхши амалларда улар (аёллар) учун зиммаларидаги эрлари олдидаги бурчлари баробарида ҳуқуқлари ҳам бор»– демоқда (Бақара: 228). Эркаклар қилган яхшиликлар бадалига, хотинлар зиммасида ҳам эрлари учун бурчлар бор. Шунинг учун биз баъзи пайтларда: Жамиятдаги урфу одатга кўра  хотинлар эрларининг овқатларини пишириши, эрининг ва болаларинин кийимлари ва идиш–товоқларини ювиши, болаларини парваришлаши, эрга фойдали бўлган ишларни қилиши лозим десак, бошқа пайтларда: Жамиятдаги урфу одатларга кўра хотин киши эрининг овқатини пишириши, эрининг ва фарзандларининг кийимларини ювиши лозим эмас,– деб айтамиз. Буни Қуръон ва суннатдаги далилларга қараганингизда аниқ билиб оламиз.

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Эри йўқлигида номаҳрамларни уйга олиш

Эри йўқлигида номаҳрамларни уйга олиш

Сухандон: Яманлик тингловчимиз сўрамоқда: Эри йўқлигида хотин киши маҳрами бўлмаган қариндошларини уйга олиши ва уйда тунашига ижозат бериши мумкинми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Бундай қилиши жоиз эмас ва унга ҳалол ҳам эмас. Хотин киши (эрининг йўқлигида) эрининг уйига номаҳрамларни ҳамда ўз қариндошлари ичидан маҳрами бўлганларни ётиб қолишлари учун киритиши мукин эмас. Лекин иккинчи ҳолатда, агар эри маҳрамларидан биронтасини хотини билан бирга туришига рухсат берган бўлса, бунинг зарари йўқ. Аммо биринчи масъалада, хотин киши номаҳрамларни (эрининг йўқлигида) уйига олишни, хаёлига ҳам келтирмаслиги керак.

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.