Category Archives: Эркакларнинг инжиқликлари

Бу категорияда оилада эркакларнинг инжиқликлари ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Рўза тутган хотинимга жинсий алоқа қилдим …

Рўза тутган хотинимга жинсий алоқа қилдим …

Савол: Мен 27 ёшдаман. Узоқ йиллар давомида ўз жонимга жабр қилиб, намоз фарз бўлган пайтларда гоҳида ўқимадим. Майлликларга эргашдим. Бундан саккиз йил аввал уйландим. Уйланишимдан олдин ва кейин намоз ўқимас эдим. Тўйимиз рамазон ойидан илгари бўлган эди. Рамазон ойида розилиги бўлмасада, хотинимга олти кун кундузлари жинсий алоқа қилдим. У менга итоатсизлик қилишни хоҳламас эди. Чунки у намозни канда қилмай ўқирди. Фарзандлар кўрган бўлсак ҳам, мен ҳар ҳафта жума намозидан бошқа намозларни кўпинча ўқимас эдим. Ҳозир, алҳамдулиллаҳ, тўғри йўлни таниб, чекиш, қўшиқлар тинглаш ва қарта ўйнаш каби майллик ва гуноҳлардан йироқ бўлиб, беш вақт намозни жамоат билан ўқимоқдаман ва иншааллоҳ, ўлгунимча буни ташламайман. Мен энди ўзимни покламоқчиман:

Биринчи: мен намоз ўқимаган кунларимда хотинимга ўқитган никоҳим ботилми? Агар ботил бўлса, мен энди нима қилишим керак?

Иккинчи: мен намоз ўқимаган пайтларимда дунёга келган фарзандларимнинг ҳукми нима?

Учинчи: хотиним ҳукмини билмагани, рози бўлмагани ва тараддудда бўлиб рамазон ойининг фарқли олти куни ичида жинсий алоқа қилган ва унинг фақатгина қазоси тутилиши кераклигини тушунгани бўлса каффорат бериши керакми ёки унга қандай жазо белгиланган?

Тўртинчи: рамазон ойида фарқли олти кун жинсий алоқа қилганим учун, мен ҳам каффорат беришим керакми? Агар каффорат беришим керак бўлса олти кун учун битта каффорат беришим керакми ёки ҳар кун учун алоҳида каффорат беришим шартми?

Аллоҳ таоло бошингиздан мукофотлар ёғдирсин, менга тушунтириб берсангиз?  

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 21281):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтганингиздек бўлиб, сиз никоҳ қилинган пайтда қасддан намозни ўқимаган ва хотинингиз намозхон бўлган бўлса, бу ўқитилган никоҳингиз раво эмасдир. Чунки кофирнинг муслимага уйланиши жоиз эмас. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿ فَإِنْ عَلِمْتُمُوهُنَّ مُؤْمِنَاتٍ فَلَا تَرْجِعُوهُنَّ إِلَى الْكُفَّارِ لَا هُنَّ حِلٌّ لَهُمْ وَلَا هُمْ يَحِلُّونَ لَهُنَّ ﴾

«Бас, агар сизлар улар­нинг (ҳақиқий) мўмина эканликларини билсангизлар, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар!— У мўминалар (кофирлар) учун ҳам ҳалол эмас ва у (кофир)лар (мўмина)лар учун ҳалол эмасдир» (Мумтаҳана: 10).

Аммо шу давр мобайнида дунёга келган фарзандларингиз, никоҳ шубҳаси бўлгани боис, иккингизга нисбатланади.

Иккинчидан, сиз Аллоҳга тавба қилиб, намозни канда қилмаётган бўлсангиз, Ислом динига қайтибсиз. Энди, орангиздаги никоҳни шаръий усулларга кўра қайта ўқитиб олишингиз керак.

Учинчидан, хотинингиз рамазон ойининг кундузларида рўзадор бўла туриб жинсий алоқа қилган кунларининг қазосини тутиш билан бирга, битта бечоранинг қорнини тўйдириши керак. Агар иккинчи рамазон ойи келгунича қазосини тутмаган бўлса битта қул озод қилиши, агар бунга қодир бўлмаса икки ой кетма–кет рўза тутиши, бунга ҳам қодир бўлмаса олтмишта камбағалнинг ҳар бирининг қорнини ярим соъ – бир ярим килограмм таом билан тўйдириши керак.

Сиз эса қилган иш сабабли Аллоҳга тавба қилишингиз зарур бўлиб, бирон каффорат бермайсиз. Чунки, юқорида айтилганидек, сиз у пайтда мусулмон эмас эдингиз.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз Оли Шайх

Аъзолар:       Бакр Абу Зайд, Солиҳ ал─Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Поччам яхши одам, лекин намоз ўқимайди

Поччам яхши одам, лекин намоз ўқимайди

Савол: Қариндошларимиздан бири синглимга уйланди. У, рамазон ойидагина намоз ўқийди. Мен уни яхши одам бўлгани учун суфсам ҳам, намоз ўқигани учун яхши кўрмайман. Оиламизда эса унга насиҳат қиладиган даражада кучим йўқ. Чунки унинг ўжарлик тарафи ҳам бор. Қолаверса, дадам ҳам уни ҳурмат қилади. Мен ўрталаридаги никоҳ бекор бўлганини билсамда, оилам буни билмайди. Улар менинг ва динга риоя қилганларнинг устидан кулишади. Эй шайх, мен нима қиишим керак? Оилада таъсир кучим йўқ. Аллоҳ бошингиздан мукофотлар ёғдирсин, менга тушунтириб берсангиз?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 15931-3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Саволдан мақсад, мазкур одамнинг бутунлай намоз ўқимаслиги бўлса, унинг муслима аёлга қуйидаги оятга кўра уйланиши жоиз эмас:

﴿ وَلَا تُنْكِحُوا الْمُشْرِكِينَ حَتَّى يُؤْمِنُوا

«Иймон келтирмагунларича кофирларга қиз узатманглар!» (Бақара: 221);

 

﴿ فَإِنْ عَلِمْتُمُوهُنَّ مُؤْمِنَاتٍ فَلَا تَرْجِعُوهُنَّ إِلَى الْكُفَّارِ لَا هُنَّ حِلٌّ لَهُمْ وَلَا هُمْ يَحِلُّونَ لَهُنَّ ﴾

«Бас, агар сизлар улар­нинг (ҳақиқий) мўмина эканликларини билсангизлар, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар!— У мўминалар (кофирлар) учун ҳам ҳалол эмас ва у (кофир)лар (мўмина)лар учун ҳалол эмасдир» (Мумтаҳана: 10).

Аммо сиз поччангизга насиҳат қилишингиз керак–ки, шояд тавба қилар. Тавба қилганидан кейин эса қайта никоҳ ўқитилади. У тавба қилмагунича ва янги никоҳ ўқитилмагунича синглингиз уни ўзига яқин йўлатмаслиги керак.  

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзолар:       Бакр ибн Абдуллоҳ Абу Зайд, Абдулазиз Оли Шайх, Солиҳ ибн Фавзон ал─Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Намоз ўқисам эрим мазах қилади

Намоз ўқисам эрим мазах қилади

Савол: Бир хотин эрининг жума намозини гоҳида ўқиб турсада, вақтли намозларни ўқимаслиги, ароқ ичиб, банг моддалари истеъмол қилишини, намоз ўқиса устидан мазах қилишини айтиб сўрамоқда: Мен унинг қўлида қолсам бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4019-1):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлса, намозини вақтида ўқиб юрадиган аёлнинг (мазкур) эри билан бирга қолиши жоиз эмас. Чунки эри намозни ўқимаслик ва намоз ўқиган шахсни мазах қилиши билан кофирга айланибди. Аллоҳ таоло бу ҳақида:

﴿فَإِنْ عَلِمْتُمُوهُنَّ مُؤْمِنَاتٍ فَلَا تَرْجِعُوهُنَّ إِلَى الْكُفَّارِ لَا هُنَّ حِلٌّ لَهُمْ وَلَا هُمْ يَحِلُّونَ لَهُنّ﴾

«Агар сизлар улар­нинг (ҳақиқий) мўмина эканликларини билсангизлар, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар!— У мўминалар (кофирлар) учун ҳам ҳалол эмас ва у (кофир)лар (мўмина)лар учун ҳалол эмасдир»─ деган (Мумтаҳана: 10).

Бу хотин эридан имконида бўлган шаръий йўллар билан ажралиши керак.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:             Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Эрим ароқ ичади …

Эрим ароқ ичади …

Сухандон: Ироқлик Ф. Т. Ж. Хазражийя сўрамоқда: Мен бадавлат одам билан турмуш қурганман. У жуда яхши одам бўлишга қарамай ароқ ичади. Бу ҳақда айрим одамлардан сўраб кўрсам, эримдан ажралишни маслаҳат беришди. Ўйлаб кўрсам, ундан ажралиш мен учун жудолик ҳисобланади. Чунки мен, беш қиз ва бир ўғилнинг онасиман. Бундан ташқари ажралганимдан сўнгра Аллоҳдан бошқа мададкорим йўқ. Мен борадиган эримнинг бошқа уйи ёки ака–укаларим йўқ. Менинг эримнинг Аллоҳ йўлига ҳидоятланишидан бошқа орзуйим бўлгани учун, ётоқда бирга ётмай қўйдим. Бироқ, у ичишини ташламади. У – холаваччам ва бадавлат бўлиб, камбағал бечораларни севади, зиммасидаги барча мажбуриятларни бажаради. Муҳтожларга ёрдам қўлини узатади ва бундан бошқа яхши хислатлари ҳам кўп. Ҳурматли шайх, менинг эримни ётоқда ёлғиз қўйишим ҳақидаги мавзуйимга фатво берсангиз. Аллоҳ таоло сизни бизнинг номимиздан муносиб тақдирласин!

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Бу мавзуга бўлган жавоб эрингизга ва сизга қаратилгандир. Эрингизга ароқ ичгани учун Аллоҳ таолога тавба қилишни насиҳат қиламан. Чунки ароқ Аллоҳнинг Китоби, Расули солллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати ҳамда мусулмонлар ижмоъси–қарори билан ҳаром қилинган. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ • إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُوقِعَ بَيْنَكُمْ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَعَنْ الصَّلاةِ فَهَلْ أَنْتُمْ مُنتَهُونَ  وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَاحْذَرُوا فَإِنْ تَوَلَّيْتُمْ فَاعْلَمُوا أَنَّمَا عَلَى رَسُولِنَا الْبَلاغُ الْمُبِينُ﴾

«Эй мўминлар, ароқ (маcт қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз! Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!

И з о ҳ. Бу ҳукм Қуръондаги ароқ, қимор… ҳақидаги охирги ҳукмдир, мусулмонлар мана шу ҳукмга амал қилишлари фарздир. Қуръон одатдагидек бу нарсаларни қуруқдан-қуруқ ҳаром дейиш билан кифояланмай, нима сабабдан ҳаром қилинганини ҳам баён қилади.

Аллоҳга итоат қилингиз, пайғамбарга бўйинсунингиз ва (ҳаромдан) эҳтиёт бўлингиз! Агар (итоатдан) бош тортсангиз, билингизки, пайғамбаримиз зиммасида фақат (бизнинг ҳукмларимизни) очиқ-равшан қилиб етказиш бор, холос» (Моида: 90 – 92).

Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи ва салламдан эса: «Барча маст қилувчи нарса ароқдир ва барча маст қилувчи нарса ҳаромдир» деганлари ворид бўлган (Имом Муслим 3733; Абу Довуд 3194; Термизий 1784).

Мусулмонлар ҳам ароқнинг ҳаром эканига қатъий ижмоъ қилганлар. Бу ҳақда уларнинг ўртасида ҳеч қандай фарқли кўриш йўқдир. Ҳатто илм аҳллари ароқни ҳаромлиги Ислом динидан экани маълум бўлган нарсалар қаторига қўшганлар ва: «Мусулмонлар орасида яшар экан ароқнинг ҳаром эканини инкор қилган киши кофир бўлади ва унинг тавба қилиши талаб қилинади. Агар тавба қилса яхши, акси тақдирда қатл қилинади»,– деганлар. Эй биродар, сизга ароқ ичишдан воз кечишни ва унинг бадалига Аллоҳ таоло ҳалол қилган ичимликларни истеъмол қилишни қайта–қайта насиҳат қиламиз. Ароқ – барча ифлосликларнинг онаси ва барча ёмонликларнинг калитидир. Аллоҳ ҳидоят ва муваффақ қилган, нийятига содиқ, иродали ва Роббисидан мадад сўраган одамга ундан воз кечиш жуда ҳам осондир.

Сизга қиладиган насиҳатимиз эса, мазкур киши билан бирга яшашингиз ҳаром қилинмаган ёки таъқиқланган эмас. Чунки, ароқ ичиш билан одам кофир бўлиб қолмайди. Бироқ, сиз эрингизга кўп насиҳат қилинг. Шояд Аллоҳ таоло насиҳатингиздан унга фойда берар. Сизнинг эрингиз билан бир ётоқда ётмаслигингизга келсак, агар бунинг эрингизнинг қайтиши ва ароқдан воз кечиши учун фойдаси бўлса, жоиздир. Агар фойдаси бўлмаса, ётоқда у билан бирга ётинг. Чунки эрингиз, эрингиз билан айри ётишингизга сабаб бўладиган бирон ишни қилмаган. Аллоҳ таолодан барчамизга ҳидоят ва тавфиқ сўраб қоламиз.   

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Узоқ айри қолган кишининг хотини талоқ бўладими?

Узоқ айри қолган кишининг хотини талоқ бўладими?

Сухандон: Ироқнинг Бағдод шаҳридан тингловчимиз Муҳаммад Саййид Салим сўрамоқда: Мен тирикчилик сабабли хотинимдан уч йил айри қолдим. Баъзи одамларнинг гапига қараганда, менинг бунчалар узоқда қолишим хотинимнинг талоқ бўлишига сабаб эмиш. (Шу гап тўғрими?). Аллоҳ устингиздан ажру савоблар ёғдирсин, менга тушунтириб берсангиз. 

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Бировларнинг: Одамнинг хотинидан уч йил айри қолиши хотинининг талоқ бўлишини тақозо қилади,– деб айтган гаплари нотўғридир. Чунки тирикчилик учун чиқар экан оиласининг розилигини олган ва уларни омон жойда қўйиб кетган одамнинг уч ёки ундан кўра кўпроқ айри қолишининг бирон зарари йўқ. Шундай бўлсада, эрнинг оиласидан бунчалар айри қолиши яхши эмас. Чунки бунчалар айри қолиш ўртадаги меҳру муҳаббатни заифлаштиради. Агар фарзандлари бўлса уларнинг тарбияга эҳтиёжи бор ва узоқ айри яшаш уларнинг бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Хуллас, хотиннинг ризоси билан узоқ айри қолган эр гуноҳкор бўлмайди. Бир шарт биланки, хотини ва бола–чақаси омонда бўлсинлар. Шу айри қолган муддат давомида хотинининг, агар болалари бўлса болаларининг ҳолидан тез–тез хабардор бўлиб туриши, таҳсинга сазовордир.  

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.