Category Archives: Хотинларнинг инжиқликлари

Бу категорияда оилада хотинларнинг инжиқликлари ҳақидаги фатволар билан танишасиз

Уйланганимга уч йил бўлди, лекин хотиним бенамоз …

Савол: Мен М. А. М. Шарқий Минтақанинг Суқба шаҳрида яшайман ва ёшим йигирма еттида. Уч йил бўлди йигирма тўрт ёшли қизга уйланганман. У, бу йиллар мобайнида намоз ўқиш ва рўза тутишга ҳаракат қилган бўлсада, намоз ўқимади. Мен бу ишдан безовта бўлиб, гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрқаяпман. Ундан фарзанд кўрганман ва у ўн ойликдир. Менинг бошим қотди, чунки, хотиним Аллоҳ таоло барча мусулмонларга фарз қилган рамазон рўзасини тутмади.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2837):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сизнинг насиҳатингиздан кейин ҳам бенамоз ва рўза тутмаётгна бўлса, хотинингиздан ажралишингиз керак. Чунки намознинг фарз эканини қасддан инкор этиб ўқимаган одам, уламолар ижмоси билан кофир бўлади. Намозни дангасалик ва лоқайдлик билан ўқимаган одам ҳам, уламоларнинг икки қавлининг соғломроғига кўра, кофир бўлади. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Ишнинг боши ─ Ислом, устуни ─ намоз, чўққиси эса Аллоҳ йўлидаги жиҳод» (Имом Муслим 440, Термизий 224, Насоий 820, Абу Довуд 678, Ибн Можа 1000, Имом Аҳмад 2/485, Доримий 1268);

«Биз билан у (мушрик ва кофир)лар ўртасида намоз бордир. Уни ким ўқимаса кофир бўлибди»─ деганлар. Бу ҳадисни Имом Аҳмад (5/346) ва Сунан муаллифлари (Термизий 2621, Насоий 463, Ибн Можа 1079) нақл қилганлар.

Бу мавзуда бошқа ҳадислар ҳам кўп.

Аллоҳ таолодан рафиқангизни ҳидоят қилиши ва сизга ундан яхшиликларни ато этишини тилаймиз. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло эшитгувчи ва яқин Зотдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Рўза тутган хотиним намоз ўқимайди …

Рўза тутган хотиним намоз ўқимайди …

Савол: Мен холаваччамга уйланганман ва ундан фарзандлар кўрганман. У рамазон ойи рўзасини тутсада, намоз ўқимайди. Мен бу сабабли гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрқаман. Шу боис ҳозирги кунларда у билан яшаш ёки яшамаслик ҳақида ўйланиб қолганман. Аллоҳ таоло устингиздан мукофотлар ёғдирсин, бу ҳақда менга йўл кўрсатинг.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2739):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Сиз ўтган замон ичида насиҳат қилмай ва эру хотин алоқаларида ҳушёр бўлмаганингиз сабабли, намоз ўқимаган ва рўза тутмаган аёл билан яшаганингиз учун гуноҳкорсиз. Агар ҳануз ҳаёти ўша алфозда давом этаётган бўлса, уни намоз ўқиш, рўза тутиш ва Исломнинг бошқа фарзларини адо этишга буюринг. Унинг ва ўзингизнинг ота─оналарингиздан, унинг маҳрамларидан Аллоҳ йўлида кўмак сўранг. Агар у итоат этиб Аллоҳга тавба қилса, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин ва унинг билан чиройли муомала қилаверинг. Агар намоз ўқимаслик ва рўза тутмаслигида ўжарлик қилиб туриб олса, ажрашинг. Чунки, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсалар сиз учун яхшироқдир ва Аллоҳнинг ўзи сизга мададкордир. Чунки намоз ўқимаслик куфр ва Исломдан қайтиш, демакдир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк қилиш бордир» (Имом Муслим 82, Термизий 2620, Абу Довуд 4678, Ибн Можа 1078, Имом Аҳмад 3/370, Доримий 1233) ва: «Биз билан у (мушрик ва кофир)лар ўртасида намоз бордир. Уни ким ўқимаса кофир бўлибди»─ деганлар (Термизий 2621, Насоий 463, Ибн Можа 1079, Имом Аҳмад 5/346). Аллоҳ таоло эса:

﴿ وَلَا تُمْسِكُوا بِعِصَمِ الْكَوَافِرِ ﴾

«(Шунингдек) сизлар ҳам кофираларнинг билак-қўлларидан ушламанглар (яъни, сизларнинг хотинларингиз кофира бўлган ҳолларида кофирлар билан қолишни истаса, сизлар уларнинг йўлларини тўсиб никоҳларингизда сақламанглар)»─ деган (Мумтаҳана: 10).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:             Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Хотин шаръий кийимларни киймаса …

Хотин шаръий кийимларни киймаса …

Сухандон: Тингловчи сўрамоқда: Хотин шаръий кийимларни кийишдан бош тортса нима қилиш керак? Эри уни талоқ қўйиши керакми ёки йўқми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Эри уни шаръий кийимларни кийишга мажбурлаши керак. Агар хотиннинг бунга қарши чиқиши фараз қилинса, уни уйдан чиқишини таъқиқлаши лозим. Чунки хотин устидаги раҳбарлик, эрнинг қўлидадир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

﴿الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ﴾

«Эркаклар хотинлари устида раҳбардурлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яъни эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол-мулкларидан сарф-харажат қилганларидир» (Нисо: 34).

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Эри бўлса чиқишига рози бўларди …

Эри бўлса чиқишига рози бўларди …

Сухандон: Тингловчи синглимиз сўрамоқда: Хотин киши отасиникига ёки ақраболариникига боришига эрининг рози бўлишини билса, эрининг ижозатини олмай бирон эҳтиёжи учун уйидан чиқса бўладими?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Бу, хотин кишининг турмуш ўртоғининг аҳволини билишига боғлиқ. Айрим хотинлар эрларининг қариндошларини зиёрат қилишига рухсат беришини биладилар. Баъзи эркаклар эса ижозат берганлари маҳал хотинларининг берилган ижозатдан ташқарига чиқишларини хоҳлашмайди. Эрнинг ҳолатига қараб иш қиилш керак. Агар эр айтилган мақсаддан бошқа бирон эҳтиёж ёки иш учун уйдан чиқишни таъқиқлаган бўлса, хотин киши эри тарафидан рухсат берилган ишдан бошқасини қилмаслиги керак.

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

Уйдан эрнинг рухсатисиз ва ҳижобсиз чиқиш

Уйдан эрнинг рухсатисиз ва ҳижобсиз чиқиш

Сухандон: Яман Араб Жумҳуриятидан тингловчимиз айтмоқда: Хотин киши уйидан эрининг ижозатисиз чиқиши мумкинми? Унинг отасиникига бўлсада ҳижобсиз бориши жоизми? Божанинг ҳижобсиз турган қайнсинглисига қараши равоми? Биз кунларнинг бирида буларга шоҳид бўлганимиз учун хотинимни отаси ва опасиникига боришини таъқиқлаб қўйдик. Шунда хотиним уларнинг ўз маҳрами эканларини айтиб қолди. Аллоҳ таоло устингиздан барака ва ажру савоблар ёғдирсин, илтимос, маҳрамлар ва хотин кишининг бориши мумкин бўлмаган кишилар кимлар эканини тушунтириб берсангиз.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Бу саволларнинг жавоби шуки, хотин кишининг уйидан эрининг ижозати билангина чиқиши вожиб бўлиб, эрнинг ижозатисиз чиқиши жоиз эмасдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шоҳид бўлиб турган эрининг ижозатисиз рўза тутиш, хотин кишига ҳаромдир»– деганлар (Ибн Ҳиббон 4170). Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  Аллоҳ таолога ибодат ва итоат бўлган рўзани эрнинг рухсатисиз тутишни таъқиқлаётган бўлсалар, хотин кишининг ўз уйидан эрининг рухсатисиз чиқишини таъқиқлаши авлодир.

Рухсат гоҳида лафзий яъни эрнинг тили билан: Хоҳласангиз оилангизни бориб кўришингиз мумкин,– деб берган ижозати бўлиши мумкин. Гоҳида эса урфга кўра ижозат бўлиши мумкин. Масалан, урф хотин кишининиг ташқарига чиқишига рухсат бераверади. Бунинг мисоли, хотин кишининг нон ва бошқа эҳтиёжларини сотиб олиш учун чиқиши. Бу – урф ижозати ҳисобланади.

Хотин кишининг уйидан ташқарига ҳижобсиз чиқиши, ҳаромдир. Хотин киши бозорга чиқмоқчи бўлса атир қўймаслиги, пардоз қилмаслиги ва юзини очмаслиги керак. Чунки булар катта фитналардан биридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам хотин кишининиг атир қўйиб масжидларда ҳозир бўлишини таъқиқладилар ва: «Қайси хотин атир қўйган бўлса, биз билан ҳуфтон намозида иштирок этмасин!»– дедилар (Имом Муслим 1026; Насоий 5038).

Хотин кишининг бозорларда юзини очиб юриши ҳам, катта фитна ва катта мусибатлардан бўлиб, айрим мусулмон жамиятларда кенг кўламда ёйилмоқда. Бу фитна юзларни очишгагина чекланиб қолмади, балки, хотинлар бошлари, бўйинлари, кўкраклари ва билакларини чиқариб, ярим яланғоч кийимларни кийишмоқда. Натижада, хотинларни тутиб қолиш жуда ҳам қийинлашди.

Хотин кишининг почча ва бошқа номаҳрамларга юзини очиши ҳаромдир. Чунки почча билан қайнсингил ўртасида қондошлик алоқаси йўқдир. Бунинг акси ўлароқ қайнана куёвга маҳрам бўлиб, унинг олдида маҳрамдек ўтириши жоиздир.

«Маҳрамлар»  – хотин киши қариндошлиги ёки эмикдошлиги ёхуд қудачилиги сабабли мангу турмуш қура олмайдиган эркаклардир. Уйланиш ҳаром бўлган қондош хотинлар, Аллоҳ таоло қуйидаги оятида баён қилганидек, етти нафардир:

﴿حُرِّمَتْ عَلَيْكُمْ أُمَّهَاتُكُمْ وَبَنَاتُكُمْ وَأَخَوَاتُكُمْ وَعَمَّاتُكُمْ وَخَالاتُكُمْ وَبَنَاتُ الأَخِ وَبَنَاتُ الأُخْتِ﴾

«Сизлар учун оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари(га уйланиш) ҳаром қилинди» (Нисо: 23).

Эмикдошлик сабабли уйланиш ҳаром қилинганлар ҳақида Аллоҳ таоло шундай деди:

﴿وَأُمَّهَاتُكُمْ اللاَّتِي أَرْضَعْنَكُمْ وَأَخَوَاتُكُمْ مِنْ الرَّضَاعَةِ﴾

«… эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз» (Нисо: 23).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эса: «Эмикдошликдан қондошликдан ҳаром бўлган кимсалар ҳаром бўлади»– дедилар (Имом Бухорий 2645; Насоий 3249). Яъни, эмизган она, эмикдош: опа, сингил, амма, хола, эмикдош ака ёки уканинг, опа ёки сингилнинг қизлари. (Буларга уйланиш ҳаромдир ва улар эркак киши учун маҳрамдир).

Қудачилик сабабли маҳрам бўлганлар тўрт нафардир: ўгай оналар (насаб юқориласа ҳам, яъни ўгай буви), келинлар (насаб қуйи бўлса ҳам, яъни, невара ва чевараларнинг хотинлари), қайнаналар (насаб юқориласа ҳам, яъни, қайнананинг онаси (катта қайнана)) ва ўгай қизлар (насаб қуйи бўлса ҳам, яъни ўгай қизнинг қизлари). Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди:

﴿وَلا تَنكِحُوا مَا نَكَحَ آبَاؤُكُمْ مِنْ النِّسَاءِ إِلاَّ مَا قَدْ سَلَفَ إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَمَقْتاً وَسَاءَ سَبِيلاً﴾

«Оталарингиз уйланган хотинларни никоҳингизга олманг! Магар илгари ўтган бўлса, (уйланган бўлсангиз, Аллоҳ афв этар). Албатта бу хунук ва жирканч бўлган ёмон қилиқдир» (Нисо: 22).

Аллоҳ таоло эркаклар уйланиши ҳаром бўлган хотин–қизлар қаторида шуларни ҳам зикр қилди:

﴿وَأُمَّهَاتُ نِسَائِكُمْ وَرَبَائِبُكُمْ اللاَّتِي فِي حُجُورِكُمْ مِنْ نِسَائِكُمْ اللاَّتِي دَخَلْتُمْ بِهِنَّ فَإِنْ لَمْ تَكُونُوا دَخَلْتُمْ بِهِنَّ فَلا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ وَحَلائِلُ أَبْنَائِكُمْ الَّذِينَ مِنْ أَصْلابِكُمْ﴾

«… қайноналарингиз, жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизлари (мана шу санаб ўтилган аёлларга уйланиш ҳаром қилинди) — агар хотинларингиз билан жинсий алоқада бўлмаган бўлсангиз (уларни талоқ қилгандан кейин аввалги эрларидан туғилган қизларига уйлансангиз) сизлар учун гуноҳ йўқдир. Яна ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларига (уйланишингиз) … (ҳаром қилинди)» (Нисо: 23).

Ўгай қизлар (насаблари қуйи бўлсада), модомики оналарига жинсий алоқа қилмаган экан, ўгай оталарига турмушга чиқишлари мумкин. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿وَرَبَائِبُكُمْ اللاَّتِي فِي حُجُورِكُمْ مِنْ نِسَائِكُمْ اللاَّتِي دَخَلْتُمْ بِهِنَّ فَإِنْ لَمْ تَكُونُوا دَخَلْتُمْ بِهِنَّ فَلا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ﴾

« … жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизлари (мана шу санаб ўтилган аёлларга уйланиш ҳаром қилинди) — агар хотинларингиз билан жинсий алоқада бўлмаган бўлсангиз (уларни талоқ қилгандан кейин аввалги эрларидан туғилган қизларига уйлансангиз) сизлар учун гуноҳ йўқдир»– деган (Нисо: 23).

Бу тўрт хотин–қизга қудачилик сабабли уйланиш ҳаромдир. Буларга никоҳ қилиниши биланоқ уйланиш ҳаромдир. Булар ичидан ўгай қизлар мустасно бўлиб, уларнинг оналарига уйланган, бироқ жинсий алоқа қилмаган киши насаблари қуйи бўлсада уларга уйланиши мумкин. Агар онасига жинсий алоқа қилса, ўгай отанинг ўгай қизига уйланиши ҳаромдир. Насабдан етти, эмикдошликдан етти ва қудачиликдан тўрт нафар хотин–қизлар насаб, эмикдошлик ва қудачилик сабабли маҳрам ҳисобланадилар.

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.