Category Archives: Жинсий муошарат

Ушбу категорияда эр ва хотин ўртасидаги Жинсий муошарат ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Хотини билан ҳоизалик пайтида жинсий алоқа қилган одамнинг каффороти

Хотини билан ҳоизалик пайтида жинсий алоқа қилган одамнинг каффороти

Савол: Хотини билан ҳоизалик пайтида жинсий алоқа қилган одамнинг каффороти нима?

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради (Фатво: 3):

Бу ҳақда, Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ушбу ҳадис бордир: «Хотинига ҳайз кўраётган пайтида жинсий алоқа қилган одам бир ёки ярим динор садақа қилади». Буни Имом Аҳмад (1928, 2032) ва «Сунан» муаллифлари нақл қилганлар. Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ эса «Саҳиҳ ривоятда: «Бир ёки ярим динор» дейилган»– деди.

Бу ҳадиснинг марфуъ, мавқуф ва музтариблиги ҳақида турли гаплар бўлсада, буни Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ «ат–Талхисул Хабийр», Шавконий эса «Найлул автор» китобларида саҳиҳ деганлар. Шунинг учун ҳам, мазкур ишга қўл урган одамнинг бир ёки ярим динорни ўз танловига кўра бериши шартдир.

Ҳатто айрим уламолар: Ҳайз қони қизил бўлса бир динор, сариқ бўлса ярим динор берилади, ҳам деганлар. Термизий раҳимаҳуллоҳ ва имом Аҳмаднинг бир ривоятида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайз кўраётган пайтида жинсий алоқа қилинган хотин учун бир динор, қони тўхтаган ва ҳануз ғусл қилмаган аёлга жинсий алоқа қилиш учун эса ярим динор белгилаганлар»– дейилган. «Найлул автор»да ҳам шундай дейилган.

Бир динор – Саудия пул бирлиги бўлмиш жаниҳнинг еттидан тўрт бўлагига тенгдир. Бу жаниҳнинг нархини (саррофдан) сўралиб, унинг еттидан тўрт улушини ҳайз қонининг бошида жинсий алоқа қилинса, еттидан икки улушини эса ҳайз қонининг охирги лаҳзаларида жинсий алоқа қилинса берилади.

Талайгина олимлар ва айрим имомлар бундай ишни қилган одамнинг тавба қилиб, истиғфор айтиши фарз эканини таъкидлаганлар. Шояд уларнинг юқоридаги ҳадисга амал қилмасликлари, у ҳадис ҳақидаги ихтилоф бўлса ажаб эмас. Бироқ, буни у ихтилофга боғлаш тўғри эмас. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло ҳайз кўраётган аёлга жинсий алоқа қилишни ҳаром қилди:

﴿فَاعْتَزِلُوا النِّسَاءَ فِي الْمَحِيضِ وَلَا تَقْرَبُوهُنَّ حَتَّى يَطْهُرْنَ﴾

«Ҳайз кўраётган аёллардан йироқ турингиз ва пок бўлмагунларича улар билан яқинлик қилмангиз!» (Бақара: 222).

Таъқиқ – ҳаромни ифодалайди. Ҳаром ишни қилган одам эса, шу гуноҳнинг каффоратини бериши керак. Валлоҳу аълам.      

 

Манбаъ: «ал-Фатаваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 2 жузъ.

Қаллиқ қайлиғини кўрса бўладими?

Қаллиқ қайлиғини кўрса бўладими?

Савол: Қаллиқ унаштирилган қайлиғини маҳрамлари ва оиласи ҳузурида кўрса бўладими? Мен никоҳ ўқитилганидан кейин ҳануз жинсий қовушмаган, лекин унаштирилган қайлиғим билан гаплашсам ва маҳрамларисиз бирга ўтирсам бўладими? 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7462):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, совчи қўйган йигитнинг қизни маҳрамлари ва оиласи ҳузурида кўриши машруъдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эркак киши (бегона) аёл билан унинг маҳрамлари ҳузуридагина бирга бўлсин»– деганлар (Имом Шофиий 1/286; Имом Аҳмад 1/322, 346; Имом Бухорий 2/419, 4/18, 6/159; Имом Муслим 2/978 (1341); Ибн Можа 2/968 (2899, 2900); Ибн Аби Шайба 4/6; Ибн Хузайма 4/137 (2529, 2530); Ибн Ҳиббон 6/441, 9/72, 73 (2731, 3756, 3757); Абу Яъло 4/279, 394 (2391, 2516); Табароний 11/335, 336 (12201 – 12205); Байҳақий 5/226).

Иккинчидан, куёв никоҳ ўқитилган қайлиғи билан жинсий қовушмаган бўлсада гаплашиши, уни кўриши ва у билан бирга ўтириши мумкин. Бироқ, бундай кўришиш ёлғон туҳматлар асоратида оила номуси ва шарафини яралайдиган бўлса, кўришмаслик одатига риоя қилиш мақсадга мувофиқдир.   

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Никоҳ қилингандан кейинги жимоъ

Никоҳ қилингандан кейинги жимоъ

Савол: Эркакнинг тўйдан илгари никоҳ ўқитилганидан кейин хотини билан қилган жимоъси шариатга уйғунми? Сўрашимнинг сабаби бунга урфу одатда яхши кўз билан қарашмайди–да..

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7539):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Шаръий тарафдан олиб кўрсак, куёвнинг қайлиғига никоҳ ўқитилганидан сўнгра ва тўйдан илгари жинсий алоқа қилишининг ҳеч қандай зарари йўқ. Бироқ, агар бундай қилиш бирон зарарга сабаб бўладиган бўлса, уни қилмаслик керак. Чунки бузғунчиликнинг олдини олиш, манфаатларни жалб қилишдан илгари келади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Қадр кечасида жимоъ қилса бўладими?

Қадр кечасида жимоъ қилса бўладими?

Савол: Ҳайз кўраётган хотин–қизлар намоз ўқиса бўладими? Қурбон ҳайити кечасида ва Қадр тунида жинсий алоқа қилса бўладими? Мусулмон эрнинг хотинига жимоъ қилиши қачон ҳаром бўлади?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3684):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, ҳайз кўраётган хотин–қизларнинг намоз ўқишлари ҳаромдир. Улардан намоз ўқиш мажбурияти бекор қилинган ва қони тўхтагач намознинг қазосини ҳам ўқимайдилар. Қони тўхтагач ғусл қилишлари ва ўша вақтдаги намозни ўқишлари фарздир.

Иккинчидан, эрнинг ҳайз кўраётган хотинининг қинига жимоъ қилиши ҳаром бўлиб, ундан бошқа узвлари билан лаззатланиши мумкин.

Эр хотинига Қадр тунида ва модомики ҳаж учун эҳром боғламаган экан,  Қурбон ҳайити кечасида жимоъ қилиши мумкин. Чунки ҳаж ёки умра учун эҳром боғлаган одамнинг Ақаба жамраси тошларини отиб, Ифоза тавофини қилиб, Сафо ва Марва орасида саъй қилиб, сочларини қирдириб ёки қисқартириб эҳромидан чиққунига қадар хотини билан жинсий алоқада бўлиши ҳаромдир. Шунингдек, эр умра учун эҳром боғламаган, лекин хотини умра ёки ҳаж учун эҳром боғлаган бўлса ҳам, жинсий алоқа қилиши ҳаром бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Тўйдан илгари ҳомиладор бўлиб қолди …

Тўйдан илгари ҳомиладор бўлиб қолди …

Савол: Биров бир хотинга уйланди. У хотин тўйдан илгари унаштирилганидан кейин ҳомиладор бўлиб қолди. Ислом дининиг бу ҳақдаги ҳукми қандай? 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6931–3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар жинсий алоқа никоҳ ўқитилишидан илгари бўлган бўлса, бу – Қуръон, суннат ва Уммат ижмоъси билан ҳаромдир. Бу ишга қўл урган одам катта гуноҳни қилган бўлиб, юракдан тавба қилиши керак. Бу алоқадан дунёга келган бола валади зино ҳисобланиб, отасига эмас, онасига нисбатланади. Агар жинсий алоқа никоҳ ўқитилганидан кейин ва тўйдан илгари бўлган бўлса, ундан туғилган бола шаръий бола бўлиб, уни ота–онасига нисбатланади. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Қаъуд