Category Archives: Талоқ

Бу категорияда талоқ ҳақидаги фатволар билан танишасиз.

Идда ўтирган аёл нималарга риоя қилиши керак?

Идда ўтирган аёл нималарга риоя қилиши керак?

Савол: Эри вафот этиб идда ўтирган жувон нималарга риоя қилиши керак?

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради:

Идда – азадор хотиннинг бошқаларнинг нигоҳини тортадиган барча зийнатлардан йироқ туриши, хина ва сурма қўймаслиги –касаллиги бўлса сурма қўйиши мумкин–, атир ҳиди ёки рангги бўлган мушк, райҳон, гул ва бошқа пардоз нарсаларни истеъмол қилмаслиги, юзлари ва сочларини пардозламаслиги, йиғинлар ёки бегоналар олдида киядиган зийнатли кийимларни киймаслиги, қўли, бўйни ва қулоқларига тилла ва бошқа тақинчоқларни тақмаслиги, қизил, сариқ, яшил ва мовий бўёқларни ишлатмаслиги, хушбўй совун билан ювинмаслиги, хушбўй ёғларни истеъмол қилмай зайтун ёғи каби ёғларни ишлатиш билан кифояланиши лозим. У хоҳлаган пайтида ювиниши ва бунда сидр (нилуфар) ва ҳиди бўлмаган ишқорларни ишлатиши мумкин. У зарурат бўлмаган пайтда эри билан бирга яшаган уйидан ташқарига чиқмаслиги керак. Агар ҳаёти хавф остида бўлса хоҳлаган пайтида бошқа уйда идда ўтириши мумкин. У ўз маҳрамлари ва хотинлар билан гаплашиши мумкин. Эҳтиёжига қараб телефонда ҳам гаплашиши мумкин. Кечалари уйидан чиқиши ва хонадонининг хоҳлаган жойида тунаши раводир. Унинг бемор ёки кекса қариндошларини бориб кўриши, тунда эмас, кундузи эҳтиёжини олиш учун ташқарига чиқиш ҳаққи бўлсада, ўз уйида тунаши шарт. Унинг доктор ёки маҳкама ёхуд бошқа бирон жойга эҳтиёжи қадар бориши раводир. Валлоҳу аълам.     

 

Манбаъ: «ал-Фатааваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 1 жузъ.

Хотин бепушт эрдан айрилса бўладими?

Хотин бепушт эрдан айрилса бўладими?

Сухандон: Бир хотин сўрамоқда: Эрининг бепуштлиги маълум бўлган хотин, эридан ажралишни талаб қилиши жоизми ёки йўқми?  

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради (Фатво: 12):

Агар хотин турмуш қуришдан илгари эрининг бепушт бўлганидан бехабар ва кейинроқ унинг бепушт, ўзида эса айб йўқ эканини ўрганиб, бу дунёда ва ўлимдан кейин фойдали бўлишлари учун фарзанд кўришга рағбатли бўлса, эридан ажралишни талаб қилиши мумкин. Чунки Аллоҳ таоло Закарийё алайҳиссалом ҳақида шундай деди:

﴿رَبِّ هَبْ لِي مِنْ لَدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً﴾

«Парвардигорим, менга ҳам Ўз ҳузурингдан бир покиза фарзанд ато эт!» (Оли Имрон: 38);

﴿رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا﴾

«Парвардигорим, мени ёлғиз ҳолда ташлаб қўйма (яъни менга Ўз даргоҳингдан бир меросхўр фарзанд ато эт)» (Анбиё: 89);

﴿ قَالَ رَبِّ إِنِّي وَهَنَ الْعَظْمُ مِنِّي وَاشْتَعَلَ الرَّأْسُ شَيْبًا وَلَمْ أَكُنْ بِدُعَائِكَ رَبِّ شَقِيًّا • وَإِنِّي خِفْتُ الْمَوَالِيَ مِنْ وَرَائِي وَكَانَتِ امْرَأَتِي عَاقِرًا فَهَبْ لِي مِنْ لَدُنْكَ وَلِيًّا﴾

««Парвардигорим, дарҳақиқат менинг суякларим мўртлашди, кексаликдан бошим — сочим оқарди. Парвардигорим, мен сенга дуо қилиб (ҳеч қачон) ноумид бўлган эмасман. Мен ортимда қоладиган қариндош-уруғларим (менинг динимни зое қилиб юборишлари)дан хавфдаман. Хотиним туғмас бўлиб қолган. Энди Сен (менга) ўз даргоҳингдан менга ва ((бобом) Яъқуб хонадонига меросхўр бўладиган) бир дўст (яъни фарзанд) ҳадя этгин … »,– деди» (Марям: 4, 5).

Иброҳим алайҳиссалом ҳақида эса шундай деди:

﴿رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ﴾

«(Парвардигорим,) Ўзинг менга солиҳ (фарзанд)лардан ҳадя этгин» (Соффат: 100).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Одам фарзанди вафот этса унинг учта амали: жорий садақа ёки фойдаланиладиган илм ёхуд дуо қиладиган солиҳ фарзанддан бошқа барча амаллари тўхтайди»– дедилар (Имом Молик «Муваттоъ» 2/399). Бу – Аллоҳ таолонинг одамзотни солиҳ фарзандга бўлган муҳаббат фитрати билан яратган эканига далилдир. Валлоҳу аълам.

 

Манбаъ: «ал-Фатаваш-шаръийя фил-масааилит-тиббийя», 2 жузъ.

Жинсий алоқа қилмаган хотинини талоқ қилиб юборди …

Жинсий алоқа қилмаган хотинини талоқ қилиб юборди …

Савол: Бир киши бир жувонга уйланиб ўртадаги келишмовчилик сабабли жинсий алоқа қилишдан илгари: Бир талоқсан!,– деб талоқ қўйиб юборди. Орадан бир ҳафта ўтгач хотинининг олдига қайтиб келди ва: Мен талоқ қўйишни қасд қилмаган эдим!,– деди. Ҳозир эр хорижда ва хотинини ўша ерга чақирмоқда. (Айтингларчи), мазкур жумла билан талоқ тушадими? Агар талоқ тушса ва жинсий алоқа қилишдан илгари талоқ қўйилган хотиннинг иддаси бўлмаса, эрнинг янги никоҳ ўқиттириши лозимми ёки хотиннинг қайтиб бориши кифоями? Аллоҳ устингиздан яхши мукофотларни ёғдирсин, (бизга тушунтириб берсангиз).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9881–9):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар ҳолат айтилганидек бўлса, мазкур хотин айирувчи талоқ қилинган бўлади ва идда ўтирмайди. Чунки Аллоҳ таоло:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نَكَحْتُمُ الْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ طَلَّقْتُمُوهُنَّ مِنْ قَبْلِ أَنْ تَمَسُّوهُنَّ فَمَا لَكُمْ عَلَيْهِنَّ مِنْ عِدَّةٍ تَعْتَدُّونَهَا﴾

«Эй мўминлар, қачон сизлар мўминаларни никоҳларингизга олсангизлар-у, сўнгра уларга қўл тегизишдан (яқинлашишдан) илгари уларни талоқ қилсангизлар, у ҳолда сизлар учун уларнинг зиммасида санайдиган идда бўлмас»– деган (Аҳзоб: 49).

Мазкур хотин ўз ризолиги билан эрига янги никоҳ ва янги маҳр билангина ҳалол бўлади. 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Жинсий алоқа қилмай туриб қайлиғини уйдан ҳайдади …

Жинсий алоқа қилмай туриб қайлиғини уйдан ҳайдади …

Савол: Мен қайлиғим (С. С.) билан жинсий алоқа қилишдан илгари жанжаллашиб қолдим ва: Отангникига кет!,– дея талоқ қўйишни нийят қилиб айтдим. Ҳозир эса уни қайтирб олмоқчиман. Хотинимни бир талоқ қўйган эдим. Уйланганимдан буён хотинимга жинсий алоқа қилмадим ва у ҳозир уйимда. У мендан тиллаларни сўраб келибди ва агар бермасам кетмас эмиш.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 872):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Хотинини қайтариб олиш ҳақида савол берган одамнинг талоғи бир талоқ ҳисобланади. У, хотини билан ҳануз жинсий алоқа қилмагани ва ёлғиз қолмагани боис, хотинини янги никоҳ ўқитиб ва янги маҳрни бериб қайтариб олиши мумкин.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Иброҳим ибн Муҳаммад Оли Шайх

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:               Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Жинсий алоқа қилмай талоқ қўйди …

Жинсий алоқа қилмай талоқ қўйди …

Савол: Биров бокира қизга уйланди ва унга жинсий алоқа қилмай туриб суннат талоқ қўйди. Ҳозир эса уни ўзига қайтариб олмоқчи. Шундай қилиши жоизми? 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 157):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Модомики мазкур киши қайлиғини жинсий алоқа қилишдан илгари талоқ қўйган бўлса, хотини ундан айрилибди. Энди уни никоҳнинг барча шарт ва рукнларини бажо келтириб, янги никоҳ ўқитиш ва янги маҳр билангина қайтариб олиши мумкин.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:         Абдуллоҳ ибн Мунийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён