Category Archives: Uncategorized

Эҳромда оёқ тирноқларини олиш

Суҳандон: Тингловчимиз сўрамоқда: Эҳром боғлаган одамнинг тирноғини олишининг ҳукми нима?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Илм аҳлларида машҳур бўлган нарса шуки, эҳром боғлаган одамнинг тирноқларини олиши, сочни олиш каби орасталикни ҳаром қилишга қиёсан, мумкин эмас. Шунга кўра, эҳром боғлаган одам қўл ва оёқларининг тирноқларини олишдан йироқ туриши керак. Бу ─ уламолар жумҳурининг қавлидир.

 Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.