- Detaylar
- Yayın tarihi: Perşembe, 10 Mayıs 2012 17:17
- Gösterim: 26
Оталар ва болалар
Муаллиф: Доктор Абдурраҳмон ибн Солиҳ Маҳмуд
Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий
Асл сарлавҳа: آبَاءٌ وَأَبْنَاءُ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.
﴿يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ﴾
«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).
﴿يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً﴾
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
﴿يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَوْلاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).
Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир.
Сўнг ...).
(Биродарлар), сизлар бир уйда ёмон фарзанд ва солиҳ отани ёки иккинчи уйда ёмон ота ва солиҳ фарзандни ёхуд учинчи уйда солиҳ ота ва солиҳ фарзандни кўрганмисизлар?! (Ҳаётнинг бундай бўлиши) Аллоҳ таоло Қуръон Каримда баён қилган намуналардир. Шу боис, бугунги маърузам отанинг фарзандга ва фарзанднинг отага муносабати Қуръон Каримда қандай ёритилгани ҳақида бўлади.
Биринчи намунани бошлайлик. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳис– солату вассаломнинг қиссаси: Унинг қавмини «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Нуҳ Аллоҳнинг расули» эканига шаҳодат келтиришга чорлаганини ҳикоя қилгач шундай дейди:
﴿وَأُوحِيَ إِلَى نُوحٍ أَنَّهُ لَنْ يُؤْمِنَ مِنْ قَوْمِكَ إِلَّا مَنْ قَدْ آمَنَ فَلَا تَبْتَئِسْ بِمَا كَانُوا يَفْعَلُونَ ● وَاصْنَعِ الْفُلْكَ بِأَعْيُنِنَا وَوَحْيِنَا وَلَا تُخَاطِبْنِي فِي الَّذِينَ ظَلَمُوا إِنَّهُمْ مُغْرَقُونَ ● وَيَصْنَعُ الْفُلْكَ وَكُلَّمَا مَرَّ عَلَيْهِ مَلَأٌ مِنْ قَوْمِهِ سَخِرُوا مِنْهُ قَالَ إِنْ تَسْخَرُوا مِنَّا فَإِنَّا نَسْخَرُ مِنْكُمْ كَمَا تَسْخَرُونَ ● فَسَوْفَ تَعْلَمُونَ مَنْ يَأْتِيهِ عَذَابٌ يُخْزِيهِ وَيَحِلُّ عَلَيْهِ عَذَابٌ مُقِيمٌ ● حَتَّى إِذَا جَاءَ أَمْرُنَا وَفَارَ التَّنُّورُ قُلْنَا احْمِلْ فِيهَا مِنْ كُلٍّ زَوْجَيْنِ اثْنَيْنِ وَأَهْلَكَ إِلَّا مَنْ سَبَقَ عَلَيْهِ الْقَوْلُ وَمَنْ آمَنَ وَمَا آمَنَ مَعَهُ إِلَّا قَلِيلٌ ● وَقَالَ ارْكَبُوا فِيهَا بِسْمِ اللَّهِ مَجْرَاهَا وَمُرْسَاهَا إِنَّ رَبِّي لَغَفُورٌ رَحِيمٌ ● وَهِيَ تَجْرِي بِهِمْ فِي مَوْجٍ كَالْجِبَالِ وَنَادَى نُوحٌ ابْنَهُ وَكَانَ فِي مَعْزِلٍ يَا بُنَيَّ ارْكَبْ مَعَنَا وَلَا تَكُنْ مَعَ الْكَافِرِينَ ● قَالَ سَآوِي إِلَى جَبَلٍ يَعْصِمُنِي مِنَ الْمَاءِ قَالَ لَا عَاصِمَ الْيَوْمَ مِنْ أَمْرِ اللَّهِ إِلَّا مَنْ رَحِمَ وَحَالَ بَيْنَهُمَا الْمَوْجُ فَكَانَ مِنَ الْمُغْرَقِينَ ﴾
«Нуҳга ваҳий қилиндики: «Қавмингдан фақат аввалда иймон келтирган кишилардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмайди. Бас, уларнинг (яъни, ҳануз иймон келтирмаган кимсаларнинг) қилмишларидан қайғурмагин ва Бизнинг ҳифзи-ҳимоямизда ва Бизнинг ваҳий таълимимиз билан бир кема ясагин ҳамда золим кимсалар ҳақида (яъни, уларга нажот беришимни сўраб) Менга хитоб-илтижо қилмагин. Улар шак-шубҳасиз, ғарқ қилингувчидирлар». У кемани ясар экан, қачон олдидан ўз қавмидан бўлган (кофир) кимсалар ўтсалар, уни масхара қилиб кулдилар. У деди: «Агар (бугун) сизлар биздан кулсангизлар, бас, яқинда худди сизлар кулганингиз каби биз ҳам сизлар(нинг устингиз)дан кулурмиз». «Бас, яқинда кимга шарманда қилгувчи азоб келишини ва кимнинг устига мангу азоб тушишини билиб олажаксиз». То Бизнинг фармонимиз келиб, Ердан фавворалар отилган вақтда, (Нуҳга) дедик: «У кемага ҳар (жонивордан) бир жуфтдан ва аҳли оилангни чиқаргин. Лекин қайси кимсалар хусусида Бизнинг сўзимиз (яъни, ғарқ бўлиш ҳақидаги ҳукмимиз) ўтган бўлса, (уларни терс қилгин. Булар барча кофирлар ва Нуҳ пайғамбарнинг хотини Воила билан ўғли Канъон эди). Яна иймон келтирган кишиларнинг барчасини (кемага чиқаргин)!» Унга иймон келтирган кишилар эса жуда оз эдилар. У деди: «Кемага мининглар! Унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳ номи билан бўлур. Албатта, Парвардигорим мағфиратли, меҳрибондир». Кема уларни тоғлардек тўлқинлар орасида олиб кетар экан, Нуҳ бир четда қолган ўғлига нидо қилди: «Эй ўғилчам, биз билан бирга (кемага) мингин, у кофирлар билан бирга қолмагин!» У (ўғли) деди: «Мен ўзимни сувдан сақлайдиган бирон тоғнинг устига чиқиб кетажакман», (Нуҳ) айтди: «Бугун Аллоҳнинг амридан сақлагувчи йўқдир, магар Ўзи раҳм қилган кишиларнигини (сақлар)». (Шу пайт) ўрталарини тўлқин тўсиб қўйди-да, (ўғил) ғарқ қилинувчилардан бўлиб қолди» (Ҳуд: 36 – 43).
Аллоҳнинг матонатли пайғамбари Нуҳ алайҳис–солату вассалом халқини Исломга чорлаш, ҳидоят ва саодатни кўрсатиш учун жонбозлик кўрсатди. Барча пайғамбарлар каби, «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» эканига шаҳодат келтириш, шериксиз Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилишга чақирди.
Нуҳ алайҳис–солату вассалом, Аллоҳ таоло хабар берганидек, қавми орасида бошқа пайғамбарлардан кўра кўпроқ – тўққиз юз эллик йил қолди ва қавмини хилма–хил услублар билан кечаю кундуз, хуфёна ва ошкора даъват қилди. Халқи эса даъватдан қочар, Аллоҳ ва Расулидан юз ўгирар эди.
(Биласизларми), Нуҳ алайҳис–солату вассалом қавмида бутларга топиниш қандай бошланган эди? Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис нақл қилинган.
Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг қавмида бутларга сиғиниш расмлар туфайли пайдо бўлди. Одам алайҳис–солату вассаломнинг фарзандлари иймонли эдилар. Одам ва Нуҳ алайҳимассаломлар ўртасида ўн аср бор эди. Бу даврда яшаганларнинг барчаси мўъмин эди. Бутларга сиғиниш даври нимадан бошланди? Суратларга сиғинишдан! Иблис алайҳил–лаънаҳ келди ва Нуҳ алайҳиссалонинг қавмига: Кошки, ибодат қиладиган маконларингизга ичингиздан яшаб ўтган солиҳ одамларнинг расмларини чизиб қўйсангиз эди. Чунки уларни кўриш ибодатга бўлган шавқингизни оширар эди,– деди. Одамлар бунинг зарари йўқ эканини тушуниб, солиҳларининг расмларини чизиб олишди. Расмларни чизишганида бир неча авлод яшаб ўтгач, шайтон яна келди ва: Сизларнинг аждодларингиз бу расмларни ибодат қилишга куч олиш учун эмас, балки уларга ибодат қилиш учун чизишган эди,– деди ва шу билан бутларга ибодат қилиш даври бошланди. Улар энди ибодат асносида олдиларига ҳайкалларни қўйиб олишар ва Аллоҳни қўйиб уларга сиғинишар эди:
﴿وَقَالُوا لَا تَذَرُنَّ آلِهَتَكُمْ وَلَا تَذَرُنَّ وَدّاً وَلَا سُوَاعاً وَلَا يَغُوثَ وَيَعُوقَ وَنَسْراً ﴾
«Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз худоларингизни тарк қилманглар!» «Вад»ни ҳам, «Сувоъ»ни ҳам, «Яғус»ни ҳам, «Яуқ»ни ва «Наср»ни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!» дедилар» (Нуҳ: 23).
Оятдаги исмлар Нуҳ алайҳиссолату–вассалом қавмидан чиққан солиҳ одамларнинг исми бўлиб, қавми уларга расм орқали сиғинишган эди.
Нуҳ алайҳис–солату вассалом қавмини шунчалар жонбозлик билан Ислом динига чорлаган экан, ўз хонадонида яшаганларни қандай чорлаган бўлиши мумкин?
Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг хотини кофира бўлганидан дарак берди:
﴿ضَرَبَ اللَّهُ مَثَلاً لِّلَّذِينَ كَفَرُوا اِمْرَأَةَ نُوحٍ وَاِمْرَأَةَ لُوطٍ كَانَتَا تَحْتَ عَبْدَيْنِ مِنْ عِبَادِنَا صَالِحَيْنِ فَخَانَتَاهُمَا فَلَمْ يُغْنِيَا عَنْهُمَا مِنَ اللَّهِ شَيْئاً وَقِيلَ ادْخُلَا النَّارَ مَعَ الدَّاخِلِينَ ﴾
«Аллоҳ кофир бўлган кимсалар (ва уларни мўминлар билан бирга ҳаёт кечиришлари ҳам Аллоҳнинг азобидан қутқара олмаслиги) ҳақида Нуҳнинг аёли ва Лутнинг аёлини мисол келтирди. У иккиси Бизнинг бандаларимиздан икки солиҳ банда қўл остида эдилар. Бас, у (аёл)лар (Нуҳ ва Лутга) хиёнат қилган эдилар, (Нуҳ ва Лут) Аллоҳ(нинг азоби)дан бирон нарсани у иккисидан дафъ қила олмадилар, ва (уларга) «Киргувчилар билан бирга дўзахга киринглар!» дейилди» (Таҳрим: 10).
Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг хотини кофира бўлгач, онанинг фарзандларига, ҳеч бўлмаса улардан бирига таъсир ўтказиши табиий ҳолдир. Шу боис фарзандлардан бири кофирлигича қолди. Нуҳ алайҳис–солату вассалом қавми ва оиласини Исломга чорлашда матонат кўрсатди. Бироқ Аллоҳ таоло шундай деди:
﴿إِنَّكَ لَا تَهْدِي مَنْ أَحْبَبْتَ وَلَكِنَّ اللَّهَ يَهْدِي مَن يَشَاءُ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ билгувчидир» (Қасас: 56).
Кофир бўлган қавм Нуҳ алайҳис–солату вассаломга шундай деди:
﴿فَقَالَ الْمَلأُ الَّذِينَ كَفَرُواْ مِن قِوْمِهِ مَا نَرَاكَ إِلاَّ بَشَراً مِّثْلَنَا وَمَا نَرَاكَ اتَّبَعَكَ إِلاَّ الَّذِينَ هُمْ أَرَاذِلُنَا بَادِيَ الرَّأْيِ وَمَا نَرَى لَكُمْ عَلَيْنَا مِن فَضْلٍ بَلْ نَظُنُّكُمْ كَاذِبِينَ ﴾
«Шунда унинг қавми орасидаги кофир бўлган кимсалар: «Бизлар сени худди ўзимизга ўхшаган одам, деб биламиз ва сенга фақат ичимиздаги пасткаш (ялангоёқ) кимсалар ўйламасдан эргашганини кўрмоқдамиз. Бизнингча, сизларнинг биздан бирон ортиқчалик жойингиз йўқ, балки биз сизларни ёлғончи деб ўйламоқдамиз», дедилар» (Ҳуд: 27).
«Ўйламасдан» дейишларининг маъноси: қавм «пасткашлар» деб атаган одамлар Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг даъватига ўйланмай, даъват моҳиятини тушунмай шошқалоқлик билан ижобат қилдилар, демакдир
Бу – Аллоҳ ва расулларининг чақириқларига лаббай деган одамларга қўйилган айбдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр разияллоҳу анҳу ҳақида: «Абу Бакрдан бошқа кимни Исломга чорлаган бўлсам ўйланиб қолган. Абу Бакр эса (ижобат қилишда) иккиланмаган» деб бежиз айтмаганлар. Демак, ҳидоят ва Тўғри йўл аён бўлгач, Ислом бандани ислоҳ қилади ва у иккиланмайди.
Биродарлар, авлодлар ўтиб борар ва Нуҳ алайҳис–солату вассалом даъватида давом этарди. Осорларда ривоят қилинишича, Нуҳ қавмидан бирига ўлими яқинлашгач ўғлига Нуҳ алайҳис–солату вассаломга ижобат қилмаслиги, балки унга ва унга иймон келтирганларга душман муносабатида бўлишни васият қилган. Лекин Аллоҳ Ўз пайғамбарларига зафарни беради:
﴿إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ ﴾
«Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (Қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз» (Ғофир: 51).
Нуҳ алайҳис–солату вассалом қавмини узоқ йиллар давомида Исломга ва шериксиз Аллоҳ таолога ибодат қилишга чорлади ва улардаги лоқайдсизликни кўриб ноумид бўлди–да, Аллоҳ таолога дуо қилди. Аллоҳ таоло ҳам унинг дуосини ижобат айлади:
﴿وَنُوحاً إِذْ نَادَى مِن قَبْلُ فَاسْتَجَبْنَا لَهُ فَنَجَّيْنَاهُ وَأَهْلَهُ مِنَ الْكَرْبِ الْعَظِيمِ ﴾
«Нуҳни (эсланг): Ўшанда - (мазкур пайғамбарларнинг давридан) илгари нидо қилганида Биз унинг (нидосини) мустажоб қилиб, ўзини ва ахли-тобеъларини улуғ ғамдан қутқардик» (Анбиё: 76).
Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг:
﴿فَدَعَا رَبَّهُ أَنِّي مَغْلُوبٌ فَانتَصِرْ ﴾
«Шунда у Парвардигорига: «Мен (у кофир қавмимдан) мағлубдирман. Ўзинг ёрдам қилгин», деб дуо-илтижо қилган эди» (Қамар: 10) дуосини ҳам эслатди.
Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳис–солату вассаломга зафарни юборди. Бу зафар кемада – Нуҳ алайҳис–солату вассалом ва бир ҳовуч мўъминлар учун келди. Айтишларича, бир ривоятда уларнинг сони ўн иккита, бошқа ривоятда эса етмишта эди. Тўққиз юз эллик йил давом этган даъват жараёнига нисбатан, бу сон жуда ҳам оздир. Лекин Аллоҳ таоло бу оз сонли мўъминларни тўфондан сақлаб қолди. Нуҳ қавми ва Ер юзидаги барча мавжудот эса тўфонда ғарқ бўлди. (Ҳа), Аллоҳ таоло Ер юзидаги барча жонзотларни ҳалок қилди.
Мўъминлар ва ибрат олмоқчи бўлганлар, золимлар ва пайғамбарларни рад этганларнинг ҳалокатларидан ибрат олсин. Нуҳнинг қавми, Ҳуднинг қавми, Солиҳнинг қавми қаерга кетди?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларига душман бўлган қурайшликлар: Абу Жаҳл ва Абу Лаҳаб, Рабиъанинг ўғиллари Шайба ва Утба ҳамда Уқба ибн Абу Муъайтлар қани?! Қаерга кетдилар?! Мўъминларнинг ширин хотираси, номдор обрўси қолиб, одамлар уларни тилга олиб, орқаларидан эргашмоқдалар. Ҳақларига дуо қилмоқдалар. Булар билан Ислом душманлари ўртасида катта фарқ бор. Биродарлар, қадимги ва ҳозирги тоғут – золимларнинг ҳалокатидан ибрат олингиз!
Биродарлар, Нуҳ алайҳис–солату вассалом Роббисининг пайғомини етказди ва ўғлинининг ҳидоятланишига ҳарис бўлди. У ўғлини тинимсиз Ислом динига чорлар экан ёмғир ёғиб, осмондан сувлар қуйила бошлади. Аллоҳ таборака ва таъоло Нуҳ алайҳис–солату вассаломни ҳар бир махлуқдан бир жуфтини кемага олишни буюрди. Тўлқинлар мавжлана бошлади ва Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг ўғли кемадан узоқлашди. Шафқатли ота уни чақирди ва: Ўғлим, қутилишинг учун биз билан бирга кемага мин!,– деди. Лекин адашган фарзанд унинг гапига қулоқ солмади ва: Тоққа чиқиб оламан. У мени сувлардан сақлайди!,– деди. Аллоҳ таоло бу манзарани шундай баён қилди:
﴿قَالَ لاَ عَاصِمَ الْيَوْمَ مِنْ أَمْرِ اللّهِ إِلاَّ مَن رَّحِمَ ﴾
«(Нуҳ) айтди: «Бугун Аллоҳнинг амридан сақлагувчи йўқдир, магар Ўзи раҳм қилган кишиларнигини (сақлар)»» (Ҳуд: 43).
Оқибатда, тўлқинлар уларнинг орасини тўсди ва ўғил чўкиб кетди. Ўғлининг чўкканини кўрган Нуҳ алайҳис–солату вассаломда оталик шафқати жўшди ва Аллоҳга қарата шундай деди:
﴿نَادَى نُوحٌ رَّبَّهُ فَقَالَ رَبِّ إِنَّ ابُنِي مِنْ أَهْلِي وَإِنَّ وَعْدَكَ الْحَقُّ وَأَنتَ أَحْكَمُ الْحَاكِمِينَ ﴾
«Нуҳ Парвардигорига нидо қилиб, деди: «Парвардигорим, албатта, ўғлим менинг аҳли оиламдандир ва шубҳасиз, Сенинг (аҳли оиламга нажот бериш хусусидаги) ваъданг ҳақ ваъдадир. Сен энг адолатли ҳукм қилгувчисан»» (Ҳуд: 45).
﴿قَالَ يَا نُوحُ إِنَّهُ لَيْسَ مِنْ أَهْلِكَ إِنَّهُ عَمَلٌ غَيْرُ صَالِحٍ فَلاَ تَسْأَلْنِ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إِنِّي أَعِظُكَ أَن تَكُونَ مِنَ الْجَاهِلِينَ ﴾
«(Аллоҳ) айтди: «Эй Нуҳ, у сенинг аҳлингдан эмас! Албатта у(нинг қилган амали — куфр йўлини тутгани) ёмон амалдир. Бас, ўзинг яхши билмаган нарса ҳақида асло Мендан сўрамагин! Албатта, Мен сенга жоҳил-нодонлардан бўлмасликни буюраман»» (Ҳуд: 46).
«У – сизнинг аҳлингиздан эмас». Баъзи одамлар ушбу оятдан мазкур ўғилнинг Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг ўгай ўғли эканини, Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг хотинидан зино туфайли дунёга келганини тушунадилар. Бу, нотўғридир. Чунки, Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг хотини номус хоинаси эмасдир. Зеро биронта пайғамбарнинг хотини ўз эрига хиёнат қилмаган. Фақат, Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг хотини қавми билан бирга эри ва иймон кетирганларга қаршилик қилиш билан хиёнат қилган. Айтишларича, у Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг сирларини очиб ташлар ва қавмига: Фалончи ҳам мусулмон бўлди,– деб хабар етказар, қавми эса у одамнин қайтаришга ҳаракат қилар ва қайтаришдан ноумид бўлишса қаттиқ қийноққа солишар эди. Унинг хиёнати шундан иборат эди. Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг номусига хиёнат қилмаган эди.
Аллоҳ таоло: Ўғлингиз Мен қутиладилар дея хабар бериб ваъда қилган аҳлингиздан эмас,– деди. Чунки Аллоҳ таоло:
﴿وَأَهْلَكَ إِلاَّ مَن سَبَقَ عَلَيْهِ الْقَوْلُ ﴾
«Лекин қайси кимсалар хусусида Бизнинг сўзимиз (яъни, ғарқ бўлиш ҳақидаги ҳукмимиз) ўтган бўлса, (уларни терс қилгин. Булар барча кофирлар ва Нуҳ пайғамбарнинг хотини Воила билан ўғли Канъон эди)» деган эди (Ҳуд: 40).
Нуҳ алайҳис–солату вассалом Аллоҳ таолога ўғлини қутилганлар қаторида қилишини сўраб дуо қилди. Бироқ ўғлининг пешонасига залолат битилган эди. Агар бирон банда ҳидоят қилишга қодир бўлса эди, Нуҳ алайҳис–солату вассалом ўғлини, Иброҳим алайҳис–солату вассалом отасини ҳидоят қилган бўлар эди. Лекин ҳидоят Аллоҳ таолонинггина қўлидадир.
Нуҳ алайҳис–солату вассалом ўғлининг куфр, ширк ва залолатда ўлганини ва бу дунёдан мушрик бўлиб чиққанини кўриб, ибрат олди ва бу ҳодиса ундан кейингилар учун ҳам ибрат бўлди.
Ушбу қисса бизга олдида тўхташимиз керак бўлган муҳим мавзу ва ишораларни кўрсатмоқда: Қариндошлик алоқалари, миллатчилик, ватандошлик, тил ва бошқа алоқалар фойда берадими?! Агар фойда берса уларга фойда бериши керак эди. Лекин эътиқод фарқли бўлгач алоқалар ҳам узоқлашади. Одамлар ўртасини бирлаштирадиган асос: Ла илаҳа иллаллоҳ (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) бўлади. Тил, қон, насаб, ватан ва бошқа алоқалар муваққатдир. Улар Аллоҳнинг ҳузурида бирон нарсага ярамайди. Чунки Аллоҳ таоло муқаддас Қуръонида шундай дейди:
﴿لَا تَجِدُ قَوْماً يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَوْ كَانُوا آبَاءهُمْ أَوْ أَبْنَاءهُمْ أَوْ إِخْوَانَهُمْ أَوْ عَشِيرَتَهُمْ﴾
«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да — дўстлашаётганларини топмассиз» (Мужодала: 22);
﴿لَن تَنفَعَكُمْ أَرْحَامُكُمْ وَلَا أَوْلَادُكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يَفْصِلُ بَيْنَكُمْ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ﴾
«(Қиёмат Кунида) сизларга қариндош-уруғларингиз ҳам, бола-чақаларингиз ҳам ҳаргиз фойда бермас! Қиёмат Кунида (Аллоҳ) ўрталарингизни ажратиб қўюр, (Бас, нечун ўша уруғ-авлодингизни ҳимоя қилиш учун Аллоҳга гуноҳкор бўлмоқдасизлар?!) Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир» (Мумтаҳана: 3);
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ آبَاءكُمْ وَإِخْوَانَكُمْ أَوْلِيَاء إَنِ اسْتَحَبُّواْ الْكُفْرَ عَلَى الإِيمَانِ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ﴾
«Эй мўминлар, агар иймондан куфрни афзал билсалар, ота-оналарингиз ва ака-укаларингизни (ҳам) дўст тутмангиз! Сизларнинг ичингизда кимда-ким уларни дўст тутса, (яъни, уларни деб иймондан куфрга қайтса) бас, улар золимлардир» (Тавба: 23).
Нуҳ алайҳис–солату вассалом ва ўғлининг қиссасида отанинг ўғлининг ҳидоятланишига қанчалар ҳаракат қилганига, ўғлининг залолатда экани маълум бўлгач ундан безор бўлгани ҳамда ўз аҳлидан ҳисобламаганига шоҳид бўламиз. Чунки у, Аллоҳ таоло Қуръонида айтганидек, ёмон ишни қилган эди.
Энди, Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг отаси билан бўлиб ўтган ҳикоясига қулоқ солайлик. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди:
﴿وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ لأَبِيهِ آزَرَ أَتَتَّخِذُ أَصْنَاماً آلِهَةً إِنِّي أَرَاكَ وَقَوْمَكَ فِي ضَلاَلٍ مُّبِينٍ ﴾
«Эсланг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Иброҳим отаси Озарга: «Бутларни худо қилиб оляпсанми? Мен сени ва қавмингни очиқ залолатда деб биламан», деган эди» (Анъом: 74).
Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг отасини Ислом динига қандай чорлаганини қуйидагича баён қилди:
﴿وَاذْكُرْ فِي الْكِتَابِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّهُ كَانَ صِدِّيقاً نَّبِيّاً إِذْ قَالَ لِأَبِيهِ يَا أَبَتِ لِمَ تَعْبُدُ مَا لَا يَسْمَعُ وَلَا يُبْصِرُ وَلَا يُغْنِي عَنكَ شَيْئاً يَا أَبَتِ إِنِّي قَدْ جَاءنِي مِنَ الْعِلْمِ مَا لَمْ يَأْتِكَ فَاتَّبِعْنِي أَهْدِكَ صِرَاطاً سَوِيّاً يَا أَبَتِ لَا تَعْبُدِ الشَّيْطَانَ إِنَّ الشَّيْطَانَ كَانَ لِلرَّحْمَنِ عَصِيّاً يَا أَبَتِ إِنِّي أَخَافُ أَن يَمَسَّكَ عَذَابٌ مِّنَ الرَّحْمَن فَتَكُونَ لِلشَّيْطَانِ وَلِيّاً﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ушбу Китобда Иброҳим (қиссасини) зикр қилинг! Дарҳақиқат, у жуда ростгўй пайғамбар эди. Эсланг, у отасига: «Эй ота, нега сен эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирон фойда етказа олмайдиган бутга ибодат қилурсан? Эй ота, дарҳақиқат сенга келмаган илм-маърифат менга келди. Бас, сен менга эргашгин, сени ҳақ йўлга ҳидоят қилурман. Эй ота, сен шайтонга ибодат-қуллик қилмагин. Чунки шайтон Раҳмонга осий бўлгандир. Эй ота, ҳақиқатан мен сенга Раҳмон томонидан азоб етиб, (дўзахда) шайтонга дўст-яқин бўлиб қолишингдан қўрқурман», деганида ...» (Марям: 41 – 45).
Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг ҳикояси узун ва ҳаммага маълумдир. У, кунларнинг бирида санамларни синдирди. Бундан хабар топган қавми тўпланди. Ўша онда Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг санамларни синдириш билан қавмига бошлаган курашдаги дастури маълум бўлди. Бу иш кучайиб, Иброҳим алайҳис–солату вассаломдан халойиқ олдида ҳисоб сўрамоқчи бўлдилар, лекин расволари чиқди:
﴿قَالُوا أَأَنتَ فَعَلْتَ هَذَا بِآلِهَتِنَا يَا إِبْرَاهِيمُ قَالَ بَلْ فَعَلَهُ كَبِيرُهُمْ هَذَا فَاسْأَلُوهُمْ إِن كَانُوا يَنطِقُونَ﴾
«(Уни келтиришгач): «Худоларимизни сен шу (ҳолга) солдингми, эй Иброҳим?» деб (сўрашди). (Иброҳим) айтди: «Йўқ, бу ишни уларнинг каттаси мана бу «ҳайкал» қилди. Бас, (бутларингиздан) сўранглар, агар гапира оладиган бўлсалар (айтиб берсинлар)»» (Анбиё: 62, 63).
Мусо алайҳис–солату вассалом ҳам Фиръавн тарафдорларини даъват этар экан, одамлар кўришлари учун:
﴿قَالَ مَوْعِدُكُمْ يَوْمُ الزِّينَةِ وَأَن يُحْشَرَ النَّاسُ ضُحًى﴾
«(Мусо) айтди: «Ваъда байрам куни (тўпланадиган жой)дир. Одамлар чошгоҳда тўпланурлар»» деган эди (Тоҳа: 59).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳикоясини айтиб берган йигит ҳам, қатл қилишга ожиз қолгач қиролга: Мени ўлдирмоқчимисан?,– деди. Қирол: Ҳа, дегач: Ундай бўлса халойиқни тўплашинг керак!,– деди. Қирол халойиқни тўплатиб қўлига камонни олди ва: Шу йигит Раббисининг номи билан!,– деб ўқ узди. Йигит ўша онда ўлган бўлсада, халойиқ гуррасига: Биз йигитнинг Раббисига иймон келтирдик!,– дейишди. Бу – Аллоҳ йўлига чақираётган даъватчиларнинг йўли ва услубидир. Иброҳим алайҳис–солату вассалом ҳам ўз қавмини Исломга чорлашга ўта ҳарис эди. Шунинг учун даъватини падар бузрукворини чақириш билан бошлади. Отасининг исми Озар бўлиб, буттарошлик ва бутфурушлик билан кун кечирар эди.
Иброҳим алайҳис–солату вассалом отаси Озарни латиф жумлалар билан Ислом динига чақира бошлади:
﴿يَا أَبَتِ لِمَ تَعْبُدُ مَا لَا يَسْمَعُ وَلَا يُبْصِرُ وَلَا يُغْنِي عَنكَ شَيْئاً﴾
«Эсланг, у отасига: «Эй ота, нега сен эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирон фойда етказа олмайдиган бутга ибодат қилурсан?» (Марям: 42).
Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг отасига нисбатан тутган услуби латиф ва ҳалимдир. У отасига шундай демоқда: Мен – сизнинг ўғлингизман. Ёшим сиздан анчагина кичик. Бироқ, менга сизга келмаган билим юборилди. Мен – Аллоҳ таборака ва таолонинг пайғамбариман. Менга эргашинг, сизга Тўғри йўлни кўрсатаман:
﴿يَا أَبَتِ لَا تَعْبُدِ الشَّيْطَانَ إِنَّ الشَّيْطَانَ كَانَ لِلرَّحْمَنِ عَصِيّاً﴾
«Эй ота, сен шайтонга ибодат-қуллик қилмагин. Чунки шайтон Раҳмонга осий бўлгандир» (Марям: 44).
Бу бутларга ибодат қилиш – Шайтонга сиғиниш, демакдир. Шайтон эса Аллоҳга осийлик қилди. Отажон, мен Қиёмат куни бошингизга аламли азоб келишидан қўрқаяпман:
﴿يَا أَبَتِ إِنِّي أَخَافُ أَن يَمَسَّكَ عَذَابٌ مِّنَ الرَّحْمَن فَتَكُونَ لِلشَّيْطَانِ وَلِيّاً﴾
«Эй ота, ҳақиқатан мен сенга Раҳмон томонидан азоб етиб, (дўзахда) шайтонга дўст-яқин бўлиб қолишингдан қўрқурман», деганида» (Марям: 45).
Иброҳим алайҳис–солату вассалом ушбу ҳалим, илмий ва қониқтирувчи услублар билан отасини даъват қилди. Хўш, бунга қандай жавоб берилди? Озарнинг Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг чақириқларига берган жавоби қаттиқ бўлди:
﴿قَالَ أَرَاغِبٌ أَنتَ عَنْ آلِهَتِي يَا إِبْراهِيمُ لَئِن لَّمْ تَنتَهِ لَأَرْجُمَنَّكَ وَاهْجُرْنِي مَلِيّاً﴾
«(Отаси) айтди: «Сен менинг худоларимдан юз ўгирувчимисан, эй Иброҳим?! Қасамки, агар сен (менинг худоларимни сўкишдан) тўхтамасанг, албатта, сени тошбўрон қилурман ва (ёки) мени бутунлай тарк эт!»» (Марям: 46).
Яъни, сен бу бутларга ибодат қилмайсанми? Агар мен ва халойиқ Аллоҳни қўйиб сиғинаётган ушбу санам ва бутларимни ҳақорат қилишни тўхтатмасанг, сени тошбўрон қиламан ёки сўкаман! Мени ўз ҳолимга қўй!
Озар ўғлига: Мени ўз ҳолимга қўй ва ишларимга аралашма!,– деди. Муфассирларнинг имомларидан бири Ибн Жарир Табарий раҳимаҳуллоҳ буни: Сенга жабр қилиб қўймаслигим учун мени ўз ҳолимга қўй!,– деб изоҳлайди.
Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг жавоби эса ҳалим ва отага бўлан тўғрилик ва ҳурмат доирасидан чиқмади. У шундай деди:
﴿قَالَ سَلَامٌ عَلَيْكَ سَأَسْتَغْفِرُ لَكَ رَبِّي إِنَّهُ كَانَ بِي حَفِيّاً﴾
«(Иброҳим) деди: «Омон бўл. Энди Парвардигоримдан сени мағрифат қилишини сўрарман. Шак-шубҳасиз У менга меҳрибон бўлган зотдир» (Марям: 47).
Бу – мўъминларнинг хитоб услубларидан биридир:
﴿وَإِذَا خَاطَبَهُمُ الْجَاهِلُونَ قَالُوا سَلَاماً﴾
«Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда тавозуъ билан юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) хитоблар қилган вақтида ҳам «Омон бўлинглар», деб жавоб қиладиган кишилардир» (Фурқон: 63);
﴿وَإِذَا سَمِعُوا اللَّغْوَ أَعْرَضُوا عَنْهُ وَقَالُوا لَنَا أَعْمَالُنَا وَلَكُمْ أَعْمَالُكُمْ سَلَامٌ عَلَيْكُمْ لَا نَبْتَغِي الْجَاهِلِينَ﴾
«Қачон беҳуда (сўз ё ишни) эшитсалар ундан юз ўгирурлар ва: «Бизларнинг амалларимиз ўзимиз учун, сизларнинг амалларингиз ҳам ўзларингиз учундир. Омон бўлинглар. Бизлар нодон кимсалар билан (ҳамсуҳбат) бўлишни истамаймиз», дерлар» (Қасас: 55).
Иброҳим алайҳис–солату вассалом отасига мулойимлик билан: Саломат бўлинг! Сиздан менга бирон озор етмайди. Фақатгина, мен Аллоҳ таолога гуноҳларингизни мағфират қилишини сўраб ёлбораман. Чунки, У менга меҳрибондир! (Бошқа ривоятда): Мени дуоларимни ижобат қилиб ўргатиб қўйган,– деди ва отасини мағфират қилиши учун Аллоҳга дуо қилди.
Иброҳим алайҳис–солату вассалом бундан кейин узоқ давр мобайнида, ҳатто қавми ва Шомдан айрилиб Маккага келиб, Каъбани тиклаганидан кейин ҳам, даъватини жадал суръатлар билан давом эттирди. Унинг Каъбани тиклагач дуо қилганини Аллоҳ таоло бизга шундай хабар берди:
﴿وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ اجْعَلْ هَـذَا الْبَلَدَ آمِناً وَاجْنُبْنِي وَبَنِيَّ أَن نَّعْبُدَ الأَصْنَامَ رَبِّ إِنَّهُنَّ أَضْلَلْنَ كَثِيراً مِّنَ النَّاسِ فَمَن تَبِعَنِي فَإِنَّهُ مِنِّي وَمَنْ عَصَانِي فَإِنَّكَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ ﴾
«Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Бас, ким менга эргашса, ана ўша мендандир (яъни менинг динимдадир). Ким менга исён қилса, яна Ўзинг мағфиратли, меҳрибонсан (яъни, ундай кимсаларни ҳам ҳақ йўлга ҳидоят қилишга қодирсан)» (Иброҳим: 36).
Бундан кейин эса шундай дуо қилганини зикр қилди:
﴿رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ ﴾
«Парвардигоро, ҳисоб-китоб қилинадиган (Қиёмат) Куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгил» (Иброҳим: 41).
Иброҳим алайҳис–солату вассалом шу пайтгача отасини мағфират қилиши, ҳидоятни кўрсатиши ва солиҳ бандалар қаторида қилиши учун Аллоҳ таолога дуолар қилди. Бу – Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг отасига нақадар меҳрибон бўлгани ва унинг ҳидоятланишига катта эътибор берганини кўрсатмоқда.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларининг даъват услублари ҳам шундай эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўзига яқин бўлган қариндошларини Ислом билан мушарраф бўлишларини истар, шу боис амакилари ва қариндошларини ҳидоят сари чорлар эди. Хусусан, амакиси Абу Толибни ўлими олдидан ҳидоятланиб қолишига қаттиқ ҳаракат қилди. Лекин натижа Аллоҳ таоло айтганидек бўлди:
﴿رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ ﴾
«Парвардигоро, ҳисоб-китоб қилинадиган (Қиёмат) Куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгил» (Иброҳим: 41).
Саҳобалардан бири мусулмон бўлгач оиласига чопар ва отаси, фарзанди, рафиқаси ва бошқа оила аъзоларини ҳидоятга ва Қиёмат кунидаги нажотга чақирар эди.
Ҳадисларни энг кўп ривоят қилган буюк саҳобалардан бири, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу эди. У, ҳижратнинг еттинчи йилида Исом динини қабул қилди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ва саҳобалардан ҳеч айрилмади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг хотирасини кучли қилишини Аллоҳ таолодан тилади ва у энг зукко одамлардан бирига айланиб, ёдлаган нарсасини ҳеч унутмади.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу волидасини Исломга кириши учун чорлар, у эса рад этарди. Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан юзта ҳадис ривоят қилган Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг даъвати қандай бўлгани ҳақида бир ўйлаб кўринг. Ҳа, кеча–ю кундуз қилинган даъватни онаси рад этарди. Ушбу буюк саҳобий ҳидоят Аллоҳ тарафидан келишини, агар у бирон кишининг қўлида бўлса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакиси Абу Толибни ҳидоятлай олишини жуда яхши билар эди. Шу боис онасига қилаётган даъватидан ноумид бўлмас эди.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу кунларнинг бирида онасини яна бир бор даъват этди. Онаизор Исломга кирмасликни қатъий равишда такрорлади. Бу ҳолатдан Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу қайғуга чўмди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб: Ё Расулуллоҳ, волидамни Исломга чорласам ижобат қилмади. Уни ҳидоят қилиши учун Аллоҳга дуо қилсангиз?,– деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳим, Абу Ҳурайранинг онасини ҳидоят қил!»– дедилар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган дуони Аллоҳнинг ижобат қилишига хотиржам бўлиб уйига келди ва онасини бир ёки икки кун ёхуд бир ёки икки ой ёда бир ёки икки йил даъват қилди. Кунларнинг бирида уйига келиб дарвозанинг берк эканини кўрди ва уни очиб ичкари кирди–да, тўкилаётган сувнинг товушини эшитди. Онаси: Тўхта! Бир оз кут!,– деди. Орадан кўп ўтмай онаси кўринди. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу онасининг ғусл қилганини кўрди ва: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси, деб калимаи шаҳодат келтирганига гувоҳ бўлди. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуосини ижобат қилган эди. Аллоҳ таоло барча саҳоблардан рози бўлсин ва бизларни ҳам уларнинг қаторига қўшсин, омийн, ё Роббал оламийн!
Иброҳим алайҳис–солату вассалом отаси учун дуо қилди, бироқ Аллоҳ таоло қабул қилмади. Отаси учун мағфират тилаб дуо қилди. Аллоҳ бу дуони ҳам қабул қилмади ва Озар мушрик бўлиб оламдан ўтди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳис–солату вассалом ҳақида шундай деди:
﴿مَا كَانَ لِلنَّبِيِّ وَالَّذِينَ آمَنُواْ أَن يَسْتَغْفِرُواْ لِلْمُشْرِكِينَ وَلَوْ كَانُواْ أُوْلِي قُرْبَى مِن بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُمْ أَصْحَابُ الْجَحِيمِ وَمَا كَانَ اسْتِغْفَارُ إِبْرَاهِيمَ لِأَبِيهِ إِلاَّ عَن مَّوْعِدَةٍ وَعَدَهَا إِيَّاهُ فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُ أَنَّهُ عَدُوٌّ لِلّهِ تَبَرَّأَ مِنْهُ إِنَّ إِبْرَاهِيمَ لأوَّاهٌ حَلِيمٌ ﴾
«На пайғамбар ва на бу мўминлар — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир. Иброҳимнинг ўз отаси учун мағфират сўраши фақат унга берган ваъдаси сабабли эди. Энди қачонки унга отаси Аллоҳнинг душмани эканлиги аниқ маълум бўлгач, ундан бутунлай тонди. Албатта, Иброҳим кўнгилчан ва ҳалиймдир» (Тавба: 113, 114).
Иброҳим алайҳис–солату вассалом мушрик ва Аллоҳнинг душмани эканини билган отасидан безор бўлди.
Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг ўзи бир Уммат – халқ эди. У, бу умматнинг пешвосидир. Иброҳим алайҳис–солату вассалом бошқа пайғамбарлар ичидан бу уммат учун пешволикка танлангандир:
﴿إِنَّ إِبْرَاهِيمَ كَانَ أُمَّةً قَانِتاً لِلّهِ حَنِيفاً وَلَمْ يَكُ مِنَ الْمُشْرِكِينَ ﴾
«Албатта, Иброҳим Аллоҳга итоат қилгувчи, ҳақ йўлдан тойилмаган бир пешво-имом эди. У мушриклардан эмас эди» (Наҳл: 120);
﴿ثُمَّ أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ أَنِ اتَّبِعْ مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفاً وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ ﴾
«Сўнгра (Биз, эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сизга ҳақ йўлдан тойилмаган Иброҳимнинг динига эргашинг, у мушриклардан эмас эди, деб ваҳий юбордик» (Наҳл: 123).
Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳис–солату вассаломга эргашиш ва уни пешво қилиб олишга амр қилар экан, бу мавзуни шундай баён қилди:
﴿قَدْ كَانَتْ لَكُمْ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ فِي إِبْرَاهِيمَ وَالَّذِينَ مَعَهُ إِذْ قَالُوا لِقَوْمِهِمْ إِنَّا بُرَاء مِنكُمْ وَمِمَّا تَعْبُدُونَ مِن دُونِ اللَّهِ كَفَرْنَا بِكُمْ وَبَدَا بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةُ وَالْبَغْضَاء أَبَداً حَتَّى تُؤْمِنُوا بِاللَّهِ وَحْدَهُ إِلَّا قَوْلَ إِبْرَاهِيمَ لِأَبِيهِ لَأَسْتَغْفِرَنَّ لَكَ ﴾
«Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: «Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, ибодат қилаётган бут-санамлар)ни инкор этдик. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча сизлар билан бизнинг ўртамизда адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир», дедилар. Фақат Иброҳим ўз(ининг кофир бўлган) отасига: «Албатта мен (Аллоҳдан) сен учун мағфират сўрайман, (деган сўзларигина сизларга намуна бўлмасин)?» (Мумтаҳана: 4).
Яъни, Иброҳимга: Отажон, гуноҳларингизни кечириши учун Аллоҳдан мағфират сўрайман!, деган гапидан бошқа барча ишларида эргашингиз! Мушриклар учун мағфират сўрамангиз! Чунки улар ўзларининг мушрик ва якто ва ягона Аллоҳга қилинадиган ибодатлардан йироқ бўлишларига рози бўлишди.
Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг Аллоҳ ҳидоят қилиши учун отасини даъват қилиш услуби мана шундай ҳалим, тилаклари юракдан эди. Отаси иймондан юз ўгиргач, Иброҳим алайҳис–солату вассалом ҳам ундан воз кечди.
Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг Қиёмат кунида бўладиган қиссаси ҳам бор. Бу ҳақда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ» ҳадислар девонида «Пайғамбарлар ҳақидаги ҳадислар» ва «Тафсир» мавзуларида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини нақл қилди: «Иброҳим Қиёмат кунида отаси Озарни аччиқланган ҳолатида кўради ва: Мен сизга: Менга осийлик қилманг!, демаганмидим?!,– дейди. Озар: Бугун сенга осийлик қилмайман!,– дейди. Иброҳим: Роббим, (бандаларга) қайта жон ато этиладиган кунда мени қайғуга ботирмаслигингни ваъда қилган эдинг. Йироқда қолган отадан кўра катта расволик борми?,– дейди. Аллоҳ таоло эса: Мен кофирларга жаннатни ҳаром қилганман!,– дейди. Иброҳим оёқлари турган жойга боқади ва (тезаги ва қонларига) беланган чиябўрини кўради. Унинг отаси эркак чиябўрига айлантирилган бўлади. Уни қовурғаларидан ушлаб жаҳаннам оловига улоқтирилади» (Имом Бухорий 3350).
Иброҳим алайҳис–солату вассалом Қиёмат кунида ҳам отасини ҳидоят қилишга ҳаракат қилади. Биз бу қиссани яхши тушуниб, ундан ибрат олишимиз керак: Иброҳим алайҳис–солату вассалом отасини Тўғри йўлга бошлаш учун қанчалар ҳаракат қилди? Ичимиздаги баъзи дўстларимизнинг отаси адашган ёки Тўғри йўлдан чиққан бўлиши мумкин. Бундай пайтда ўғилнинг роли қандай бўлиши керак? Отасидан илк лаҳзадаёқ безор бўлиши керакми ёки уни ҳурмат қилиши, қадрлаши керакми?
Дўстлар, фарзандлар оталарига нисбатан одоб қоидаларига биноан муомала қилишлари, уларни ҳидоятланишлари учун барча имкониятларини ишга солишлари, бунинг турли восита ва услублардан фойдаланишлари, агар ўзлари бунга қодир бўлишмаса бошқаларга даъват қилишлари учун тавсияда бўлишлари, тунлари оталарини ҳидоят қилиши учун Аллоҳ таоло ялиниб ёлборишлари керак. Оталарида Аллоҳни ғазаблантирадиган нарсаларни кўрганларида эса: «Холиққа осий бўлишда махлуққа итоат йўқ!» қоидасига амал қилишлари шарт. Дарҳақиқат, биз учун Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг қиссасида ўғилнинг отасига қилган муомаласидаги шафқати, ҳурмати ва ҳалимлиги, унинг ҳидоятланиши учун қаттиқ рағбати, Қиёмат кунида жаннатда рўпара қўйилган сўриларда ўзи билан бирга ўтириш иштиёқида ибрат бор. Бу – даъватдаги соғлом дастурдир.
Энди, ота ва фарзанд иймонли бўлган пайтда оила ҳам иймонли бўлиши ва бир–бирларига нималарни тавсия этишлари зарурлигини ифодалаган учинчи мисолга ўтайлик.
﴿وَلَقَدْ آتَيْنَا لُقْمَانَ الْحِكْمَةَ أَنِ اشْكُرْ لِلَّهِ وَمَن يَشْكُرْ فَإِنَّمَا يَشْكُرُ لِنَفْسِهِ ﴾
«Аниқки, Биз Луқмонга ҳикмат ато этдик (ва унга дедик): «Аллоҳга шукр қилгин! Ким шукр қилса, фақат ўз фойдаси учун шукр қилур (яъни қилган шукрининг фойдаси ўзига бўлур)» (Луқмон: 12).
Уламолар Луқмон раҳимаҳуллоҳнинг пайғамбарлиги ҳақида фарқли фикрларни айтдилар. Уларнинг баъзилари унинг пайғамбар бўлганини айтишса, айримлари солиҳ банда бўлганидан хабар бердилар. Луқмон раҳимаҳуллоҳ болалик чоғларида одамлардан бирининг ғуломи бўлиб, қўй боқар эди. Гўзал хулқлар билан безанган Луқмонни, Аллоҳ таоло олий мартабаларга кўтарди ва у одамларга ҳикматни етказа бошлади.
Ибн Жарир Табарий раҳимаҳуллоҳ Амр ибн Қайсдан ривоят қилади: Луқмон алайҳиссалом дўрдоқ лабли занжи қул эди. У бир мажлисда маъруза қилар экан биров келди–да: Сен фалон ва фалон жойларда қўй боқиб юрган Луқмон эмасмисан?!,– деди. Луқмон алайҳиссалом: Ўшаман,– деди. У одам: Сени у мақомдан бу мақомга олиб келган хислатлар нима?,– деди. Луқмон алайҳиссалом шундай жавоб берди: Ростгўйлик, фойдасиз нарсаларга оғиз очмаслик, – бошқа ривоятда: – мени бу мақомга олиб келган хислатларим – кўзимни (ҳаром нарсалардан) юмишим, тилни тийишим, озиқ–овқатларимни ҳалол қилишим, авратимни покдомон сақлашим, ростгуўйлигим, аҳдга вафойим, меҳмоннавозлигим, қўшнилар ҳаққига риоя қилишим ва ўзимга фойда бермайдиган нарсалардан воз кечишим сабабли эришдим.
Луқмон алайҳиссалом ўғлига қандай васият қилди?
Луқмон алайҳиссалом ўғлига бир неча нарсани васият қилди. Биз, бу васиятлар олдида бир оз тўхталиб ўтамиз.
Луқмон алайҳиссаломнинг ўғлига қилган биринчи васияти: Аллоҳга шерик қилмаслик:
﴿وَإِذْ قَالَ لُقْمَانُ لِابْنِهِ وَهُوَ يَعِظُهُ يَا بُنَيَّ لَا تُشْرِكْ بِاللَّهِ إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ ﴾
«Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, деган эди: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир»» (Луқмон: 13).
Луқмон алайҳиссалом ўғлини тавҳидга чорлаб, ширк келтиришдан огоҳлантирди. Ширкнинг эса катта зулм экани ҳақида ҳеч шубҳа йўқдир. Аллоҳ таолонинг:
﴿الَّذِينَ آمَنُواْ وَلَمْ يَلْبِسُواْ إِيمَانَهُم بِظُلْمٍ أُوْلَـئِكَ لَهُمُ الأَمْنُ وَهُم مُّهْتَدُونَ ﴾
«Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар» (Анъом: 82) ояти нозил бўлгач саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, қайси биримиз ўз жонига жабр қилмаган?!,– деб сўрадилар... Ё Расулуллоҳ, қайси биримиз ўз жонига жабр қилмаган?!... Улар қўрқдилар ... Ўша пайтда Аллоҳ таоло ушбу оят – Луқмон алайҳиссаломнинг ўғлига айтган гапини нозил қилди:
﴿يَا بُنَيَّ لَا تُشْرِكْ بِاللَّهِ إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ ﴾
«Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, деган эди: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир»» (Луқмон: 13).
Луқмон алайҳиссаломнинг иккинчи васияти: ота–онага яхшилик қилиш.
Аллоҳ таоло айтди:
﴿وَوَصَّيْنَا الْإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ إِحْسَاناً ﴾
«Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик» (Аҳқоф: 15).
﴿وَإِنْ جَاهَدَاكَ لِتُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا ﴾
«... агар улар сен ўзинг билмаган нарсаларни (яъни сохта «худо»ларни) Менга шерик қилишинг учун зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этмагин!» (Анкабут: 8).
Луқмон алайҳиссалом ўғлига ота–оналарига мушрик бўлсалар ҳам ғамхўр бўлишга амр қилди. Демак, ота–она мушрик бўлса ҳам фарзанд уларга ғамхўрлик кўрсатиш ва улар билан борди–келди қилишга буюрилгандир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
﴿وَإِنْ جَاهَدَاكَ عَلَى أَنْ تُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا وَصَاحِبْهُمَا فِي الدُّنْيَا مَعْرُوفًا ﴾
«Агар улар (яъни ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да), дунёда яхши муомалада бўлгин» (Луқмон: 15).
Аллоҳ таоло: Агар ота–онанг сени ширк келтиришга буюришса уларни ҳақорат қил ёки сўк ёхуд улар билан жанжал қил!,– демади. Фақат: Уларга итоат қилма! Уларга бу дунёда яхшилик қил!,– деди. Инсон фарзанди ота–онасига гарчи мушрик бўлсалар ҳам ғамхўрлик қилишга буюрилган. Лекин улар Аллоҳга ширк келтиришга буюрсалар, Холиққа осий бўлишда махлуққа итоат этилмайди. Аллоҳнинг амрларига назар ташлар эканмиз, Унинг доимо фарзандларга ота–оналарга ғамхўр бўлишни буюрганини, бироқ, ота ёки онага фарзандларига шафқатли бўлишга фармойиш бермаганини сезамиз. Чунки ота ва онанинг фарзандига бўлган ғамхўрлиги, фитрийдир. Шу боис ота–она фарзандларига доимо ғамхўрлик қилиш учун ошиқади. Фарзанд эса гоҳида ота–онасига оқ бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ота–онага ғамхўр бўлишга буюрди ва уни Ўзига ибодат қилишга боғлаб келтирди:
﴿وَقَضَى رَبُّكَ أَلاَّ تَعْبُدُواْ إِلاَّ إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً﴾
«Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди» (Исро: 23).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам катта гуноҳлар қаторида оқпадарликни ҳам зикр қилдилар.
Хуллас, фарзанд ота–онага яхшилик қилиш, уларга оқ бўлмаслик ва мушрик бўлсаларда бу дунёда яхшилик қилишга буюрилгандир.
Луқмон алайҳиссаломнинг учинчи васияти.
Луқмон алайҳиссалом:
﴿يَا بُنَيَّ إِنَّهَا إِن تَكُ مِثْقَالَ حَبَّةٍ مِّنْ خَرْدَلٍ فَتَكُن فِي صَخْرَةٍ أَوْ فِي السَّمَاوَاتِ أَوْ فِي الْأَرْضِ يَأْتِ بِهَا اللَّهُ إِنَّ اللَّهَ لَطِيفٌ خَبِيرٌ﴾
«(Луқмон деди): «Эй ўғилчам, шак-шубҳа йўқки, агар хардал (ўсимлигининг) уруғидек (бир зарра яхши ёки ёмон амал қилинадиган) бўлса, бас у (амал) бирон харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер остида бўлса, ўшани-да Аллоҳ келтирур. Зеро Аллоҳ сергак ва огоҳдир» деди (Луқмон: 16).
Луқмон алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг нигоҳбонлигини унутмасликка буюрди: Аллоҳ сени, сен қилган оз ва кўп амалларни кўриб, билиб, уларнинг ҳисобини олиб туради ва катта ёки кичик нарсани кўздан қочирмайдиган китобига ёзиб қўяди. Ҳамма нарса ҳисоблаб қўйилган.
Луқмон алайҳиссалом ўғлига каттаю кичик ишларида диққатли бўлишни, чунки Аллоҳ таоло уни кузатиб туришини унутмасликни васият қилди. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ «Муснад» ҳадислар девонида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисини ривоят қилди: «Бировингиз на дарвозаси ва на даричаси бўлмаган ёпиқ қоя ичида амал қилса, у амали қандай бўлишидан қатъий назар (у ердан) чиқади» (Муснад 11246).
Ҳой банда, Аллоҳни унутма ва Унга ширк келтирма! Аллоҳ сени ҳар қадамингда, ҳар бир сафарингда ва ҳар бир ҳаракатингда кузатиб туришини ёдингдан чиқарма! Солиҳ амалларнигина қил! Ёмонликлардан узоқ тур! Чунки Аллоҳ таоло:
﴿فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْراً يَرَهُ وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرّاً يَرَهُ﴾
«Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса уни ҳам кўрур!» деган (Залзала: 7, 8).
Демак, Луқмон алайҳиссалом ўғлига Аллоҳнинг кузатиб туришини васият қилди. Кейинги васиятида эса ўғлини намоз ўқиш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришга буюрди:
﴿يَا بُنَيَّ أَقِمِ الصَّلَاةَ وَأْمُرْ بِالْمَعْرُوفِ وَانْهَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَاصْبِرْ عَلَى مَا أَصَابَكَ إِنَّ ذَلِكَ مِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ ﴾
«Эй ўғилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонлиқдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балоларга) сабр-қил! Албатта мана шу ишларнинг мақсадга мувофиғидир» (Луқмон: 17).
Луқмон алайҳиссалом ўғлини намоз ўқиш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришга буюрар экан бардошли бўлишга буюрди. Чунки яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарилар экан одамлар томонидан озорлар етиши муқаррардир. Шу боис у бардошли бўлишга буюрилгандир. Бу – Луқмон алайҳиссаломнинг яна битта васияти эди.
Унинг келгуси васиятида эса мақтовга сазовор ҳусни хулқлар бор. Аллоҳ таоло Луқмон алайҳиссаломнинг оғзидан айтиб, қуйидаги оятларни нозил қилди:
﴿وَلَا تُصَعِّرْ خَدَّكَ لِلنَّاسِ وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحاً إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ﴾
«Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирмагин ва ерда кибру-ҳаво билан юрмагин. Чунки Аллоҳ барча—кибр-ҳаволи —мақтанчоқ кимсаларни суймас» (Луқмон: 18).
Яъни, одамлар юзига такаббур билан хўмрайма!
Луқмон алайҳиссалом ўғлига Ер юзида гердайиб юрмасликни васият қилди. Чунки Аллоҳ таоло гердайиб юрган мутакаббирларни суймайди. Яъни, Ер юзида қўлингдаги молу давлатинг ва обрўйинг билан гердайиб юрма! Чунки бундай қилиш мазамматли иш. Шунинг учун юрганингда синиқлик, хотиржамлик билан юр!
Сўнгра ўғлига товушини пайсайтириб гапиришни васият қилди:
﴿وَاقْصِدْ فِي مَشْيِكَ وَاغْضُضْ مِن صَوْتِكَ إِنَّ أَنكَرَ الْأَصْوَاتِ لَصَوْتُ الْحَمِيرِ﴾
«Юрганингда ўртача юргин ва овозингни паст қилгин. Чунки овозларнинг энг ёмони эшаклар овозидир» (Луқмон: 19).
Товушингни кўтарма! Чунки энг хунук товуш эшакнинг товушидир.
Одамлар билан гаплашар экан одамлар, мўъминлар ва Роббингга одоб билан, овозингни кўтармай гаплаш. Товушингни кўтарма, паст товушда гаплаш! Чунки энг хунук ва расво товуш – эшакникидир. Чунки унинг хилма–хил товушлари бор.
Луқмон алайҳиссаломнинг ўғлига қилган васиятида муҳим мавзулар баён қилинган. Унда Аллоҳга ширк келтириш, ота–онага ғамхўрлик қилиш, намозга буюриш, амру маъруф ва наҳий мункар ва уларга сабр қилиш ва улардан кейин инсон ясаниши керак бўлган мақтовга сазовор ахлоқларнинг баёни бордир. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг Китобидаги намуналардир:
Нуҳ алайҳис–солату вассаломнинг ўғлини Аллоҳ ҳидоят қилиши учун ошиққани, тушунтириш учун турли услубларни ишлатгани;
Иброҳим алайҳис–солату вассаломнинг отасига бўлган муносабати ва унга ҳидоят йўлини кўрсатиш учун ишлатган услублари;
Луқмон алайҳиссаломнинг ўғлига қандай васият қилгани ва унга гўзал ахлоқни кўрсатгани.
Мусулмон оила атрофдагилар, масалан, нотўғри йўлда юрган ота билан қиладиган муомалаларида ўзини мазкур ўрнаклар билан шакллаши лозим. Фарзандлар оталарини эзгулик ва ҳидоят йўлини кўрсатиш учун ҳаракат қилсинлар.
Агар фарзандлар солиҳ бўлмаса оталар ва ака–укалар уни ҳидоят ва Тўғри йўлни кўрсатиш учун тиришсинлар.
Агар оилани Аллоҳ таоло ҳидоятга муваффақ қилган ва мусулмон оилага айланган бўлса, бошқа оилалар билан биродарлашсинлар ва бир–бирларига гўзал ахлоқни кўрсатиб, намоз ўқишга буюрсинлар:
﴿وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقاً نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَى﴾
«Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг! Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, (билъакс) Ўзимиз сизга ризқ берурмиз. Оқибат-жаннат аҳли тақвоникидир» (Тоҳа: 132).
Бундан ташқари бир–бирларига амру маъруф ва наҳий мункар қилиш, гўзал ахлоқли бўлишга васият этсинлар. Ушбу намуналар мусулмон оилалар учун Аллоҳнинг китобида мавжуддир.
Аллоҳ таолодан бизларни Ўзига иймон келтирган, пайғамбарларига эргашган, Аллоҳ тарафидан ҳидоят кўрсатилган ва ҳидоятланганлар қаторида қилишини сўраб қоламиз.

Daha Fazla İçerik...
- Жигарпорам! («Ибн Хузайма» нашриёти)
- Ҳидоят йўлидаги ғовлар (Шайх Абдурраҳмон ибн Яҳё)
- Намозда қалб ҳушёрлиги (Аллома Ибн Қоййим Жавзийя)
- Талоқ қўйишдан илгари шошилманг! (Шайх Абдулмалик Қосим)
- Келажак фақат Исломникидир (Аллома Сафар Ҳаваалий)
- Ҳақиқий қуллик (Аллома Сафар Ҳаваалий)
- Сизга қарши тўртта гувоҳ бор ... (Шайх Султон Умарий)
- Улар билан иноқ бўлинглар! (Шайх Абдулмалик Қосим)
- Порахўрлик (Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз)
- Муслиманинг масъулияти (Аллома Сафар Ҳаваалий)
- Илм излашнинг аҳамияти (Аллома Сафар Ҳаваалий)
- Исломга қарши фитналар (Доктор Сафар Ҳаваалий)
- Оятлар ва баднафс уламолар (Доктор Абдулмажид Байянуний)
- Қимор (Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрийн)
- Диний масъулиятимиз (Шайх доктор Сафар Ҳаваалий)
- Тирик кўмилган қизалоқ ... (Карам Сафар Муборак)
- Севишганлар кунига ҳожатимиз йўқ! (Доктор Носир Аҳмад Саннаҳ, ёзувчи ва академик)
- Жаҳаннам ловулласа ... (Ибн Хузайма нашриёти)
- Яратилиш ҳикмати (Шайх доктор Сафар Ҳаваалий)
- Мусулмон даъватчининг ахлоқи (Шайх доктор Сафар Ҳаваалий)
- Даҳшатли кун манзараси (Абдулмуҳсин ибн Муҳаммад Қосим)
- Умри узоқ ор ... («Ибн Хузайма» нашриёти)
- Ҳақиқий диндорларга мужда (Шайх Муҳаммад Абдулазиз Ҳорисий)
- Суҳбатларнинг иллати («Ватан» нашриёти)
- Боши қотган йигит мактуби ... («Қосим» нашриёти)
- Дадажон! (Шайх Абдуллатиф Ғомидий)
- Ўғлим, мен сенинг онангман! (Шайх Абдулмалик Қосим)
- Ҳой, зукко йигит! («Қосим» нашриёти)
- Фарзи айн бўлмаган намозлар (Шайх Абдуллоҳ Қарний)
- Аллоҳга таваккул қилдим
- Кофирларнинг байрамларида иштирок этишнинг ҳукми (Шайх доктор Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаваалий)
- Кечалари намозга келганларга нур муждаси (Қосим нашриёти)
- Энг буюк ибодат (Аллома Солиҳ Фавзон ал–Фавзон)
- Ғаниматлар ... (Шайх Саид ибн Аҳмад Қаҳтоний)
- Янги мелодий йилни кутиб олиш (Шайх Нойиф ибн Аҳмад ал–Ҳамад)
- Қариндошларим, намоз ўқинглар! (Шайх Абдулқайюм Суҳайбаний)
- Диққат, Маккадасиз! (Шайх Холид Абу Солиҳ)
- Ҳакерларга раддия
- Ҳаж айёмлари (Абу Жафар ал–Бухорий)
- Даъватчилар ва чорланганлар (Шайх Абдулазиз Садҳон)
- Қурбон ҳайитидан олдинги қурбонлик (Абу Жаъфар ал–Бухорий)
- Рўзанинг қабул бўлиш аломатлари (Шайх Салоҳ Абдулхолиқ)
- Тунис диктатори ағдарилди! Ибрат олганлар борми?! (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл)
- Менга эргашинглар, Аллоҳ сизларни суяди! (Шайх Холид ибн Абдулазиз Муслим)
- У ёнимизда эди ... (Шайх Ҳассом Ийсавий Иброҳим)
- Баёнот
- Намозни жамоат билан ўқимаслик катта мункардир (Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз)
- Ислом фиқҳини ўрганишнинг аҳамияти (Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз)
- Жамоат билан намоз ўқишнинг фарзлиги ҳақида (Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз)
- Имомлар, даъватчилар ва амру маъруф ва найиҳ мункар қилувчиларга тавсиялар (Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз)
- Ақидани задаловчилар ва улардан қутилиш йўллари (Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз)
- Қалбларни титратган оятлар (Муҳаммад Мустафо)
- Даъватчининг рафиқаси – номаълум аскар (Мустафо Дайёб)
- Хонимлар, сизлар улар олдида кимсиз? (Шайх Холид Рошид)
- Ёзнинг иссиғидан қийналдингизми? (Шайх Холид ибн Усмон Сабт)
- Синовларда ҳикмат бор (Шайх Муҳаммад ибн Шокир Шариф)
- Қуръон ва суннат ҳақида (Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин)
- Бу дунёда ғарибдек яша!
- Уламолар ўртасидаги ихтилоф: сабаблари ва уларга муносабатимиз
- Нега таълим оламиз?
- Ҳожи ака, ишларингизни кўздан кечиринг! (Доктор Абдулваҳҳоб ибн Носир Торирий)
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай ҳаж қилган эдилар
- Зул-ҳижжа ўн кунининг фазилати, Қурбон ҳайити ва қурбонликнинг аҳкомлари (Шайх Абдулмалик Қосим)
- Лаббай Аллоҳим, амрингга мунтазирман! (Доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Ислом олий бўлажак! (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Қалбларнинг тузалиши (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Уламолар аломати (Шайх Муҳаммад Ҳусайн Яъқуб)
- Баҳоси – жаннатдир! (Шайх Абдулмалик Қосим) (2)
- Рўзанинг одоб ва аҳкомлари (Аллома Абдурраҳмон Жибрин)
- Даъват соҳибаси бўлинг!
- ОШ ва Жалолободдаги хунрезликлар ҳақида баёнот
- Мусулмонман дейди, аммо намоз ўқимайди ...
- Намозга лоқайд бўлманг! (Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал Фавзон)
- Ислом учун нима қилдик?! (Шайх Мушаббаб Қаҳтоний)
- Шаръий билим олишга рағбатлантириш ҳамда Аллоҳ ва тавҳидни таниш ҳақида (Аллома Саъдий)
- Қуръон Каримда жаннат неъматлари ва жаҳаннам азоблари ҳақида
- Иймон биродарлиги ва унинг самаралари (Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон)
- Қатъий ишонч (Шайх Абдуллоҳ ибн Фаҳд Салум)
- Дажжол (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат аломатлари
- Намозни зое қилиш
- Муборак рамазон ойини кутиб олиш (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг фазилатлари (Шайх Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Юнус алайҳис-солату вас-салом (Шайх Иброҳим ибн Солиҳ Ужлаан)
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлими ва умматга васияти (3) (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл)
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега йиғлади? (Шайх Аднон Хатотиба)
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиммамиздаги ҳуқуқлари (5) (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл)
- Пайғамбарона ҳижрат (Шайх Абдулазиз ибн Тоҳир ибн Ғайс)
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғоми (Шайх Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиммамиздаги ҳақлари (1) (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиммамиздаги ҳақлари (2) (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Иймоний дўстлик ва унинг самаралари (Аллома Солиҳ Фавзон ал-Фавзон)
- Фазилатли айёмлар ва қурбонлик (Шайх Сулаймон ибн Ҳамад Авда)
- Ҳаж ва умранинг қилиниши ва ҳаж сафари учун яхши йўлдошлар танлаш (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Маккаи Мукаррама (Шайх Усома ибн Саид Умар Мансий Моликий)
- Эҳром таъқиқлари, қурбонлик ҳайвонлар ва хурмоларни сотиш аҳкомлари (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Ҳаждан қайтган барча ҳожиларга ...
- Ҳаж ва зул-ҳижжанинг ўн кунидаги амаллар (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Ҳаж ва қурбонлик аҳкомлари (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Ҳаж ойлари ва уларнинг фазилатлари (Аллома Солиҳ Фавзон ал–Фавзон)
- Байтул Ҳаромнинг ҳурмати (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Зино жинояти (Шайх Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Ҳумайд)
- Уламоларнинг ўрни ва пасткашлар макри (Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Басрий)
- Қаламкашлик омонати (Шайх доктор Сауд ибн Иброҳим Шурайм, Масжидул Ҳаром имоми ва хатиби)
- Сиёсий истибдод ... Фиръан мактаби такрорланмоқда (Шайх Амир ибн Муҳаммад Мадарий)
- Фитна асносида Уммат ислоҳи (Шайх Али Абдурраҳмон Ҳузайфий, Мадинадаги Масжидун–набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам имоми ва хатиби)
- Салаф солиҳга мансублик фахри (Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад Оли Толиб, Масжидул Ҳаром имоми ва хатиби)
- Эру хотинлар: Бир-бирингизга зулм қилманг! (Шайх Абдулазиз ибн Муҳаммад Қанном)
- Мусумонлар аҳволини ўзгартириш омиллари (Шайх Абдулазиз ибн Муҳаммад Садҳон)
- Ғалаба турлари (Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад)
- Золимлар ва Қуръондан ибрат олмаслик (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл)
- Ислом ва мафкуравий кураш (Шайх Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Ҳумайд)
- Замонавий тирик кўмиш! (Шайх Муҳаммад ибн Ҳомид Қарний)
- Чўчқа тумови (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Чўчқа тумови (2)
- Ўш ва Жалолободдаги хунрезликлар
- Азоннинг ҳайбати
- Ер юзидаги бузғунчилик (Хатиб: Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх)
- Мавлидлардан ҳазир бўлинг! (Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Басрий)
- Дунё топиш ва уни сарф этиш (Шайх Абдуллоҳ ибн Солиҳ Қосийр)
- Севишганлар куни (Хатиб: Шайх Солим Ажмий)
- Иқтисоддаги раббоний қонунлар фиқҳи (4) Судхўрлик – ҳалокат омили (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Иқтисоддаги раббоний қонунлар фиқҳи (3) Мол, ичингиздаги бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин ... (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Иқтисоддаги раббоний қонунлар фиқҳи (2): Барака ва йўқсиллик ўртасида қолган ризқлар (Хатиб: Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Иқтисоддаги раббоний қонунлар фиқҳи (1) Раббоний қонунларни билиш зарурати
- Чақимчиликнинг хатари (Шайх Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Ҳумайд)
- Ҳақиқатга қайтамизми ёки ...? (Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Басрий)
- Исломга амал қилиш ва одамларнинг баҳоси (Шайх Аднон Хатотиба)
- Иззатдан кейинги хорлик (Шайх Иброҳим ибн Солиҳ Ажлаан)
- Зино: сабаблари ва даволари (Шайх Сулаймон ибн Ҳамад Авда)
- Зино: сабаблари ва оқибатлари (Доктор Сулаймон ибн Ҳамад Авда)
- Буюклардан дарс ва ибратлар (Шайх Аҳмад Ҳусайн Фуқайҳий)
- Гуноҳга муккасидан кетган одамга мактуб (Шайх Ҳамдон ибн Рошид Бақмий)
- Оналарни болалардан маҳрум қилиш жинояти (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Хоҳлаганига қизларни ҳадя этар ... (Шайх Иброҳим ибн Солиҳ Ажлон)
- Акалар зиммасидаги сингиллар ҳаққи (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Ота-онага ғамхўрлик ҳақида амалий фикрлар (Шайх Сомий ибн Холид Ҳаммуд)
- Асримиз иллатлари: маст қилувчи ичимликлар ва банг моддалари (Шайх Сауд ибн Иброҳим Шурайм)
- Мусулмонга азият беришнинг хатари (Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад Оли Толиб, Маккаи Мукаррамадаги Масжидул Ҳаром имоми ва хатиби)
- Илоҳий жазолар (4): Сопол ва оловли тошлар (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Ҳаром нарсаларга боқиш (1) (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл)
- Кашандалик (Шайх Абдулҳамид Туркистоний)
- Нафспарастлик (Шайх Усома ибн Абдуллоҳ Хайёт)
- Ишчиларга зулм қилманг! (Шайх Абдурраҳмон ибн Алий Аскар)
- Замона охиридаги фитналар ва назр (Аллома Муҳаммад Солиҳ Усаймийн)
- Ислом ҳидоятига мушарраф бўлиш (Аллома Носир ибн Абдурраҳмон Саъдий)
- Жанозада кўришамиз! (Шайх Билол ибн Иброҳим Форис)
- Мусулмонларга озор берманг! (Шайх Ҳусайн Оли Шайх)
- Мўъминнинг дунёга муносабати (Шайх Абдуллоҳ ибн Ҳасан Қаъуд)
- Вақтлардан унумли фойдаланиш ҳақида (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Ширк ва таносил касаллиги ҳақида (Аллома Солиҳ Фавзон)
- Тоза қалб (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Мағфират омиллари (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Шафқат қилинглар! (Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Басрий)
- Пайғамбарлар бобокалони Иброҳим алайҳиссолату вассаломнинг чақириғи (Шайх Саъд Ғомидий)
- Исроф ва нобудгарчилик (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Яхшилар билан дўстлашиш (Доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Аллоҳнинг синови (Аллома Абдуллоҳ Жибрин)
- Мусулмонлар ўртасидаги ҳамкорлик фазилати ва ўрталарни ислоҳ қилиш ҳамда саломни ошкора бериш
- Зинодан сақланинг!
- Талоққа лоқайдлик
- Ислом одоблари (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- ... ва қиш ҳам келди! (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Ароқ ва гиёҳванд моддалар (Шайх доктор Холид ин Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Даъват йўлидаги сабр (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Қўшни ҳаққи (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Зулм қилманг! (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Дуонинг аҳамияти (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Гўзал ахлоқ (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Қуръон Азийм ҳақлари (Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Рамазон – Умматнинг янги мелодидир (Шайх Шариф Абдулазиз)
- Рўзанинг моҳияти (Доктор Абдулазиз ибн Абдулфаттоҳ Қори)
- Рамазонни раббоний ёки жоҳилий кутиб олиш (Шайх Аднон Хатотиба)
- Ҳижрий тарихнинг бошланиши, уни тарк этишнинг хатари ҳамда муҳаррам ойи ва унинг ўнинчи куни – ошуронинг фазилати (Доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Сўнгги даҳа (Аллома Солиҳ ибн Фавзон алФавзон)
- Рўза тутинглар, шояд тақволи бўларсиз! (Шайх Солиҳ ибн Абдуллоҳ Ҳумайд)
- Рамазон – гувоҳдир! (Шайх Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Ҳумайд)
- Рўза тутишдаги ҳалол ва ҳаромлар ҳамда Рамазон ойида Қуръонни кўп тиловат қилиш (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Рамазон хотимаси
- Илм қачон фойдали бўлади? (Доктор Абдурраҳмон ибн Солиҳ Маҳмуд)
- Билимнинг самараси – амалдир (Шайх Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ)
- Фатво сўраш ҳақида (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Илмсиз фатво бериш ҳақида (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Илм аҳлининг одамлар ўртасидаги ўрни ҳақида (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Илмнинг фазилати ҳақида (Аллома Муҳаммад Солиҳ Усаймийн)
- Илм олиш ва билимга амал қилишга рағбатлантириш ҳақида (Аллома Муҳаммад Солиҳ Усаймийн)
- Кофирларнинг байрамлари (Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад)
- Шаъбон ойининг фазилатлари ва айрим аҳкомлари (Шайх Носир ибн Муҳаммад Аҳмад)
- Ражаб ойи бидъатларидан огоҳ бўлинг! (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл)
- Шайтон ҳийлалари ва ражаб ойидаги бидъатлар (Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн)
- Сафар ва бошқа ойлардаги будгумонлик – ҳаромдир (Аллома Солиҳ ибн Фавзон Фавзон)
- Насронийларнинг Рождество ва Янги йил байрамлари: асослари, анъаналари ва аҳкомлари (Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл)
- Кофирларнинг байрамлари ва уларда иштирок этишнинг аҳкомлари (Доктор Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ҳабдаан)
- Ҳозирги Инжилда ҳидоят ва нур борми?
- Диний масъалаларда ақлга суянилмайди

